Транспорт воситаларининг аҳамияти. 11. Асосий қисм
Download 93 Kb.
|
Ўзбекистонда транспорт воситаларининг шаклланиши
Сув транспорти.
ХХ аср бошларида Амударё ва Орол денгизидаги сув йўллари бўйлаб юклар ва йўловчиларнинг анча қисми ташилган. 1924 йилда кема ва қайиқлар қатнайдиган сув йўлларнинг умумий узунлиги 887 км эди. Амударё ҳарбий флоти. «Хива», «Меркурий», акциядорлик жамиятлари кемаларида, шунингдек хусусий қайиқларда йўловчиларга хизмат кўрсатилган, зарур юклар ташиб берилган. ўша даврда ўрта Осиё сув йўлларида умумий юк ортиш қуввати 7 минг тонна бўлган, 20 кема ва 50 баржа, умумий юк ортиш қуввати 24 минг тонна бўлган, 1500 қайиқ бор эди. 1980 йилда Ўзбекистонда сув йўлларининг умумий узунлиги 2800км га етди. Амударёда Панж (Тожикистон) бандоргоҳидан Муноққа қадар пароходлар қатнови амалга оширилди. Дарё сувининг камайиши ва Орол денгизининг қуриб бориши натижасида сув йўллари кескин қисқарди, аммо шунга қарамай 1980 йил дарё транспортида 1420 минг тонна юк ташилди. ўрта Осиё пароходчилиги Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон ўртасида жойлашган дарё флоти бўлинмаларни бошқариш тартиби қайта ташкил этилди. ўрта Осиё пароходчилигининг Ўзбекистондаги бўлинмалари негизида «Термиз дарё порти», «Хоразм дарё флоти», «қорақалпоғистон дарё флоти», ишлаб чиқариш бирлашмалари ташкил этилди. «ўзавтотранс» корпарацияси ҳузурида дарё флот ишини мувоффиқлаштириш бўйича бош бошқарма (Тошкентда) тузилди. Республикада Термиз дарё порти, Шарлавик, Тўрткўл, Беруний, қоратов, Хужайли бандоргоҳлари, Амударё орқали Тўрткўл-Хонка, Чалиш-Беруний сузма кўприклари. Хужайли кема таъмирлаш заводи ишлаб турибди. Термиз порти йилига 2,5 миллион тонна юкни қабул қилиш-жўнатиш қувватига эга, Афғонистоннинг Хайротон бандоргоҳи орқали экспорт-импорт юкларини етказиб бериш халқаро аҳамиятга эга. Республика дарё флотида 150 яқин теплоход, шунингдек баржалар землесослар, сузувчи экскаваторлар, порт кранлари ва бошқа ёрдамчи кемалар умумий узунлиги 1000 км га яқин. Халқ хўжалик юклари асосан Термиз-Хайратон, Шарлавук- Тўрткўл, Хужайли-Тўрткўл, Хужайли-Беруний, қоратов-Таҳритош йўналиш-ларда ташилади. Йилига дарё флоти 132,7 минг тонна юк ташил-моқда. Ўзбекистоннинг порт ва бандаргоҳлари темир йўллар билан боғланган. Download 93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling