Транспортнинг умумий тавсифи


Download 262.4 Kb.
bet6/10
Sana19.06.2023
Hajmi262.4 Kb.
#1612919
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-маъруза

Автомобиль транспорти. Ўзбекистонда транспортнинг бу тури билан мамлакат ичида барча юкларни ташиш ҳажмининг 86% дан кўпроғи ва барча йўловчиларни ташишнинг ярмидан кўпроғи бажарилади. Бунда умум фойдаланадиган автомобиль транспорти муҳим ўрин эгаллайди. Австрии (қарийб 100%), Болгария (92%), Дания ва Финляндия (93% дан), Ирландия (96%) ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг транспорт тизимларида юкларни автомобиллар билан ташишнинг улуши янада юқори.
Автомобиль транспорти Ўзбекистоннинг юк айланмасида анчагина кичик улушни эгаллайди (ички ташишларда – тахминан 9%). Европадаги баъзи бир мамлакатларда автомобиль транспортига мамлакат ичидаги автомобиль ишларининг асосий қисми тўғри келади. Уларга Австрия (32%), Польша (37%), Нидерландия (46%), Франция (59%), Финляндия (68%), Дания (72%), Буюк Британия (83%), Ирландия (90%) киради. АҚШ да автомобиль транспорти юк ишларининг тахминан 25% ини бажаради.
Европадаги ривожланган мамлакатларга келадиган бўлсак, бу ерда ҳам кўпгина мамлакатларда йўловчиларни ички ташишларда автомобиль транспортининг ҳиссаси юқори. Масалан, умум фойдаланадиган автомобиль транспорти билан Данияда 56%, Германияда 48%, Швецияда 50%, ва Финляндияда 64% йўловчи-километрлар бажарилади. Бу кўрсаткич АҚШ да анчагина кичик қийматга эга — бор-йўғи 10% (асосий улуш — 80% дан кўпроқ — ҳаво транспортига тўғри келади). Бироқ шуни таъкидлаш лозимки, индивидуал автомобилларни ҳисобга олиш билан ғарбдаги аксарият ривожланган мамлакатларда йўловчи айланмасининг катта қисми (88—92%) айнан автомобиль транспортига тўғри келади (АҚШ да 88%, Дания ва Норвегияда 89% дан, Германияда 91% ва Финляндияда 92%).
Ички сув транспорти. Ўзбекистон Республикаси транспорт тизимининг ишида у нисбатан унчалик катта бўлмаган улушга эга (1995 йилда юк айланмасида 3,7% ва юкларни ташиш ҳажмида 1,3%), бироқ мамлакатнинг шимолий ва шарқий районларида транспорт-иқтисодий боғланишларни таъминлашда жуда катта аҳамиятга эга.
1.3 жадвал.




Юкларни ички ташишларда сув трнспортининг улуши, %

Мамлакат
















Ташишлар ҳажмида

Юк айланмасида

Ўзбекистон

3,0

4,4

Бельгия

19,1

17,!

Финляндия

0,4

10,2

Франция

4,1

3,4

Нидерландия

32,2

43,5

АҚШ

17,0

3,0

Ички сув транспорти баъзи бир мамлакатларнинг иқтисодиётида етарлича катта роль ўйнайди (1.3 жадвал – маълумотлар 1991 йил учун). Бу маълумотларга, гарчи бир қатор мамлакатларда (Греция, Дания, Италия, Норвегия ва Буюк Британия) мамлакатнинг ички транспортида муҳим роль ўйнасада – ички денгиз транспорти кирмайди.
Майдони бўйича Ўзбекистонга тенглаша оладиган ва унинг транспорт тизимида сув транспорти муҳим ўрин эгаллайдиган мамлакат АҚШ бўлиб ҳисобланади. АҚШ да сув йўлларининг узунлиги 40,8 минг км, бу Ўзбекистондаги худди шу кўрсаткичнинг 40% ини ташкил қилади. Бунда ички сув йўллари бўйлаб ҳар йили 700 млн тонна юклар ташилади, бу Ўзбекистондагига қараганда қарийб уч мартага кўпдир.

Download 262.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling