Транспорт воситаларининг аҳамияти. 11. Асосий қисм


Download 93 Kb.
bet1/8
Sana20.12.2022
Hajmi93 Kb.
#1035377
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ўзбекистонда транспорт воситаларининг шаклланиши


www.arxiv.uz

Режа:

  1. Кириш.

  2. Транспорт воситаларининг аҳамияти.

  3. 11.Асосий қисм:

  4. Ўзбекистонда дастлабки транспорт воситалари.

  5. Ўзбекистонда транспорт тизими.

  6. Темир йўл транспорти.

  7. Автомобил транспорти.

  8. Ҳаво транспорти.

  9. Сув транспорти.

Ўзбекистонда илк транспорт воситаларининг шаклланиши мавзусидаги масаласини ёритишнинг асосий мақсади. Ўзбекистон Республикаси мустақил шароитда транспорт ва транспорт воситаларнинг тутган ўрни нақадар муҳим эканлигини талабаларга тушунтириш энг асосий мақсадидан бири бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг табиий-географик шароитининг турли хилда бўлганлиги унинг транспорт воситаларининг ҳаракат ва турларини белгилаб берган.


Ўзбекистон табиий-географик шароити турли хилда бўлганлиги унинг транспорт воситаларининг ҳаракати ва турларини белгилаб берган. ¢арб ва Шарқ ўртасида жойлашган баланд тоғликлар, бепаён саҳро ва даштлар, чекланган сув йўллари, буюк ипак йўлини юзага келтириб узоқ даврлар давомида асосан карвон транспорти воситасини кашф этиб узоқ мамлакатлар билан савдо алоқалари мустаҳкамланган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, мазкур карвон йўли ХХv аср мобайнида халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиб келган. Унинг узунлиги 7 минг километрга яқин бўлиб ниҳоятда катта ҳудудни қамраб олган: бир қисми ўрта ер денгизи соҳилларидаги қадимги Рим ва Юнонистондан Месопатамия орқали, иккинчиси ўрта Осиё ва Дашти қипчоқ усти билан Хитой ва ҳиндистонга етиб борган. Бу даврда ўрта Шарқда ҳукмронлик қилган кушон империяси Рим подшолиги билан алоқада бўлган ва Шарқ билан Fарб ўртасида ўзига хос «кўприк» ҳисобланган.
Ўзбекистон Республикасида умумий фойдаланиладиган юк ва йўловчи ташувчи транспортнинг барча тури - темир йўл, автомобил, авиация, шаҳар электр транспорти (трамвай, троллейбус, метрополитен), дарё, трубопровод, транспорт шунингдек умумий фойдаланилмайдиган (саноат) транспорти темирйўл, автомобил, тасмали транспорт, осма арқон транспорти ривож топган. 1995 йили мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 8,4% транспорт тармоқларига тўғри келди. Транспорт тармоқларида банд бўлган ишчи хизматчиларнинг ўртача йиллик сони 298,3 минг кишини, жумладан темир йўл транспортида 58,4 минг , сув транспортида 0,6 минг , автомобил, шаҳар электр транспорти, юк ортиш ва тушириш корхоналарида 239,3 минг кишини ташкил этди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин транспортни халқ хўжалигига ва аҳолига хизмат кўрсатишини тубдан яхшилаш ва транспорт бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадларида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (1992), «Ўзбекистон автомобил транспорти» («УзАвтотранс») давлат акция-дорлик корпорацияси (1993), «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси 1994 ва бошқа идоралар ташкил этилди.
Саноат ва қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг ўсиши кенг миқёсидаги капитал қурилиши ва транспорт моддий техника базасининг юксалиши билан юк йўловчилар ташиш ҳажмлари ҳам орта борди. Умумий фойдаланишдаги саноат транспорт турлари ва юк йўловчиларнинг асосий қисмини автомобил транспорти ташкил этади (1995 йилда юкларнинг 70% : 1819, 6 миллион йўловчи).
Республикада транспорт иқтисодий вилоятлар ва корхоналар, халқ хўжалиги ўртасида, шунингдек мамлакатлараро иқтисодий алоқаларни таминлайди.
Ўзбекистонда дастлабки транспорт воситалари.Аҳоли зич яшайдиган шаҳар ва қишлоқлар орасида от-улов қўшилган ғилдиракли транспорт юрадиган йўллар ҳам ўтган. Улар қизил тупроқли, қишда жуда лой ва ботқоқли, ёзда чанги кўкка кўтариладиган баъзан қумли, ўтиш қийин бўладиган йўллар эди. Бундай йўлларда қулай ва мослашган маҳаллий транспорт, ўзбек араваси қатнаб турган. Юқорида айтилганидек, Ўзбекистонда қадимдан асосан икки хил арава маълум: биринчиси- иккита катта ғилдиракли кашгар арава. Иккинчиси- асосан марказий вилоятларда, Фарғона ва Зарафшон водийларида тарқалган қўқон арава. Биринчи хил аравалар, археологик ва ёзма манбаларга қараганда, энг қадимийдир. Иккинчиси ўзига хос арава Хоразм воҳасида бўлиб, ва улар ҳозиргача сақланган. қадимий Хитой манбаларининг хабар беришича, бутун ўрта Осиё вилоятларидан фақат Хоразмда савдогарлар ўз саёҳатида фойдаланиладиган бир ҳўкиз қўшилган кўп кегайли икки катта ғилдиракли аравалар мавжуд бўлган. Хоразм аравасининг тугини (тегарчиги) қўқон араваникидан анча кенг ва қалин, аравакаш араванинг олд қисмига ўрнатилган занги бўсағасида ўтириб бошқаради. қўқон аравада эса ҳайдовчи аравага қўшилган от эгарида жойлашган. Одам узоқ йўлга кетадиган бўлса, араваларга махсус соябон ўрнатилган, юк ташиш (айниқса қовун-тарвуз) учун турланган катта сават мослаштирилган. Аравалар унга қўшилган ҳайвон (от, ҳўкиз,эшак) га қараб катта-кичик бўлган. Майда-чуйда юк ташиш, далага ўғит чиқариш учун ғалтак арава мавжуд бўлган. Катта шаҳар ва қишлоқларда аравакашлар махсус уюшмаларга бирикканлар.
Шаҳарда энг кенг тарқалган транспорт воситаси от ва эшак ҳисобланилган, айрим жойларда туя ва ҳўкизлардан ҳам фойдаланилган. Туя ва эшакка миниш учун уларга юмшоқ кигиз тўшалган, эгар ишлатилган. Баъзан араванинг айрим қисмлари, эгар ва юганлар чиройли нақш ва кашталар билан безатилган.

Download 93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling