Транспортнинг умумий тавсифи


Download 262.4 Kb.
bet4/10
Sana19.06.2023
Hajmi262.4 Kb.
#1612919
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-маъруза

Биринчи хусусият —транспорт тизимининг яхлитлиги ҳар қандайига ҳам маълум бир элементлардан (транспорт турларидан) ташкил топиши лозим, бироқ бу уларнинг шунчаки йиғиндиси эмас, балки бошланғич элементларнинг йиғиндисига келтирилмайдиган янги сифат бўлади.
Иккинчи хусусият — шажаравийлик. Ҳали шундай аҳвол таркиб топган ва узоқ вақтлар давомида сақланганки, бунда темир йўллар йўловчиларни, айниқса юкларни ташишда ҳақиқатан ҳам етакчи ўринни эгаллаган. Ҳатто ўзига хос хусусиятларга, ҳар бир транспорт турининг ҳиссасининг спецификасига эътибор қаратмаган, фақатгина ташиш ҳажмларини олиб қараган тақдиримизда ҳам, ҳозирги кунда бу аҳвол сезиларли даражада ўзгарган.
Учинчи хусусият — транспорт турларининг ўзаро бир бирига сингиб кириши ва синтезланишидир. Транспортнинг алоҳида турларининг спецификаси ва ҳатто ноёблигини тан олиш билан шундай бир янги жиҳатни таъкидлаш лозим бўладики, транспорт воситалари ўзаро бир-бирига сингиб кирмоқда, бу айниқса бизнинг давримизга келиб яққол кўзга ташланмоқда. Контейнерли ташишларнинг ривожланиши, индивидуал автомобилларни поездларда йўловчилар қатнайдиган жойларга – уларнинг эгаларига етказиб бериш, темир йўл вагонлари ва бутун бошли поездларни дарё ва денгиз паромлари билан ташиш шундай аҳволни вужудга келтирадики, бунда у ёки бу ташишни (ёки унинг у ёки бу звеносини) битта транспорт турининг маҳсулотига киритиш қийин бўлади. Тармоқнинг бир қатор йўналишларида транспортнинг роли аста-секин фақатгина “ғилдиракларни бериш” га, транспортнинг ҳар хил турларининг ташиш воситаларини чирмаштиришга келтирилади. Ягона транспорт тизимининг ривожланишидаги бу янги жиҳат транспорт маҳсулотининг табиати тўғрисидаги масалани кўндаланг қўйиш зарурлиги тўғрисида бор овози билан жар солмоқда, ҳозирги кунгача бу масала фақатгина, таассуфки, янги воқеъликларни бутунлай бошқа замоннинг эмпирик материалларини умумлаштиришдан чиқарилган тоифаларга (категорияларга) келтириш воситасида ҳал қилинмоқда.
Умум фойдаланадиган ташкил қилинган транспорт тизими, у қанчалик аҳамиятли ва мустақил бўлмасин, умум фойдаланмайдиган транспортдан ажратиб қўйилиши мумкин эмас. Бундан ягона транспорт тизимининг чегараларини шартли равишда кенгайтириш ва унинг таркибига саноат ва шаҳар транспортини киритиш зарурлиги келиб чиқади. Бунинг қанчалик мақсадга мувофиқ эканлиги иқтисодий районлар, транспорт тугунлари ва саноат зоналарида транспортни режалаштириш ва лойиҳалашда очиқ-ойдин равшан бўлиб қолади.
1.4. Жаҳон транспорт тизимида Ўзбекистон транспортининг ўрни
Ҳар қандай давлатнинг иқтисодиётида транспортнинг аҳамияти ялпи ички маҳсулотда, асосий фондларда, капитал қўйилмаларда транспортнинг улуши каби кўрсаткичлар ва бошқа бир қатор кўрсаткичлар билан объектив характерланади.
Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотида юк транспортининг улуши тахминан 8% ни ташкил қилади, бозор иқтисодиётига эга бўлган ривожланган мамлакатларда эса бу кўрсаткич 9-12% ни ташкил қилади. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотда транспорт улушининг пастлиги транспортда мавжуд бўлган ресурслардан етарлича рационал фойдаланмаслик ва нотранспорт хизматлари сохасининг ривожланмаганлиги билан изоҳланади. Рационал бўлмаган тузилмавий ва инвестицион сиёсат, транспорт сервисининг ривожланишидаги орқада қолиш шунга олиб келганки, ташишлар билан боғлиқ бўлмаган хизматларни тақдим қилишдан олинадиган даромадларнинг улуши транспортнинг ҳар хил турлари бўйича 5-20% ни ташкил қилади (ривожланган мамлакатларда у 25—30% дан ошади).
Транспорт иқтисодиётнинг кўпроқ маблағталаб тармоқлари қаторига киради. Ривожланган мамлакатларда инфратузилмавий тармоқларга, транспорт улардан энг йириги бўлиб ҳисобланади, ҳар йиллик капитал қўйилмалар тахминан 20% ни ташкил қилади. Бунда бу тармоқларга давлат инвестицияларининг қарийб ярми ажратилади. Ўзбекистонда халқ хўжалигига инвестицияларда транспортнинг улуши узоқ вақтлар давомида барқарор бўлиб келган ва 13% ни ташкил қилган. 1990 йилда у 11% гача, 1992 йилда 5% гача, 1994 йилда эса — 3% гача пасайган. Бундан айниқса транспорт техникасини импорт бўйича сотиб олиш кўпроқ жабр кўрган, чунки авиацион техниканинг 40% и, ҳаво транспорти ер усти тизимларининг 60% и, 60% денгиз кемалари, дарё кемаларининг 80% двигателлари, бутун йўловчи флоти, ўта катта сиғимли бутун автобус парки ва трамвай паркининг ярми хориждан етказиб беришлар билан таъминланган. Транспортда инвестицияларнинг қисқариши қисқа вақт даврида унчалик сезилмайди, бироқ кейинчалик қўшимча харажатларга айланади.
Жаҳон транспорт тармоғи мамлакатлар ва қитъалар бўйича нотекис ривожланган. Кўпроқ қуюқ транспорт тармоғи Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада, энг кам ривожланган тармоқ — Африкада ва баъзи бир Осиё мамлакатларида кузатилади.
Барча транспорт турларининг жаҳон транспорт тармоғининг умумий узунлиги (денгиз линияларидан ташқари) 31 млн км дан ошиқни, жумладан 25 млн км ер усти боғланиш йўлларини (ҳаво линияларисиз) ташкил қилади. Жаҳон боғланиш йўлларининг узунлиги транспорт турлари бўйича қуйидагича тақсимланади: 86% — автомобиль йўллари, 7% — темир йўллар, 4% — қувурлар тармоқлари ва 3% — кемалар юрадиган дарё йўллари (каналлар, кўллар ва сув омборларини ҳам ўз ичига олган ҳолда).
Ўзбекистон Республикаси транспортининг ҳар хил турларининг жаҳон транспорт тизимида тутган ўрнини қуйидаги таққослашлардан аниқлаш мумкин.

Download 262.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling