Transport vazirligi


Download 1.75 Mb.
bet20/74
Sana28.03.2023
Hajmi1.75 Mb.
#1302852
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   74
Bog'liq
умк фалсафа янги 2021

Мазмун ва шакл Фалсафада мазмун нарсанинг негизини ташкил этадиган, унинг мавжудлиги, ривожланиши ва шаклларининг ўзгаришини белгилайдиган қисмлар, элементларнинг муайян тарзда тартибга солинган мажмуидир
Шакл – нарсанинг тузилиши, структурасини, мазмун элементларининг уюшиш, бир-бири ва ташқи омиллар билан ўзаро алоқа қилиш усулини тавсифловчи ички алоқа.
Шакл ва мазмуннинг ўзаро алоқаси шунда ифодаланадики, нарсанинг бу икки қарама-қарши томонлари бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатади.
Нарса шаклсиз ҳам мавжуд бўлмайди. Шунингдек, шакл мазмунга фаол таъсир кўрсатади, нарсага унда мавжуд бўлмаган хоссаларни бахш этади.
Мазмун ва шакл ўртасидаги диалектик ўзаро алоқа қуйидаги омиллар билан белгиланади.

    1. Мазмун ва шакл бир-бири билан узвий боғлиқ. Амалда шаклсиз мазмун ва мазмунсиз шакл ҳеч қачон ва ҳеч қаерда мавжуд эмас. Шаклни мазмундан ажратишга, шакл мустақил аҳамиятга эга эканлигини исботлашга уринишлар формализмга олиб келади.

    2. Мазмун ва шаклнинг бирлигида мазмун етакчилик қилади. Мазмуннинг ўзгариши доим шаклнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Қандайдир ташқи куч эмас, балки айнан мазмун ўзини шакллантиради. Масалан, фанни ривожлантириш, янги қонунларни кашф этиш, объекив ҳақиқатларнинг тагига етиш мазкур янги қонунлар мазмунини расмийлаштирувчи тегишли янгича тасаввурлар, формулалар, назарияларни талаб қилади.

    3. Мазмун ва шаклнинг бирлиги мазмунга нисбатан шаклнинг нисбатан мустақиллиги, фаоллигини назарда тутади. Шаклнинг нисбатан мустақиллиги қуйидагиларда намоён бўлади:

а) ривожланишда шаклнинг мазмундан оқсашида. Мазмун ҳеч қачон бир даражада турмайди, у ўзгаради, шакл ҳам ўзгаришсиз қолмайди. Аммо мазмун билан таққослаганда шакл барқарорроқ, турғунроқдир. Бу ҳол шу билан изоҳланадики, мазмун ўз ҳаракатига эга бўлади, шакл эса мазмун билан белгиланади. Мазмундан фарқли ўлароқ, шакл ҳодисанинг турғунроқ томони сифатида амал қилади. У муқаррар тарзда ўз мазмунидан ортда қолади;
б) шаклнинг мазмунга акс таъсирида. Бу таъсир икки ёқлама: шакл ё мазмуннинг ўзгаришига кўмаклашади, ё унга монелик қилади. Албатта, агар шакл мазмуннинг ўзгаришига мувофиқ бўлса, у мазмун жадал суръатларда ривожланишига замин яратади. Агар уларнинг ўртасида зиддият туғилса, мазмун лозим даражада ривожлана олмайди, чунки унга эски шакл халақит беради. Шу сабабли эртами-кечми зиддиятни ечиш вақти келади. Янги мазмунга мувофиқ янги шакл яратилади. Шундай қилиб, мазмун ва шакл ўртасидаги зиддият нарсалар ва ҳодисаларнинг ўзгариш, уларнинг бошқа нарсалар ва ҳодисаларга айланиш сабабларидан бири ҳисобланади.

Download 1.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling