Транспорт воситаларининг аҳамияти. 11. Асосий қисм


Download 93 Kb.
bet3/8
Sana20.12.2022
Hajmi93 Kb.
#1035377
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Ўзбекистонда транспорт воситаларининг шаклланиши

Автомобил транспорти.
Халқ хўжалигининг саноат,қишлоқ хўжалиги, қурилиш, сув хўжалиги, алоқа, савдо, соғлиқни сақлаш. Комунал хўжалиги, мада-ният, мудофа ва бошқа тармоқларида ихтисослашган йирик авто-транспорт корхоналари мавжуд.
1995 йилда Республикада умумий фойдаланиладиган автомобил транспортида йўловчилар ташишга мўлжалланган 14,7 автобус, 5000 дан кўпроқ енгил такси машиналари ишлади. Республика бўйича 2892 автобус маршрутларида (жумладан 593 шаҳар, 1768 шаҳар атрофи, 532 шаҳарлараро) автобуслар қатнади. Автобуслар билан ҳар куни 5 миллионга яқин йўловчи ташилади. Республакада 27 та автовокзал, 120 та автостанция хизмат кўрсатади. Фақат шаҳардаги автобус қатнайди. 1995 йили автобуслар 1819,6 миллион йўловчи ташилади.
Ўзбекистон халқ хўжалиги тасарруфида турли мақсадларга мўлжалланган 200 минг га яқин юк автомобиллар хизмат кўрсатади. Республикада фуқароларнинг шахсий мулки бўлган 788,2 минг енгил автомобиллари бор.
Автомобил йўллари.
Йўл хўжалиги тармоқларида 34,5 минг ишчи ва инженер техник ходим банд. Республикадаги автомобил йўлларининг жами узунлиги 115 минг км ортиқ. Умумий фойдаланиладиган автомобил йўлларининг узунлиги 43,4 минг км. Жумладан 3243 км халқаро, 18801 км давлат, 21939 км маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йўлдир. Шунингдек Республикада идорага карашли йуллар хам мавжуд. 1992 йил 3 июнда автомобил йўллари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.
1992 йил февралда Ўзбекистон автомобил йўлларини қуриш ва ундан фойдаланиш давлат-акциядорлик концерни (ўзавтойўл) тузилган. Коцерн таркибида қорақалпоғистон Республикаси вилоятлари автомобил йўллари бошқармалари, 162 туман автомобил йўллари бошқармалари, 532 йўллар асраш ва улардан фойдаланиш бўлимлари, «ўзйўллойиҳа» Республика ва йўл иншоатлар қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш бўйича лойиҳа қидирув институти, кўприк темир- бетон қурилмалари заводи ва бошқа корхоналари бор.
ХХ аср бошларида Ўзбекистонда 27 минг км йўл бўлиб. Асосан от-арава, карвон ва йўловчиларга мўлжалланган шундан фақат 2минг км га шағал ётқизилган эди.
Республика мустақилликка эришгандан кейин мавжуд автомобил йўлларини халқаро андозаларга мослаш, йўлларни сақлаш ва таъмирлаш, янги барпо этилаётган саноат вилоятларини халқаро магистраллар билан боғлайдиган йўллар қурилиши масалаларига эътибор кучайди. Бу борада Ўзбекистон Хитой ва Покистонга чиқиш имкониятини берувчи Андижон-ўш, Эргаштом-қашқар автомобил йўлларини ишга туширишда (1997 йил 21 июл) ҳинд океанига имкон берадиган Термиз Хитой-Карочи автомобил йўли қурилишида ўз улиши билан қатнашмоқда. Республиканинг ўзида Фарғона водийси билан Тошкент воҳасини қамчик довони орқали боғлайдиган йирик автомобил йўли ҳамда қўнғирот-Денов автомагистрали қурилишида жадал олиб борилмоқда. Республикада жами йўлларнинг 95,6% га қаттиқ қопламалар ётқизилган, жумладан цемент-бетон қопламли йўллар 0,8% (336 км), асфалт - бетон қопламли йўллар 49,6%(21819 км), қора шағалли ва қора қопламли йўллар 40,6%(17769 км)ни ташкил этади.

Download 93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling