Транспорт тўҒрисида


-модда. Ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 231.59 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/23
Sana18.06.2023
Hajmi231.59 Kb.
#1571550
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23
Bog'liq
706 09.08.2021 Конун

18-модда. Ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 
Ташувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
нарх белгилаш қоидаларига мувофиқ ташиш нархларини эркин белгилаш, бундан 
тартибга солинадиган тарифлар белгиланган ҳоллар мустасно; 
фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид, экология ва 
санитария нормалари бузилиши ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) юзага 
келишига сабаб бўладиган ҳолатларда ташишни рад этиш. 
Ташувчи қонунчиликка ва ташиш шартномасига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга 
бўлиши мумкин. 
Ташувчи: 
лицензияга, сертификатга, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатга ва (ёки) ташиш учун 
рухсатномага эга бўлиши, агар бу Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ва халқаро 
шартномаларида назарда тутилган бўлса; 
мижоз билан белгиланган шаклда шартнома тузиши; 
ташишларни белгиланган тартибда сертификатлаштирилган транспорт воситаларида 
амалга ошириши; 


қонунчиликка мувофиқ ташиш орқали етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши, 
маънавий зарарни компенсация қилиши; 
йўловчи хавфсизлигини, унга зарур қулайликлар ва хизмат кўрсатиш шароитлари 
яратилишини, йўловчи томонидан багаж ҳамда юк багажи топширилган тақдирда эса унинг 
багажи ва юк багажи ўз вақтида ташилиши ҳамда бут сақланишини ҳам таъминлаши; 
ҳаракат хавфсизлигини таъминлаши; 
мажбурий равишда сертификатлаштирилиши лозим бўлган жўнатилаётган юк учун 
мувофиқлик сертификатининг кўчирма нусхасини мижоздан талаб қилиши; 
қонунчиликка мувофиқ алоҳида тоифадаги йўловчиларни бепул ташишни амалга 
ошириши ёки уларга кира ҳақини тўлаш бўйича бошқа имтиёзларни тақдим этиши; 
йўловчиларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун 
ўзининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши; 
 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-155-сон «Транспорт 
воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги 
Қонуни

 LexUZ шарҳи 
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган 
«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш 
Қоидалари
». 
жисмоний имкониятлари чекланган шахсларнинг транспорт воситаларидан
ахборотдан, шунингдек алоқа воситаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаши, ташиш 
билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатиш чоғида зарур шарт-шароитлар яратиши шарт. 
Ташувчининг зиммасида қонунчиликка ва ташиш шартномасига мувофиқ бошқа 
мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. 

Download 231.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling