Транспортнинг умумий тавсифи


Download 262.4 Kb.
bet5/10
Sana19.06.2023
Hajmi262.4 Kb.
#1612919
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-маъруза

Темир йўл транспорти. Темир йўл транспорти жаҳон темир йўллар тармоғининг умумий узунлиги 1,2 млн км ни ташкил қилади. Ўзбекистон магистрал темир йўлларининг эксплуатацион узунлиги жаҳондаги темир йўллар узунлигининг тахминан 7% ини ташкил қилади. Ўзбекистон темир йўллари жаҳон юк айланмасининг 35% ини ва жаҳон йўловчи айланмасининг қарийб 18% ини бажаради. Фақатгина АҚШ Ўзбекистонга қараганда узунроқ темир йўллар тармоғига эга — 188 минг км. Бироқ "транспорт тармоғининг қуюқлиги" кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон иқтисодий ривожланган мамлакатлардан жуда орқада. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 1000 кв км ҳудудга 5,1 км ни ташкил қилади, бу, масалан, АҚШ, Франция, Нидерландия, Германияга қараганда 4—15 марта ва Украина ва Белоруссияга қараганда 5—7 марта кам.
Ўзбекистонда электрлаштирилган йўлларнинг улуши тармоқ узунлигининг 46% ини ташкил қилади. Жаҳон транспорт тизимида эса бу кўрсаткич жуда кенг диапазонда — Канада ва АҚШ да 0,1—0,9% дан Люксембург ва Швейцария каби мамлакатларда 80—90% ва ундан ҳам ошиқ диапазонда тебранади. Ўзбекистон темир йўлларининг 42% и худди Германия ва Франциядаги каби – икки ва кўп изли. Канада ва Финляндияда эса бундай йўллар бор-йўғи 5—8% ни ташкил қилади.
Ўзбекистонда темир йўл транспорти бажариладиган ташиш ишлари нуқтаи- назаридан транспорт тизимида етакчи бўлиб ҳисобланади. Унинг ҳиссасига 1994 йилда мамлакат ички юк айланмасининг 47% дан кўпроғи тўғри келган. Чехия (65%), Польша (51%), Украина (75%), шунингдек Швейцария (42%), Австрия (40%), Швеция (35%) каби мамлакатларда ҳам бу транспорт турининг ҳиссаси шундай юқори. АҚШ транспорт тизимида темир йўл транспортининг ҳиссасига юк айланмасининг 30% и тўғри келади. Дания (13%), Норвегия (12%), Италия (10%), Ни­дерландия (4%) каби мамлакатларда ташиш ишларида темир йўлларнинг ҳиссаси анчагина паст. Баъзи бир мамлакатларда, масалан Нидерландияда юкларни ташиш фақатгина тунги вақтда амалга оширилади. Темир йўл транспортининг ривожланиш истиқболлари турли мамлакатларда турлича. Масалан АҚШ да темир йўллар тармоғи 1980 йилдан бошлаб 10 йилда 100 минг км га қисқарган (288 минг км дан 188 минг км гача), трансполрт тизимини ривожлантиришнинг 1991 йилда қабул қилинган ва 1998 йилгача мўлжалланган дастурида эса авваламбор миллий автомагистраллар тизими ва жамоат транспортини ривожлантиришни молиялаштириш кўзда тутилган.

Download 262.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling