Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Бино ва иншоотлар ижараси шартномасида ҳақ


Download 77.3 Kb.
bet10/17
Sana09.04.2023
Hajmi77.3 Kb.
#1344110
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.

Бино ва иншоотлар ижараси шартномасида ҳақ. Бино ва иншоот ижара шартномасида бошқа турдаги мулк ижара шартномаларидан фарқли равишда ижара ҳақи миқдори ортиб боради. Шуниси муҳимки, ижара тўғрисидаги қоиданинг умумий тартиби, агарда шартномада ижара ҳақининг миқдори, шакли, тўлаш муддати, нархи белгиланмаган бўлса ва бошқа қоидалар кейинчалик белгиланиши мумкин бўлса, бино ва иншоот шартномасида бу тартиб қўлланилмайди. Умумий тартибга кўра, бундай ҳолатда тарафлар ижара тўғрисидаги қоидаларга амал қилиб, бундай мулкларни ижара ҳақи билан белгилайдилар (ФКнинг 544-моддаси). Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасида ижара ҳақининг миқдори назарда тутилиши лозим. Ижара ҳақининг миқдори тўғрисида тарафлар ёзма шаклда келишган шартлар бўлмаган тақдирда бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси тузилмаган ҳисобланади (ФКнинг 577-моддаси). Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасига бундай талаб қўйиш ижара ҳақининг аниқ белгиланиши уни ижара шартномаларидан алоҳида турига ажратиш учун асос бўла олмайди.
Бино ва иншоотни ижарага беришдан муносабатни тартиблашда бундай махсус қоиданинг мазмуни шундан иборатки, бундай ҳуқуқий муносабатга диспозитив меъёрларни қўллаб бўлмайди. Тарафлар имзолаган ҳужжатда ижара ҳақи кўрсатилган бўлмаса, шартнома ҳақи­қий эмас деб топилиши мумкин ва унга тенглаштирилган ижара ҳақлари белгилаб қўйилганлиги ҳақидаги ҳам бунга киради. Бино ва иншоотни ижара шартномасининг ижара ҳақини тўлаш шарти ушбу шартнома тури учун мажбурий бўлса-да, ФКнинг 577-моддасида ушбу ҳақни тўлашнинг шартлари ва шакллари: тўлаш муддати, тўлов шакли кўрсатилмаган. Шунинг учун бу борада ижара тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади. Бино ёки иншоот ижара шартномаси қўлланилаётган ижара ҳақи тўғрисидаги умумий қоидалар ижара ҳақини қатъий суммада, бўлиб-бўлиб ёки бир йўла тўлиқ тўлаш шарти мажбурий ҳисобланмайди. Тарафлар ижара ҳақи тўлашни ўзаро келишиб олишлари мумкин. Масалан, бино ёки иншоотдан фойдаланиш натижасида ижарачига тушадиган фойдадан қисман улуш олиш шаклида ижара олувчи томонидан ижарага берувчига кўрсатилади­ган хизматлар шаклида ижарага олувчига бино ёки иншоотни тўлиқ таъмирлаш харажатларини ўтказиш шаклида ва бошқаларни бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Энг асосийси ижарага берувчи ва ижарага олувчи томонидан ўзаро розилик асосида ижара ҳақи сифатида амалга оширилаётган ҳисобқкитоб ижара шартномасида пул қийматига эга бўлиши ва у тарафлар ижара ҳақи белгилаганлик ҳақидаги келишувини билдириши керак.

Download 77.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling