Transport vazirligi


Умумийлик, яккалик, хусусийлик


Download 1.75 Mb.
bet19/74
Sana28.03.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1302852
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   74
Bog'liq
умк фалсафа янги 2021

Умумийлик, яккалик, хусусийлик категориялари борлиқ нарсалари ва ҳодисаларининг нисбатан мустақиллиги, уларнинг ранг-баранглиги ва бирлиги инъикоси ҳисобланади.
Яккалик – фақат мазкур объектга хос бўлган хоссаларни ифодаловчи категория. Яккалик айрим нарсалар нисбатан мустақил мавжудлигини ҳам, мазкур нарсанинг бу нисбатан мустақиллиги, дискретлиги, алоҳидалиги натижасида юзага келиши мумкин бўлган индивидуал бетакрор белгиларни ҳам қайд этади.
Умумийлик айрим нарсанинг муайян туркумга мансуб барча нарсалар билан ўхшаш лигини белгиловчи хоссалар билан ифодаланади
Хусусийлик тушунчаси зикр этилган категориялар мазмунини очиб берувчи асосий тушунчадир. Хусусийлик – «нарса» тушунчасининг синоними, яъни борлиқнинг нисбатан мустақил, сифат жиҳатидан муайян парчаси. У хоссалар тўпламига эга. «Хусусийлик» яккалик ва умумийлик ўртасидаги оралиқ категория ҳисобланади. Хусусийлик – яккага нисбатан умумий бўлган ва умумийга нисбатан якка бўлган нарса ёки ҳодиса. Масалан: модда (қонун моддаси) – якка; қонун – хусусий; ҳуқуқ - умумий. «Қонун» тушунчаси
«модда» тушунчасига нисбатан умумийдир. Ўз навбатида «қонун» тушунчаси «ҳуқуқ» тушунчасига нисбатан яккаликни акс эттиради.
Яккалик, умумийлик ва хусусийлик категориялари билиш жараёнида унинг таянч нуқталари, билимсизликдан билим сари босқич ролини ўйнайди.
Моҳият ва ҳодиса. Бу категориялар билишнинг турли босқичларини белгилайди ва уларнинг ҳар бири объектни англаб етишнинг ўзига хос даражасини акс эттиради. Моҳият объектив борлиқнинг ички, нисбатан яширин ва барқарор томонини ифодалаш учун мўлжалланган бўлиб, у нарсанинг, жараённинг табиатини ва уларга хос бўлган қонуниятларини белгилайди. Ҳодиса – бу нарсада, жараёнда қаршимизда бевосита намоён бўлувчи хоссалар, томонлар йиғиндисини ифодалаш учун мўлжалланган категория.
Моҳият ва ҳодиса ўртасидаги диалектик алоқа қуйидагиларда намоён бўлади:

а) моҳият ва ҳодиса бир-бири билан узвий боғлиқ. Ҳодиса ўзида мужассамлашган нарса, яъни моҳиятсиз мавжуд бўла олмайди. Моҳиятда у ёки бу тарзда намоён бўлмайдиган нарсанинг ўзи йўқ;
б) моҳият ва ҳодисанинг бирлиги уларнинг ўзаро мослиги, айнийлигини англатмайди. Моҳият доимо ҳодиса ортида яшириниб ётади. Агар нарсаларнинг намоён бўлиш шакли ва моҳияти бевосита мос келганида, фанга ҳожат қолмас эди;
в) ҳодиса моҳиятга қараганда фаолроқ ва жўшқинроқ, моҳият эса барқарорроқ ва турғунроқ - у барча ўзгаришларда сақланиб қолади. Аммо, ҳодисага нисбатан барқарорроқ бўлган моҳият мутлақо ўзгаришсиз қолмайди;
г) ҳодиса моҳиятга қараганда бойроқ. У объект муҳим алоқаларининг ички мазмунигина эмас, балки бу объектнинг ҳар қандай тасодифий муносабатлари, алоҳида жиҳатларини ўзида мужассамлаштиради.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling