Транспорт воситаларининг аҳамияти. 11. Асосий қисм


Download 93 Kb.
bet2/8
Sana20.12.2022
Hajmi93 Kb.
#1035377
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ўзбекистонда транспорт воситаларининг шаклланиши

Транспорт тизими.
Республикада транспорт тизими темир йўл, автомобил йўллари, замонавий ускуналар билан жиҳозланган вокзаллар, станциялар юк омборлари, пристанлар, ҳаво флотининг йирик аэровокзаллар ва инфра структура бўлинмаларини қамрайдиган мураккаб халқ хўжалигини ташкил этади.
Темир йул транспорти.
Халқ хўжалигида темир йўл транспортининг йўловчилар ҳам юк ташишда салмоғи катта.
1995 йилда Республикамизда темир йўлларнинг узунлиги 6,6 минг км, шу жумладан умумий фойдаланиладиган қисмининг узунлиги 3,5 км, асосан саноат корхоналарига тортилган темир йўлларнинг узунлиги 3,1минг км ташкил этади.
ўзбекситонда дастлабки темир йўл 1886-1888 йилларда Фароб станциясидан Самарқандгача ётқизилган (Краснаводск-Чоржуй темир йўлининг давоми). Бу темир йўл 1895- 1897 йилларда қўқонгача, 1899 йилда Тошкентгача ётқизилди. 1906 йилда Тошкент- Оренгбург темир йўли ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги иқтисодиёти учун улкан аҳамиятга эга бўлди. Хитой, Корея, Япония, Эрон, Туркия, ¢арбий Европанинг жануби билан туташтирадиган Трансосиё магистрали (Истанбул, Тошкент, Олмаота, Пекин ) қурилишида Республикамиз иштирок этмоқда. Бу магистралнинг Дружба станцияси қозоғистон, Туркманистонда Тажан-Сарахс ва Эронда Сарахс-Машхад қисмлари қуриб фойдаланишга топширилди (1996,13 майдан) поездлар қатнови бошланди.
Республика қурувчилари узунлиги 133 км бўлган Тажанг -Сарахс йўлини қуришда фаол қатнашди. Ўзбекистон темир йўли келажакда бу катта йўлнинг марказий бўғими бўлиб қолади. Бу йўлда Бухоро- Денов орқали Европага. Тажан-Сарахс орқали яқин Шарқ мамлакатларига чиқиш мумкин. Республика темир йўл транспортини ривожлантириш истиқболлари Иқтисодий ҳамкорлик Ташкилоти мамлакатлари (Эрон, Покистон,Туркия,Марказий Осиё давлатлари, Афғонистон, Азарбайжон) ўртасидаги квета режасида белгиланган вазифалар бўйича ҳамкорлик йўналишида ҳам ишлаб чиқилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўлларида 50 мингдан ортиқ турли типдаги юк вагон ва Германияда тайёрланган рефрежераторларга, 1450 та йўловчиларга мўлжалланган вагонга эга. Компаниянинг темир йўлдан фойдаланишга маъсул бўлган Тошкент, Фарғона, Бухоро, Орол бўйи, қарши темир йўл бўлимлари бор.
1995 йил умумий фойдаланиладиган темир йўл транспортида 46,2 миллион тонна юк ташилди. 20 тонналик контейнрлар билан юк ташиш Республикадаги 11 та станцияда (Шумилов, Жиззах, қакир, Маргилон, Андижон, Раустон, Улугбек, Тинчлик, Бухоро-2, қарши,Урганчда) амалга оширилди.
1995 йилда14,4 миллион йўловчи ташилди.

Download 93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling