Шартноманинг бекор бўлиши. Тарнспорт воситаси ижараси шартномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин.
Шартномада белгиланган муддатнинг тугиши билан. Юқорида айтиб ўтганимиздек, ижара шартномасини номуайян муддатга қайта тузиш ва ижарага олувчининг ижара шартномасини янги муддатга қайтадан тузишга имтиёзли ҳуқуқи транспорт воситасини ижарага бериш шартномасига нисбатан қўлланмайди.
Қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳолларда.
МУАММОЛИ САВОЛЛАР
1. Мулк ижараси шартномасининг алоҳида турлари.
2. Транспорт воситаси ижараси шартномасининг турлари, шакли ва муддатлари.
3. Экипаж билан ва экипажсиз транспорт воситалари шартномаларининг ўзига хусусиятлари.
4. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
5. Шартнома шартларини бузганлик учун тарафларнинг жавобгарлиги.
БИНО ВА ИНШООТ ИЖАРА ШАРТНОМАСИ
Бино ва иншоот ижараси тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари
Бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. (ФКнинг 573-моддаси, 1-қ.).
Аввал кўриб чиқилган прокат, ижара, транспорт воситалари ижараси шартномасидаги фарқли ўлароқ бу шартнома ўзининг хусусиятларига кўра, мулк ижараси шартномасининг алоҳида шакли сифатида киритилган. Бино ва иншоотни ижарага беришда махсус белгиланган тартиби ва бундай ҳуқуқий муносабатларни регламентловчи (белгиловчи) қоида муҳим ўрин эгаллайди.
Ҳар қандай кўчмас мулк ижарасига тегишли махсус қоидалар бевосита ижара тўғрисидаги умумий қоидада ўз аксини топган, Масалан, ер участкаларини ижарага бериш тартиби қонун билан ўрнатилиши мумкин, кўчмас мулк ижара шартномаси Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим (ЎзР ФКнинг 539-м., 2-қ.). Ижарага берувчи агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ўз ҳисобидан ижарага берилган мулкни капитал таъмирлаш мажбуриятини олади. Ижарага олувчининг вафот этиши унинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ижара шартномаси бўйича унинг ворисларига ўтади. Юқорида келтирилган қоидалар кўчмас мулк ижараси шартномасининг барча турларига тегишли бўлиб, агар қонун ҳужжатларида ёки бошқа қоидаларда ўзгача тартиб белгиланган бўлмаса, улар бино ва иншоотни ижарага шартномасининг махсус қоидаларига ҳам киради.
Шундай қилиб, бино ва иншоот ижараси билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар биринчи навбатда ФКнинг 34-боб 4-парагрифда белгиланган қоидалар билан ва бошқа махсус қоидалар билан тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |