Транспорт воситаларининг аҳамияти. 11. Асосий қисм


Шаҳар йўловчи ташиш транспорти


Download 93 Kb.
bet6/8
Sana20.12.2022
Hajmi93 Kb.
#1035377
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ўзбекистонда транспорт воситаларининг шаклланиши

Шаҳар йўловчи ташиш транспорти.
Республика шаҳарларида аҳоли йўловчиларни белгиланган маршрутларда ташийдиган жамоа кўча транспорти-автобус,трамвай, тролейбус, ер ости транспорти (метрополитен), енгил автомобил транспорти (такси) хизмат кўрсатади. Шаҳар ташиш транспортининг ибтидоий тури 19- асрнинг иккинчи ярмида йирик шаҳарларда пайдо бўлган кўп сонли извошлар эди. 1901 йилда Тошкентда темир йўл изида отлар судрайдиган бир вагонли дастлабки шаҳар транспорти, 1912 йил биринчи трамвай ишга туширилди. 1913 йил трамвай йўли узунлиги 38 км га етказилди. 68 трамвай вагони қатнади, 27 млн. йўловчи ташилди.


Троллейбус қатнови.
Биринчи маротоба тролейбус қатнови1917 йил Тошкентда бошланди. Ундан кейинги йилларда Самарқанд (1967), Олмалиқ(1968), Фарғона(1970), Андижон(1971), Наманган(1973), Бухоро(1987), Нукус(1992), Урганч(1997), Жиззах(1997) шаҳарларида троллейбуслар қатнай бошлади.
Троллейбуслар йўлларининг умумий узунлиги 403 км(1998:Тошкент),шу жумладан Андижон(72,2),Бухорода(30,7), Наманганда(65,5км), Нукусда(15км), Олмалиқда(53,2 км), Самарқандда (66,5 км), Фарғонада(56 км), Урганчда(5 км), Жиззахда(14 км). Тошкент шаҳрининг ўзида троллейбус йўлларининг узунлиги 295,5 км. 1997 йилда Хиванинг 2500 йиллиги нишонлаш арафасида Урганч шаҳрида аэропорт билан темир йўл вокзалини боғлаётган троллейбус йўли ва 25 км ли Урганч - Хива троллейбус йўли ишга туширилди.
Трамвай. Тошкент шаҳрида ривожланган трамвай йўлларининг умумий узунлиги 293,1 км 1995 йилда 25 та маршрутда ўртача 293 трамвай (вагон)йўловчиларга хизмат кўрсатади. Тошкент шаҳрининг ўзида трамвай ва троллейбуслар бир кунда 1млн. дан ортиқ йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Автомобил. Йуловчилар учун автотранспорти муҳим ўринда туради. 85 та шаҳар ва шаҳарчаларда ички шаҳар автобус ва енгил такси қатнови йўлга қўйилган, шаҳарларда 670 дан ортиқ маршрутлар автобуслар қатнайди.
Йўловчилар умумий ҳажмининг 70% дан кўпроқ автобус ва енгил ҳамда микро автобус таксиларга тўғри келади.
Метрополитен. Йўловчиларга хизмат кўрсатишда тобора катта аҳамият касб этмоқда. Республика метро қурилиши Тошкент шаҳ-рида 1972 йилда бошланди. Унинг узунлиги12,2 км бўлган «Собир Рахимов»-«Максим Горький» станцияларида биринчи навбати 1977 йил 6 ноябрда, 4,6 км ли, иккинчи навбати 1980 йил 18 августда ишга туширилди. Тошкент метрополитенининг иккинчи йўли «Машинасоз»-«Беруний» станциялари 1984-91 йилларда ва тўртинчи навбати босқичма- босқич фойдаланишга топширилди (узунлиги қарийиб 15 км). Тошкент метрополитени 3-йўли маркази Юнус-обод даҳаси билан боғлайди. Узунлиги 14 км бўлган бу йўлда қурилиш ишлари олиб борилмоқда Метрополитенда суткасига ўртача 270 - 300 минг йўловчи ташилади.

Download 93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling