Transport vazirligi


Download 1.75 Mb.
bet21/74
Sana28.03.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1302852
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   74
Bog'liq
умк фалсафа янги 2021

Бутун ва қисм. Предметни (бутунни) ташкил этувчи нарсалар унинг қисмлари ҳисобланади. Бутунни ташкил этувчи қисмларни бирлаштирадиган боғланиш предметга яхлитлик бахш этади, яъни бутунга хос бўлган, лекин уни ташкил этувчи қисмларга уларнинг тарқоқлик ҳолатига хос бўлмаган интегратив хоссалар ва қонуниятлар пайдо бўлишига олиб келади.
Бутун ўзини ташкил этувчи қисмларнинг бирлигидир. У ўз қисмларининг ўзаро алоқаси туфайли мавжуд бўлиб, бу алоқанинг барқарорлиги мазкур бутуннинг тузилишида ўз ифодасини топади.
Бутуннинг уч типи маълум:
а) механик бутун (қум, тош уюми, чунки уларнинг қисмлари бутунга киради ва ундан деярли ўзгармасдан чиқади);
б) уюшган бутун, агар қисмларнинг кўриниши ўзгарса;
в) органик бутун, агар қисмлар ўз-ўзидан ривожланса (тирик организмлар).
Демак бутун – нарса, ҳодиса ва уни ташкил этган қисмларнинг муайян тартибда жойлашуви ва ўзаро боғланган ягоналикнинг ифодаси. Қисм – бутун таркибига кирадиган, унинг таркибидагина ўз вазифаси (функцияси)ни бажара оладиган алоҳидалик. Масалан, яхлит бир бутун сифатидаги H2O молекулаларининг қисмлари – водороднинг икки атоми ва кислороднинг бир атоми. Бутун ўз қисмларининг оддий йиғиндисидан иборат эмас. Маълумки, водород ёнади, кислород ёнишни қувватлайди, лекин сув, албатта, ёнишга тўсқинлик қилади.
Система, элемент структура. Бутун ва қисм категорияларини система, структура, элемент категориялари тўлдиради ва ривожлантиради.
Система (юнон. systema – бирлаштириш, яратиш) – бир-бирининг ўртасида қонуний боғланиш ёки ўзаро алоқа мавжуд бўлган муайян элементлар йиғиндиси.
Ҳар қандай системанинг структураси аввало унинг таркибий элементларига боғлиқ. Ўз навбатида, элементларнинг хоссалари ҳам кўп жиҳатдан ўзлари ҳосил қилган системанинг структураси билан белгиланади. Система ва элемент тушунчалари бутун ва қисм категорияларига яқин туради. Аммо улар айний тушунчалар эмас. Хусусан, қисм бўлинади, элемент – системанинг бошқа қисмларга ажралмайдиган компоненти ҳисобланади. Шунингдек система бутун билан ҳам солиштирилиши мумкин ва худди бутун каби, қисмларнинг алоқадорлиги, тартиблилиги ва уюшқоқлиги билан тавсифланади. Аммо бутунни ўрганишда унинг ўзига хос хусусиятини, сифат жиҳатидан муайянлигини аниқлаш вазифаси биринчи ўринга чиқади.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling