Транспортнинг умумий тавсифи
Download 262.4 Kb.
|
1-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчидан
- 1.2. Транспортнинг таркибий-функционал тавсифи
- Умум фойдаланадиган транспорт
Биринчидан, транспорт янги моддий маҳсулот ишлаб чиқармайди, у гўё ишлаб чиқариш жараёнининг муомала жараёни доирасидаги давоми бўлиб ҳисобланади. Маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёни у истеъмол қилиш жойига етказиб берилган пайтда тугайди, шу сабабли транспорт саноат ва қишлоқ хўжалигида бошланган ишлаб чиқариш жараёнининг давомидир. Ишлаб чиқаришнинг якуний натижаси истеъмолчида амалга ошади, шу сабабли саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалари ходимларининг транспортга бўлган муносабати, уларнинг ўзининг маҳсулотини ташиш шарт-шароитлари, ҳаракатланувчи таркибдан фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаш ва транспорт харажатларини тежаш тўғрисида қайғуриши ана шу билан белгиланади.
Иккинчидан, транспортнинг маҳсулотини — юклар ва йўловчиларни ташишни - транспорт ишлаб чиқариши жараёнидан ажратиб бўлмайди. Уни тўплаб бўлмайди, унинг заҳираларини яратиб бўлмайди. Шу сабабли транспортда резервлаш муаммоси маҳсулот заҳирасини яратишдан эмас, ўтказиш ва ташиш қобилиятини резервлашдан иборат бўлади. Резервлар билан транспорт тармоғининг районлари бўйича маневрлар ўтказиш анчагина қийин, баъзан бунинг иложи бўлмайди, шу сабабли ўтказиш ва ташиш қобилиятининг оптимал резервлари ҳамма жойда, биринчи навбатда ташишлар тезкор ўсадиган йўналишларда яратилиши лозим. Учинчидан, транспортнинг маҳсулоти хомашёни ўз ичига олмайди. Унинг таннархида иш ҳақининг улуши саноатдагига қараганда икки марта юқори. Амортизация, ёқилғи ва электр энергияси харажатлари транспортнинг барча эксплуатацион харажатларининг қарийб ярмини ташкил қилади. Шу сабабли ташишлар таннархини пасайтириш учун меҳнат унумдорлигини ошириш, транспорт воситаларидан, айниқса ҳаракатланувчи таркибдан фойдаланишни яхшилашц, ташиш иши бирлигига ёқилғи ва электр энергияси сарфини қисқартириш муҳим аҳамият касб этади. Тўртинчидан, транспортни ривожлантиришга ажратиладиган маблағларнинг айланиши саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтириладиган маблағларнинг айланишидан фарқ қилади. Транспорт бозорида янги буюм кўринишидаги товар эмас, транспорт саноати ишлаб чиқариш жараёнининг ўзи сотилади, шундан келиб чиққан ҳолда, транспорт тизими ишининг самарадорлиги ва сифатига қўйиладиган талаблар фақатгина унинг бозор маҳсулотига, транспорт фаолиятининг якуний маҳсулотига эмас, балки бевосита транспорт ишлаб чиқариши жараёнига ҳам тааллуқли бўлади. Мамлакат иқтисодиётининг кўплаб тармоқлари – машинасозлик (автомобилсозлик, вагонсозликва бошқ.), ёқилғи-энергетика ва бошқа тармоқларнинг ишлаши транспорт билан бевосита боғланади. Транспорт ҳар йили тахминан 18% дизель ёқилғиси, 6% электр энергияси, 10% ёғоч материаллар, 4% қора металларни истеъмол қилади. Транспорт иқтисодий ўсиш, савдо-сотиқнинг кенгайиши, турмуш даражасининг ортишига сезиларли таъсир кўрсатишга қодир. У юкларни етказиб бериш ёки иш жойига етиб бориш вақтини қисқартириш билан меҳнат унумдорлигининг ортишига кўмаклашади. Транспорт атроф-муҳитга фаол таъсир кўрсатади, бу таъсир асосан салбий тавсифга эга бўлади. Масалан, барча ишлаб чиқариш фаолиятининг атмосферага умумий ялпи зарарли чиқиндилар ажратмасида транспортнинг улуши 40% ни ташкил қилади, бунда ифлосланишларнинг асосий улушини (80% дан ошиқ) автомобиль транспорти беради. 1.2. Транспортнинг таркибий-функционал тавсифи Транспортни таркибий жиҳатдан иккита тагтизимдан – умум фойдаланадиган ва умум фойдаланмайдиган транспортдан ташкил топган тизим сифатида қараш мумкин (1.2 расм). Бунда тизимнинг ҳар иккала қисми давлат ёки хусусий мулкчилик шаклидаги корхоналар билан тақдим қилиниши мумкин. Умум фойдаланадиган транспорт моддий ишлаб чиқаришнинг мустақил тармоғи сифатида чиқади. У ишлаб чиқариш сохаси билан истеъмол сохаси ўртасидаги боғланишни таъминлаш билан муомала сохасига хизмат кўрсатади. Умум фойдаланадиган транспорт — бу юклар ва йўловчиларни ташишни, бу ташишлар ким томонидан – давлат корхонаси ёки муассасаси, жамоатчилик ташкилоти, фирма ёки хусусий шахс томонидан тақдим қилинишидан қатъий назар, амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширишга мажбур бўлган транспортдир. 1.2 расм. Транспорт тизимининг таркибий схемаси. Download 262.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling