Транспорт воситалари ижараси шартномаси тушунчаси Шартнома бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Бино ва иншоотлар ижараси шартномасининг ҳуқуқий белгилари


Download 77.3 Kb.
bet7/17
Sana09.04.2023
Hajmi77.3 Kb.
#1344110
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.

Бино ва иншоотлар ижараси шартномасининг ҳуқуқий белгилари:
Бириничидан, ушбу шартнома тарафларининг ҳар иккисида ҳам ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўлганлиги сабабли икки томонлама характерга эга.
Иккинчидан, ҳақ бараварига тузиладиган шартномалар таркибига киради.
Учинчидан, ҳуқуқ ва мажбуриятнинг вужудга келиш пайтига кўра шартнома консенсуал характерга эга.
Мазкур шартномада мулк ҳуқуқининг бир ёки икки эълементи ижарага берувчидан ижарага олувчига ўтиши мумкин. Ижарага берувчи бино ёки иншоотни эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ёки фақат фойдаланиш учунгина ижарага бериши мумкин.
Бино ва иншоотларни ижарага бериш шартномасининг объекти бўлиб, бино ва иншоот ҳисобланади. Улар кўчмас мулкнинг объекти бўлиб ҳам ҳисобланади, чунки бино ва иншоот ер участкасида жойлашган бўлиб, уни бир жойдан бошқа жойга кўчиришда унинг хусусиятлари йўқолиши, шакли ўзгариши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида бино билан иншоот тушунчалари ўртасидаги фарқ кўрсатилмаган. Бу сўзларнинг умум фойдаланишдаги маъносидан келиб чиқадиган бўлсак, «бино» одамларнинг яшаш ёки ишлаш мақсадида унда доимо бўлишлари учун фойдаланилса, «иншоот» кўпгина ҳолларда техник мақсадларга хизмат қилади ва унда одамлар вақтинча бўлишади. Бино ва иншоотга хос бўлган юридик жиҳатларни белгилаш кўчмас объектларни тўғри талқин этиш имконини беради:
Биринчидан, инсон томонидан сунъий тарзда қурилган бино ва иншоотлар (масалан, тоғлар, қир-адирлар, улардаги ғорлар ва бошқа жойлар).
Икинчидан, ерга фундаментал тартибда мустаҳкамланган (масалан, ер остида жойлашган муҳандислик иншоотлари, кўмир конлари).
Учинчидан, ер участкасига мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керакки, уни бир жойдан кўчиришда ўзининг хусусиятларини ва шаклини йўқотиши мумкин бўлиши керак. Бундай белги бино ва иншоотни айрим қурилиш ёки бошқа объектлардан фарқлаш имконини беради (масалан, палатка, лоток, киосклар булар сирасига кирмайди).
Тўртинчидан, бино ва иншоот ўзининг бошқа қурилиш объектларидан алоҳида туриши билан фарқланади.
Бешинчидан, фақат қурилиши тугалланган ва ўзининг белгиланган мақсадида фойдаланиш имконини объектлар киради.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, айрим кўчмас мулк объектига кирадиган бино ва иншоотлар маълум бир хусусиятга эгаки, улар ижарага бериш-ҳуқуқий муносабатини тартибга солишда алоҳида ўринни эгаллайди. Масалан, кўчмас мулкнинг махсус объекти сифатида қонунчилик томонидан турар-жой фондига кирувчи бинолар, инсонлар яшайдиган уй-жойлар ҳам киради. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Уй-жой кодексига кўра, турар-жой ва одам яшамайдиган бинолар инсонларнинг доимий яшашлари учун мўлжалланади ҳамда улардан белгиланган тартибда хизмат хоналари, ётоқхона сифатида фойдаланиш мумкин, лекин тураржой биноларидаги хоналарни ишлаб чиқариш характеридаги фаолият учун бериш тақиқланади. Инсон яшаши мумкин бўлган давлатга ва жамоага қарашли бўлган уй ва тураржойларни одам яшамайдиган ҳолатга келтиришга йўл қўйилмайди.

Download 77.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling