Транспортнинг умумий тавсифи
Умум фойдаланадиган транспортдан фарқли ўлароқ, умум фойдаланмайдиган транспорт
Download 262.4 Kb.
|
1-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Транспорт умум фойдаланадиган ва умум фойдаланмайдиган транспортга бўлинишдан
- 1.3. Транспорт тизими ягоналиги концепциясининг моҳияти ва ривожланиши
Умум фойдаланадиган транспортдан фарқли ўлароқ, умум фойдаланмайдиган транспорт маҳсулотларни ишлаб чиқариш сохасининг ичида ташишни, яъни конкрет ташкилот, корхона ёки фирма учун бажаради. У бажарадиган ташишлар ишлаб чиқаришнинг ичидаги ёки технологик ташишлар бўлиб ҳисобланади. Саноат корхоналарининг идоравий транспорти саноат транспорти деб аталади.
У ёки бу корхонага тегишли бўлган автомобиль йўллари ёки темир йўллар (қоидага кўра, унчалик узун бўлмаган) кириш-чиқиш йўллари деб аталади. Мамлакат транспорт тизимида бундай йўлларнинг маьлум бир мавжуд. Кириш-чиқиш темир йўлларининг йиғинди узунлиги умум фойдаланишидаги темир йўлларнинг йиғинди узунлигидан анчагина кам. Умум фойдаланишидаги транспортдан фарқли ўлароқ, саноат транспорти канатли ва осма йўллар, пневмотранспорт ва ҳоказолар каби махсус транспорт воситалари билан ҳам тақдим қилинади. Транспорт умум фойдаланадиган ва умум фойдаланмайдиган транспортга бўлинишдан ташқари, баъзи бир ҳолларда магистрал ва номагистрал транспортга бўлинади. Бир томондан, магистрал транспорт — умум фойдаланадиган транспортнинг, номагистрал транспорт эса — умум фойдаланмайдиган транспортнинг синонимидир (масалан, саноат транспорти — бу номагистрал транспортдир). Бошқа томонлама эса, "магистрал транспорт" атамаси мамлакат ёки йирик ҳудуднинг йирик шаҳарлари ва саноат марказларини боғлайдиган боғланиш йўлларини белгилаш учун қўлланилади. Бундай ҳолда асосий магистраллардан унчалик катта бўлмаган шохчаланишлар, умум фойдаланишидаги тармоқ таркибига киришига қарамасдан, магистрал транспортнинг звенолари деб ҳисобланмайди ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган линиялар деб аталади. Иқтисодий таҳлилнинг мақсадларига боғлиқ равишда умум фойдаланадиган транспорт қуйидагича гуруҳланади: универсал (темир йўл, сув, автомобиль, ҳаво) ва махсус; ички (мамлакат ичида ташишларни амалга оширадиган) ва ташқи (одатда фақатгина мамлакат ичида эмас, балки чет мамлакатларга ҳам ташишларни амалга оширадиган денгиз транспорти); йил бўйи (темир йўл, автомобиль ва бошқалар) ва мавсумий ишлайдиган (ички сув транспорти). Транспортнинг ҳар қандай тури ўзининг тарихий таркиб топган ва унинг ноёблиги ва такрорланмаслигини акс эттирадиган, техник-иқтисодий ва бошқа ўзига хос хусусиятларни ҳисобга оладиган кўрсаткичлар тизимига эга бўлади. Бироқ кўпгина кўрсаткичлар транспортнинг барча турлари учун умумий бўлиб ҳисобланади. Уларни шартли равишда қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: ташиш ва юклаш-тушириш ишлари кўрсаткичлари (юк ва йўловчи айланмаси, юк ва йўловчиларни ташишлар ҳажми, келтирилган юк айланмаси, жўнатиш ҳажми, етиб келиш ҳажми); моддий-техник базанинг кўрсаткичлари (боғланиш йўллари тармоғининг узунлиги, унинг қуюқлиги, йиғинди юк кўтарувчанлик ёки транспорт бирликларининг тоннажи, фаол транспорт бирликларининг йиғинди энергетик қуввати, транспорт тармоғи элементларининг ўтказиш ва ташиш қобилияти); эксплуатация қилиш кўрсаткичлари (ўртача юкланганлик, ўртача ташишлар узоқлиги, юкларни етказиб бериш тезлиги, ҳаракатланувчи таркибнинг юк кўтарувчанлигидан фойдаланиш ва унинг айланиш вақти, суткалик ўртача йўл босиш); молиявий ва иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари (таннарх, меҳнат унумдорлиги, фонд айланмаси, фонд сиғими, даромадлар, харажатлар, фойда, рентабеллик). 1.3. Транспорт тизими ягоналиги концепциясининг моҳияти ва ривожланиши Транспорт мажмуаси деганда одатда иқтисодиётнинг юклар ва йўловчиларни ташишга бўлган эҳтиёжларни қаноатлагнтиришга мўлжалланган бир қанча тармоқлари жамланмаси тушунилади. Унга кўчиш жараёнини таъминлайдиган транспортнинг ўзи ва махсус – моддий ишлаб чиқаришнинг тўртинчи сохаси — "транспорт саноати" (транспорт машинасозлиги, транспорт қурилиши, ташишларни моддий-техник таъминлаш), транспорт ходимларини тайёрлаш ва лойиҳа ва илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича ташкилотлар ва муассасалар киради. Ягона транспорт тизими ягоналикнинг қуйидаги турларини кўзда тутади: иқтисодий, технологик, техник, ҳуқуқий, маъмурий бошқариш. Транспортнинг халқ хўжалигининг тармоғи сифатидаги мураккаблиги кўп мақсадли мўлжалланиши – ташқи муҳит, жамият ва аҳоли билан ўзаро муносабатларнинг ички ва ташқи мувозанатланишига бўлган эҳтиёж, оддий таркиб топтирувчилар ва бўлинмайдиган элементларга келтириб бўлмаслик, кўп аломатли тузилиш, тўлиқ формаллаштиришнинг иложи йўқлиги, тузилишни функцияларга келтириш ва аксинча қилишнинг – яъни қандайдир бир битта қабул қилинган ёки берилган меьзон бўйича оптималлаштиришнинг иложи йўқлиги билан тавсифланади. Бу аломатлар “ягона транспорт тизими” тушунчасини очиб беришда йўналтирувчилар бўлиб хизмат қилиши лозим. Умумдавлат миқёсида уйғун равишда ривожланган ва самарали фаолият кўрсатадиган транспорт тизими ҳеч бўлмаганда қуйидаги талабларни аниқлаштириш лозим: иқтисодиётнинг балансида тармоқлараро мажмуа бўлиш. Одатда иқтисодиёт сохасида илмий фаолият ва хўжалик амалиётини режалаштиришнинг учта даражаси ажратилади: корхона, тармоқ ва мамлакат иқтисодиёти тармоқлараро мажмуа сифатидаги транспорт тизими — бу ҳамма нарсани қамраб оладиган, мамлакатни бошқаришнинг барча даражаларида ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари ва аҳолининг барча қатламларига хизмат кўрсатадиган ва уларнинг боғланишларини таъминлайдиган мутлақо янги тизимидир; ташқи мувозанатлаш қуйидагиларни кўзда тутади: аҳоли ва унинг ҳаракатланувчанлиги билан (йўловчиларни ташиш бўйича); мамлакатда моддий ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва халқаро алмашиниш билан (юкларни ташиш бўйича); табиий ресурслар ва ташқи муҳит билан. мувозанатлаш Транспорт маҳсулотининг ички мувозанатланиши, ташишларга бўлган эҳтиёжларнинг қаноатлантириш даражасини уларга кетадиган харажатлар билан таққослашдан иборат бўлади. Транспорт тизими таркибига кирадиган ҳар бир транспорт тури мамлакат хўжалигининг балансида пул ва натурал ўлчовларда ўзининг маҳсулотини кўрсатиши лозим. Фақат маҳсулот ҳажмлари ва харажатлар бир-бирига мувофиқ бўлган тақдирдагина транспорт турлари ягона транспорт тизимининг таркибий қисмлари сифатида ўзида рационал мажмуани тақдим қилиши мумкин. Келажакдаги транспорт тизими кўплаб янги чизгилар ва хусусиятларни, жумладан ташишларга бўлган эҳтиёжларни қайд қилинадиган ва назорат қилинадиган қаноатлантириш қобилиятини, ташишлрнинг мунтазамлиги, динамиклиги, мустаҳкамлик заҳираси (хўжалик захиралари), барқарорлиги, берилган харажатларда максимум маҳсулот бериши ва ҳоказоларни ўз ичига олиши лозим бўлади. Бироқ шундай учта хусусият борки, уларга алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Download 262.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling