Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


Шахсни баркамоллаштиришга қаратилган тренинглар


Download 0.58 Mb.
bet14/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

Шахсни баркамоллаштиришга қаратилган тренинглар.
Шахсни баркамоллаштирувчи тренингларнинг мақсади — шахсни психологик жиҳатдан баркамолликка эриштиришдир. Бошқача айтганда, ҳар қандай муаммоли вазиятда шахсни фақат ўзидан ёрдам олишга ўргатишдир. Масалан, талабалар орасидан кимдир ўзини "Талабаликда берилаётган барча билимларни яхши эгаллаяпман, мен келажакда яхши мутахассислардан бири бўла оламан" деб ҳисоблайди ва бунга ишонади. Кимдир эса бутунлай бунинг акси, яъни бундай гапни айтиш учун ўзига ишонмайди. Ҳаётда ўзига ишонган одамлар билан бир қаторда ўзига унчалик ишонмайдиган, баъзан ўзига умуман ишонмайдиган кишилар ҳар доим учраб туради. Улар ноқулай ва кутилмаган вазиятларга тез-тез тушиб турадилар ва бу вазиятларда ҳимоясизлик ва ёрдамга муҳтожлик ҳолатида бўлади. Бундай ҳолатларда ва айтиш мумкинки, бундай кишиларни ҳар доим ҳам атрофидагилар қўллайвермайди, айниқса бу хил "омадсиз" одамларни. Шунинг учун шахс энг аввало ўзидан ёрдам олишга ўрганиши — ҳар қандай вазиятда ҳам муаммони ечишнинг бирор бир йўлини излаши, топиши ва уни амалда қўллай олиши лозим бўлади.
Шахсни баркамоллаштиришга қаратилган тренингларнинг мақсади ҳаётда шунақа ҳолатларга тушиб қолган одамларни ўзига ишонмаслик ҳолатидан чиқариш учун махсус билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилишдан иборат.


Эмоционал ҳиссий зўриқишларни бартараф этиш
билан боғлик тренинглар.

Хиссиётлар хакидаги фикрлар... Шахс ҳаётида кутилмаган ёки баъзан кутилган ҳолатларда ҳам нохуш, кишини салбий эмоцияларга берилувчанлигини оширувчи вазиятлар юзага келиши – ҳаётда кўп кузатилади. Айниқса, шахс учун кутилмаган ҳолатлар сифатида — авария ҳолатига тушиш ёки бу ҳолатнинг кўз олдида содир бўлиши, яқин кишисини йўқотиш ва уни унута олмаслик каби салбий ҳиссиётлар уйғотувчи воқеалар шахсда эмоционал ҳиссий зўриқишларни юзага келтиради. Бундан ташқари, ёқтирмаган одамини учратиб қолиш, кимгадир озор бериб қўйиб, виждон азобида азобланиш кабилар ҳам шахсда нохуш хисларни пайдо бўлишига асос бўлади. Лекин шахс оддий ҳолатда бундай ҳиссиётларни чиқариб юбора олмайди. Бундай ҳолат эса кишига жуда катта ички рухий зўриқиш беради ва буни чиқариб юбора олмаганлиги натижасида турли салбий, руҳий ўзгаришлар — стресс, невроз, депрессия ҳолатлари келиб чиқади. Кўпинча бундай кишилар ўша пайтда ҳис қилган нарсаларини гапириб бера олмайман, дейишади. Маълумки, бундай ҳолатлар шахс психикасига салбий таъсир кўрсатади.


Тренинг натижасида шахсни шундай воқеаларни, ҳиссиётларни унутишга ёки буни тўғри қабул қилишга ўргатилади. Эмоционал соҳадаги тренингнинг мақсади — шахсдаги нохуш ҳолатлардаги ҳиссиётларни гапиртира олишдан иборатдир. Агар тренинг жараёнида шахс ҳужайраларининг ҳар бир жойида содир бўлаётган ўзгаришларни ва руҳий кечинмаларни гапиртиришга эришилса – бу тренингннг самарадорлигидан дарак беради. Демак, бу тренингни мақсади — ўз ҳиссиётларини тасвирлаб, гапиришга ўргатиш орқали салбий ҳисларни шахс психикасидан чиқариб юборишдан иборат.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling