Транспортнинг умумий тавсифи


Ташиш турлари. Тўғридан-тўғри ва аралаш ташишлар


Download 262.4 Kb.
bet10/10
Sana19.06.2023
Hajmi262.4 Kb.
#1612919
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-маъруза

1.3. Ташиш турлари. Тўғридан-тўғри ва аралаш ташишлар
1. Тўғридан-тўғри ташишлар- бу юкларни бир турдаги транспорт воситасида ташиш. Ташишдаги базавий транспорт бўлиб унимодаль (бир турдаги) транспорт, яъни бир турдаги транспорт билан етказиб бериш тушунилади, мисол учун, юкни жўнатиш жойидан етказиш манзилигача автомобилда етказиб бериш. Транспорт турини танлаш меъзони бўлиб, юк тури, етказиб бериш ҳажми, етказиб бериш вақти, ташиш ҳаражатлари хисобланади.
2. Аралаш ташишилар- бу юкларни бир неча транспорт турлапида етказиб беришдир. Аралаш ташиш юкни бир транспорт турининг бошқа транспорт тури билан кесишиш манзилигача етказиб беришдир. Баъзи холларда тўғридан-тўғри аралаш ташишлар қўлланилиши мумкин.
Хорижий мамлакатларда аралаш ташишлар мультимодал ташувлар деб аталади. Мультимодал ташувларда юкларни бир транспорт туридан бошқа турига ўтказиш зарурати келиб чиқади. Ҳар қандай қайта юклашлар юк сифатига таъсир кўрсатади. Шунинг учун мутухассислар юларни қайта юклашни камайтирувчи транспорт воситалари ва тизимларини ишлаб чиқармоқдалар.
Европа транспорт вазирлари конференцияси томонидан қабул қилинган атамага асосан, интермодал ташувлар атамаси деганда юкларни бир неча турдаги транспорт воситалари билан кетма-кет ташиш назарда тутилади. Бунда айнан бир юк бирлигида юкни айнан ўзини бир транспорт воситасидан бошқасига юклаш тушунилади.
Интермодаль технология юкларни юк майдонларида туриб қолишини қисқартиради; ортиш-тушириш ишларидаги мехнат сарфини камайтиради.
Интермодал технологиялар тури: паром; трейлер; контрейлерли; контейнерли, пакетли ташишлар, «дарё-денгиз» тизими, турли колеяли темир йўл ташишлари.
Транспорт тармоғи ва транспорт узеллари
Транспорт тармоғи- темир йўл ва автомобиль йўллари, ички сув йўллари, судналар каналлари ва шлюзлар, ҳаво линиялари, қувур магистраллари, денгиз ва дарё портлари, темир йўл станцциялари, аэродром ва аэропортлар, насос станциялари, магистрал йўлларга олиб борувчи саноат корхоналари подъездлари.
Транспорт тармоғи зичлиги- бу транспорт майдони холатини аниқловчи асосий кўрсаткич. Транспорт коммуникацияларининг узунлиги км/км2 да ўлчанади. Транспорт майдони зичлигини аниқлашда транспорт жараёни жадаллиги траспорт майдони ўтказувчанлик қобилятига боғлиқ бўлади, яъни, траспорт майдонининг маълум қисмида ҳаракатланувчи транспорт воситалари сонига боғлиқ бўлади, бирлик/соат.
Транспорт узели- транспорт узелларида турли хил траспорт турлари ўзаро фаолияти тушунилади, шу жумладан транспорт воситаалари ва ортиш техникалари.
Транспорт узели (ТУ)- бу икки ёки ундан ортиқ транспорт турлари кесишадиган пункт,


Download 262.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling