Транспорт воситаларининг аҳамияти. 11. Асосий қисм
Download 93 Kb.
|
Ўзбекистонда транспорт воситаларининг шаклланиши
Трубопровод транспорти.
ўзбкекистонда биринчи 20 км узунликдаги нефтепровод 1908 йил Чимён нефт конидан Ванновск (ҳозирги Олтиариқ) нефт қайта ишлаш заводига тортилган. Кейинчалик Фарғона водийси, Сурхондарё вилоятида янги нефт конларининг очилиши билан транспорт жадал ривожлантирилди. Нефть конларида Фарғона ва Олтиариқ нефтини қайта ишлаш заводларга умумий узунлиги 228,5 км бўлган нефтепроводлар қурилди. Республика жанубида, Сурхондарё вилоятида 1947 йил Лалмикор, қумқўрғон ва 1969 йил Амударё - Аму - Занг линиялари қурилди (умумий узунлиги 40 км). қашқадарё вилоятида янги нефть конлари очилгандан кейин 1977 йил ¢арбий Тошлоқ, қашқадарё станцияси (3,3 км) Шимолий ўрта булоқ - Олтингугурт заводи (72 км) нефтепроводлар ишга туширилади. 1994-97 йилларда узунлиги 100 км бўлган кўк думалоқ - Бухоро нефтини қайта ишлаш заводи нефтепроводи қурилиб ишга туширилди. Фарғона нефтини қайта ишлаш заводи хом ашё билан узлуксиз таъминлашга хизмат қиладиган қамчиқ довони орқали ўтадиган Хонобод - Ангрен нефтепроводининг қурилишини лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда. Бухоро, қашқадарё вилоятларида улкан газ конларининг топилиши ва ишга туширилиши билан Ўзбекистонда газ провод транспорти ривож топди. Хулоса Республика мустақилликка эришгандан кейин транспортнинг халқ хўжалигига ва аҳолига хизмат кўрсатиши тубдан яхшиланди ва транспорт иқтисоди вилоятларда ва корхоналарда, халқ хўжалигида катта ютуқларга еришилди. Текшириш саволлари. Ўзбекистонда дастлабки транспорт воситалари қачон пайдо бўл-ган? Ўзбекистонда қандай транспорт воситаларининг тизимлари мав-жуд? Автомобил транспортининг пайдо бўлиши тарихини айтиб бе-ринг?. Дунёдаги энг арзон транспорт тури қайси бири?. Трубопровод транспорти қандай транспорт? 7-мавзу: ўзбекларнинг моддий маданияти. Уй-жойлари ва уларнинг жиҳозланиши. Режа: Миллий меъморчилик. Уй-жой қурилишдаги ўзига хослик. қурилиш ишларидаги материаллар. Уй безаклари. Рўзғор буюмлари. ўзбекларнинг замонавий уйсозлиги. Фойдаланилган адабиётлар: И.Жабборов «ўзбек халқ этнографияси» Остраулов Н.А. «Сарти» Т-1908 Этнография М-1992 Ўзбекистоннинг турли табиий-географик шароити бу ерда ҳар хил халқ меъморчилик мактабларини юзага келтирган эди. ҳозиргача сақланиб келган, асосан қурилиш конструкцияси ва услубий, танировкаси ва безаклари билан ажралиб турган, мустақил ва ўзига хос Фарғона, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз меъморчилиги машҳур бўлиб келган. Масалан,Фарғона водийсида сиёсийлик зона бўлганлиги асосан икки қатор қўш синч уйлар қуриш, зилзила кам бўладиган Хивада эса қатор синчдан иморат солиш одат бўлган. Ёки Фарғона водийсида ёғингарчилик кўп бўлганлиги учун том гуришда ломбознинг қалинлиги 40 см гача келса, ёғингарчилик кам бўладиган Хоразм воҳасида ломбоз 10-15 см дан ошмаган. Уй-жой қурилишда ўзбекларда баъзи бир ўзига хослик сақланса-да, умумий ягона меъморчилик типи кенг тарқалган. қадимий уйларда одатда берк кўча ва қўшни томони деразасиз девор билан ҳовлилардан иборат бўлган. Барча турар жой ва хўжалик хоналарининг ойналари ички томонга қаратилган. Бадавлат катта оилаларда ҳовли икки қисмга болачақа ва аёллар учун ичкари ҳамда эркаклар учун меҳмонхона тарзида ҳашаматли хоналарга бўлинган. ҳунармандларда дўкон ва шогирдлар яшайдиган хоналар ҳам ташқарида бўлган. ўртача оилаларда меҳмонхона сифатида уйнинг бир ҳужраси ажратилган хона, камбағалларда эса бўлмаган. Кўпчилик уй - жойларнинг планировкаси оила аъзоларининг сонига қараб бир неча уй (хона), даҳлиз ва айвондан иборат бўлган, хўжалик хоналари, ошхона, ҳожатхона ва молхона ҳовлида қурилган. Зич аҳоли яшайдиган шаҳарларда меҳмонхона иккинчи қаватда болахонада жойлашган. Масалан, Бухорода икки ёки уч қаватли уйлар қуриш одат бўлган. Тошкент ва Бухорода айрим ҳовлиларнинг 80-90%, баъзан ҳатто 100 фоизи қурилиш билан банд бўлган ҳар бир метр жойдан унумли фойдаланган. Уй-жойларни қуришда ишлатиладиган анъанавий асосий материал лой (пахса), ғишт, гувала ва ёғоч (асосан терак ва тол) бўлган. Пишган ғиштдан илгари мадраса, ҳаммом ва катта бой ҳамда амалдорларнинг уйлари қурилган. Кўпчилик уйларда деворлар асосан сомон аралаш лойдан сувоқ қилинган, бадавлат уйларнинг деворлари ганчдан нақш билан ишланган. Асримиз бошларигача уй-жойлар пойдеворсиз оддий текисланган ерга қурилган, баъзан тош ёки бир-икки қатор пишган ғишт тўшалган ер таги сувлари яқин ва тузли шўр ерларда пахса деворига қамиш ёки чипта тўшаб девор кўтарилган. Бухорода баъзан уй остига ярим ертўлага ўхшаш омборсимон хона қурилган. Одатда пол оддий ер сатҳидан иборат бўлиб, уйлари сувоқли, бадавлат кишилар пишган ғиштдан полни тўшаганлар. Томни гочустун ва болар билан васса ҳамда қамиш ёки бўйра тўшаб лойдан ломбоз қилиб бостирганлар. Том ҳар йили самон лой билан суваб турилган, ёмғир ёки сомон тарнов ўрнатилган. Ташқи кўриниш оддийгина ва эшикларига ўйма нақш берилган, даҳлиз ва айвонлари ихчам ва пештокли бўлган. Бухоро ва Хивада ҳовли эшиклари жез ёки темирдан ясалган. Болға ёки ҳалқасимон балдоқ осилган. Эски типдаги уйларнинг хоналари ва ойналари айвонга чиққан дарчалар ер сатҳи ичкарига , дарчалар ташқарига осилган. Дераза ёки эшикнинг юқори қисмига ёруғ тушадиган пироман (тобазан) қўйилган, унга ёғоч ёки ганждан ясалган панжара ўрнатилган. Уйга кирадиган жойда эшик олдида тўғри бурчакли пешток (пойчак) бўлиб, пойабзал ечиб қўйилган.Эшик олдидаги бурчакда сув ташлайдиган (оқизадиган) махсус жой (обрез, адан, ташнов) жойлашган бўлиб, унга Бухоро ва Самарқандда мармар тош Хивада махсус сопол буюм ўрнатилган. ўзбек уйларида қадимдан маҳаллий иқлим шароитига мослашган айвон муҳим аҳамиятга эга бўлган. Унинг таркибий қисми сифатида айвонда ёки ҳовлида ғишт ёки лойдан супа қурилган. Айвон ва супа баъзан бутун хоналар қаторига узунасига ёки бир қисмига баланд қилиб жойлашган. Тошкент, Бухоро ва Хива ҳовлиларида иқлимга қараб ёзги хоналар шимолга қаратилган, баланд қилиб қурилган ва анча бой безатилган, олдида жануб томонга қаратилган қишқи уйлар жойлашган. Хоразм ҳовлиларининг яна бир хусусияти шундаки, ички айвон шимол томондан баланд қилиб кўтарилиб, акси томон том сатҳида бўлиб, ёз пайтлари табиий вентиляция (шамол партиш) вазифасини бажарган. ҳозиргача кўпгина Хоразм уйларида кенг ва баланд айвон (долон) қурилган, айрим жойларда қишлоқ ҳовлилари олдида тевараги ғужум (содда) дарахти экилган сиполи ҳовуз мавжуд. Мазкур меъморчилик типи жазирама иссиқдан сақланадиган файзли жой ҳисобланган. Маҳаллий уйларда турар жойларни чиройли қилиб безаш ва жиҳозлаш қадимдан одат бўлиб келган. Жуда кенг тарқалган икки қаторли синч уйларнинг девори бўйлаб тўғри бурчакли ёки пешток (гумбаз) шаклида бир неча тахмон (такча)лар ўрнатилган бўлиб, уларда ҳар хил уй-рўзғор буюмлари, идиш товоқ ва кўрпа тўшаклар жойлаштирилган. Бойларнинг уйи ниҳоятда нозик ва жимжимадор нақшлар билан безатилган, ганж токчалар ва тахмонлар қиммат баҳо идишлар ва бошқа буюмлар билан тўлдирилган. Марғилон ва қўқонда бундай тахмонлар ярим гумбаз шаклида осма безаклар билан безатилган. Бухорода деворлар даставвал ганч билан сувалиб, ўйма нақшлар билан рангли гуллар ясалган, Фарғона ва Тошкентда эса, аскинча, деворлар текис, шипга одат бўлган. ўймакорлик ва ранг ли бўёқлар билан расм солиш Бухоро, Самарқанд ва Тошкентда кенг тарқалган. Эшик, дарвоза ва устунларга ўйма нақшлар бериш Хоразмда кенг тарқалган. Уйни иситишда кўп жойларда сандал ишлатилган. Сандалнинг тагига кўмир ёқилиб, устига катта кўрпа тўшалган ва сандал теварагига оила аъзолар умумий кўрпага ёпиниб ётганлар ва ўралиб ўтирганлар. Фарғона водийсида сандалдан ташқари камин типидаги ўчоқ ва унда қишда овқат тайёрланган. Хоразмда одамга яқин жойда муриш ўчоқ қурилган, уни тўрт бурчак ёки тухумсимон ясси шаклда кичкина майдончага учоқдан чўғ тортиб уйни иситганлар . ҳозирги ўзбек уйлари марказлашган иситиш ускуналари , водопровод ва газ билан таъминланган. Шаҳар ва қишлоқ уйларининг кўпчилиги санузел ва канализацияга эга. Хоналарнинг ички томонини зебу - зийнатлашга катта эътибор берилган. Анъанавий усулда полга чита ёки бўйра тўшалиб унинг устига кигиз , палос ёки гилам ёйилган. Кўп жойларда девор бўйлаб кўрпа тўшалган ва овқат вақтида ва меҳмон келган ( одатда меҳмон учун янги кўрпа тўшалган) ўртага дастурхон ёйилган. Тошкент ва Бухорода дастурхонни хонтахтага ёйганлар. Кўрпачалар эшик рўпарасидаги махсус тахмонда ёки сандиқ устига тахланган. Ёстиқ болишлар чиройли қилиб кашталанган ва қурама қилиб тикилган, кўрпа ёстиқлар баъзан нақшли сўзанлар билан ёпиб қўйилган. Чойнак - пиёла ва бошқа: чинни , мис ва биллур идишлар махсус тахмон ёки токча, реза токча, косамон ва ҳоказолар дид билан жойлаштирилган. Пастки катта токчаларда нафис сандиқ ва қутичалар, идиш-товоқлар, патнис, қумғон тунча ва самовар қўйилган. Айрим бадавлат уйларда токча ва тахмонлар нозик ўйма рангли нақшлар билан безатилган кўп уйларда кийим - кечаклар ва бошқа буюмлар деворларга қадалган қозиқчага ёки махсус тортилган ипга осиб қўйилган ҳозирги даврда анъанавий жиҳозланиш замонавий мебел (гарнитурлар)га ўтказилиб, улар кўп қаватли ва алоҳида уйларда ҳамда юксак дид билан жойлаштирилган стенка ва токчаларга қўйиладиган буюмларнинг турлари ниҳоятда бой ва ранг баранг . Айниқа ҳозирги келин - куёвлар уйи чет эл импорт гарнитурлари, хилма-хил идишлар ва уй-рўзғор буюмлари қиммат баҳо гилам чойшаб ва ёпинчоқлар ноёб расмлар ва хайкалчалар билан жиҳозланган. Одат бўйича уйнинг тўри меҳмонники ёки оила бошлиғи (энг кекса одам ёки уй эгаси)ники. ўзбекларда ҳозиргача меҳмондорчилик анъанаси ниҳоятда мустаҳкам сақланиб келганлиги туфайли деярли барча уйларда меҳмонхона юксак дид билан безатилиб доимо тоза туради. Уйда энг яхши хоналар ҳам меҳмонхона сифатида ажралиб туради. Илгари кўчманчи ёки ярим кўчманчи ҳисобланган ўзбекларда қишлоқларга жойлашиб уй қуриш асосан ўтган асрлардан бошланган (карлик, барлос ва ҳоказо).Яқин даврларгача қишқи майдон қуришга уйлардан ташқари ўтов ёки капан сақланиб келган. Баъзилар, масалан, тоғли совуқ жойда яшаётган шу сабабли этник гуруҳлар илгаридан мустаҳкам қурилган уйлар бўлган. Аммо улардаги ўтовлар ўзига хослиги билан ажралиб турган. Масалан, ўзбекларнинг турк қабилаларида лочиг ёки капа деб номланган ўтов ярим шар шаклида бўлиб, ёйсимон синч қовурғалари билан кубба (гумбаз)си яхлит ҳолда ерга тикилган. Дашти қипчоқ ўзбеклари ўтови (уй,қора) айрим панжарали девор (кераги)лар ўзаро боғланиб, юқори сферик шаклдаги томи узун ёғоч(ук) лар билан беркитилган. Иккала ўтовни ҳам керагаилар боғланган қамишдан тўқилган бўйра ва кигиз билан ёпганлар, дашти қипчоқликларда махсус тўқилган камар (баъзан гилам шаклида бод бошкур) билан ўраб боғлаганлар. ўтов ўртасида гулхан ёқилиб иситилган, юқорига туйнук қўйилган. Гулхан ёқиладиган жойга темир сополдан учоқ қилиб қозон осилган. қаттиқ совуқларда гулхан ёқилиб бўлгач, юқоридаги сўри кигиз билан бекитилган. Ёзги жазирама иссиқ пайтларда, аксинча мўрининг ҳам, кераголар ўралган кигизнинг ҳам пастки томони шабада кириши учун очиб қўйилган. ўтовни жиҳозлашда асосан жундан ишланган турли халта, тўрва, гилам, ҳар хил ёғоч ва темир буюмлар, сандиқ, оёқ остига палос, кигиз, эчки ва қўй терисидан ишлов бериб тайёрланган пўстак ва хоказолар ишлатилган. ўтовда ҳам энг ҳурматли киши-уй эгаси ёки меҳмон тўрга ўтказилган. ўтовга киришдаги чап томон эркакларники, , ўнг томон хотинларники ҳисобланган. ўзбекларнинг сарой қабила-ларида ҳозиргача ҳовли ичида ўтовни учратиш мумкин. Уни баъзан ҳовли олдидаги боғда ёки полиз ўртасида ҳам тиклаганлар. Илгари камбағал оилалар, айниқса кўчманчи ўзбеклар уй қуриш ёки ўтов тиклаш имкониятига эга бўлмай оддий капанларда истоқомат қилганлар. ўзбек оилалари кўпинча одат бўйича асли очиқ ҳавода ҳовлида вақт ўтказадилар. ҳовлига эрта баҳордан чиқилади. Бу ерда асосан ток ёки дарахт соясида ёғочдан ясалган, лойдан ясалган супада ўтиради. ҳозирги пайтда уй-жойларнинг муҳим жиҳозларидан дазмол, телевизор, совутгич кабилар деярли ҳамма оилаларда учрайди. қишлоқ ҳовлиларида, шаҳардаги айрим шахсий уйларда алоҳида ошхона, молхона ва тандир мавжуд. Барча оилаларда гилам,палос, кигиз, сўзан ва чойшаб, каштали парда ва турли расмлар ҳамда безаклар хоналарга алоҳида ҳусн бағишлайди. Айниқса ёки келин-куёвларга мўлжалланган хоналар миллий тарзда хилма-хил кашталанган декаратив буюмлар қават - қават кўрпача, тўшак ва идишлар билан безатилади. Кўп шаҳар ва қишлоқ уйларида уй эгалари фотосурат, табиат манзараси чизилган расмлари янада уйга ҳусн бағишлайди. Фойданилган адабиётлар: Download 93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling