Транспортнинг умумий тавсифи
Download 262.4 Kb.
|
1-маъруза
ТРАНСПОРТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ 1.1. Транспорт бозорининг мамлакат иқтисодиётидаги роли Маҳсулотнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқарувчилар (етказиб берувчилар) ва истеъмолчилар ўртасида кўчириш билан транспорт меҳнатнинг ҳудудий тақсимланиши билан дунёга келадиган боғланишларни амалга оширади (1.1 расм). Бу функцияларни меҳнатнинг тарихий жамоатчилик тақсимланиши жараёнида мустақил ишлаб чиқариш соҳаси сифатида ажралиб чиққан муомала транспорти бажаради. Ҳозирги замон шароитларида муомала жараёнида ташишларни асосан умум фойдаланадиган транспорт — темир йўл, денгиз, дарё, автомобиль, ҳаво транспорти, шунингдек махсус транспорт (қувурлар тармоқлари, юқори кучланишли электр узатиш линиялари, корхоналарни магистрал боғланиш йўллари билан туташтирадиган кириш-чиқиш темир йўллари) бажаради. Транспортнинг бу турлари омборлар тизими билан биргаликда муомала жараёнининг моддий асоси бўлиб ҳисобланади. 1.1 расм. Транспортнинг “ишлаб чиқариш-муомала-истеъмол” тизимидаги ўрни: I — ишлаб чиқариш сохаси, II — экспедициялаш, сақлаш, юклаш, III — транспорт, IV — экспедициялаш, сақлаш, тушириш, V — истеъмол қилиш соҳаси. Транспорт, бир томондан, товар алмашиниш ва аҳолига хизмат кўрсатишни амалга ошириш билан – бозор инфратузилмасининг бир қисми ҳисобланади, бошқа томонлама эса — товарлар ва одамларни кўчирар экан, унинг ўзи бозор субъекти сифатида ўзининг хизматларини сотади. Транспортнинг ҳар хил турлари бу хизматларни турли тарзда кўрсатиши мумкин, шу тариқа транспорт бозори пайдо бўлади. Транспорт ходимларининг меҳнати ишлаб чиқарувчи меҳнат бўлиб ҳисобланади, у миллий даромадни яратади, қиймат шаклида ўлчанадиган жамоатчилик бойлигини оширади. Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қийматида транспорт харажатларининг улуши 15—20% ни ташкил қилади, баъзи бир юклар турлари бўйича эса 45—50% гача етади. Шу билан биргаликда транспортга уни иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидан ажратиб турадиган баъзи бир ўзига хос хусусиятлар хос бўлади. Download 262.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling