Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш
Download 0.58 Mb.
|
Шамсиддинов ТРЕНИНГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Ақлий ҳужум" боскичлари. Фикрий ҳужум қуйидаги босқичлардан иборат бўлиши лозим
- А қ лий ҳ ужумнинг 3 та қ оидаси бор.
"Ақлий ҳужум" усули.
Тренинг жараёнида энг кўп қўлланиладиган усуллардан бири "Ақлий хужум" дейилади. Бу шундай усулки, муҳокама қилинаётган мавзу юзасидан ҳар бир иштирокчи ўз фикрини билдириши шарт ва тренер ҳар бир жавоб вариантларини эътирозсиз ва эътибор билан қабул қилиши лозим. Бунда муҳими билдирилаётган фикрга баҳо бериш эмас, балки уларнинг ҳаммасини қабул қилиш ва ҳар бир иштирокчи айтаёттан фикрни доска ёки фитгарт қоғозга ёзиб боришдир. Айнан шу усулдан тренингларда жуда кўп фойдаланилади. Чунки бу усул иштирокчиларнинг ўз мустақил фикрларини билдира олишининг энг яхши йўлидир. Бу усулдан тренинг бошида фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Айниқса, гуруҳ кайфиятини билиш, уларнинг билим даражасини аниқлаб олиш ва тренингдан нима кутаётганликларини билиб олишда бу — энг қулай усул ҳисобланади. ақлий ҳужум натижасида олинган маълумотлар гуруҳ билан олиб бориладиган кейинги ишлар учун йўлланма бўлиши мумкин. Ақлий ҳужум усулининг фойдали томонлари қуйидагиларда намоён бўлади: нозик ва мунозарали саволларни муҳокама қилишда ўзига ишонмайдиган иштирокчиларни мунозарага тортиш ва уларни қизиқтириш учун (бу иштирокчини албатта рағбатлантириш шарт) қисқа вақт мобайнида кўпроқ фикр йиғиш учун бу усул жуда қўл келади. "Ақлий ҳужум" боскичлари. Фикрий ҳужум қуйидаги босқичлардан иборат бўлиши лозим: 1.Тренер "Ақлий хужум" мавзусини тақдим қилади. 2.Тақдим қилинган мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ва таклифларни билдириш учун иштирокчиларга имкон берилади 3.Билдирилган барча фикр, мулоҳазалар махсус қоғоз ёки доскага ёзиб борилади. 4.Муҳокама якунида гуруҳда турли фикрлиликдан ягона фикрга келинади. Ақлий ҳужумнинг 3 та қоидаси бор. Барча фикрларни эътирозсиз қабул қилиш ва ҳар бир иштирокчига билдирган фикри учун миннатдорчилик билдириш. Фикрларни ёзиб олаётганда бирорта ҳам фикрни ташлаб кетмаслик, яъни хар бир иштирокчи билдирган фикрни албатта ёзиб бориш. Билдирилган фикрларни якунлаш, бир қарорга келиш учун хар бир иштирокчидан унинг рози ёки рози эмаслигини сўраш шарт. Демак, "Ақлий ҳужум"нинг самарадорлиги учун албатта ана шу қоидаларга риоя килиш лозим. "Ақлий ҳужум"нинг асосий қоидаси — билдирилган барча ғояларни ҳеч бир эътирозсиз қабул қилиш. Шу сабабли бошловчи иштирокчилар томонидан билдирилган фикрларни диққат билан тинглаб бориши ва йўналтириб туриши лозим. Бу қоидага амал қилмаслик гуруҳ кайфиятини тушириши ва ўзаро ишонч рухини сўндириши мумкин. Бошловчи иштирокчилар томонидан билдирилаётган таклиф ва фикрларни ёзиб олаётганда эътиборли бўлиши ва улардан бирортасини ҳам тушириб қолдирмаслиги керак. Чунки баъзан иштирокчи ўз уятчанлигини енгиб, фикрини ҳаяжон билан билдиради ва ўзи билдираётган фикр барчанинг диққатини тортади ва муҳокама қилинаётган фикрлар ичида энг яхшиси бўлади, деб ишонади. Агар унга озгина эътиборсизлик қилинса, у буни "Менга эътибор қилишмади, демак менинг фикрим уларни қизиқтирмайди", деган маънода тушуниши мумкин ва "ичимдан топ", "индамаслик", “касаллик”ларига чалиниб қолиши ҳам мумкин. Билдирилган барча фикрларни маълум бир гуруҳга ва шаклга келтириш босқичига ўтаётганда бошловчи албатта иштирокчилардан унинг фикрига рози ёки рози эмаслигини ёхуд бошқача тушуниб қолмаганлигини сўраши керак, агар норозилик ёки тушунмовчиликлар бўлса, албатта аниқлик киритиш лозим булади. Ақлий ҳужумнинг натижаси бу — турли хил ғоялар, фикрлар, мулоҳазалар йиғиндисидир. Асосийси эса — иштирокчиларнинг фаол ишлаши. Шунинг учун тренинг давомида фикрий ҳужум натижаларига тез-гез мурожаат қилиб туриш керакки, бунда иштирокчилар ўзларининг фаол ҳаракатлари натижасини, улардан кейинчалик ҳам фойдаланилаётганлигини кўришлари керак, бу эса уларда "Нима кераги бор эди, бу гапларнинг?" каби саволлар туғилишининг олдини олади. Ҳозирги замон таълим жараёнида кенг қўлланилаётган ноанъавий таълим усулларидан бири баҳс-мунозарадир. Бу усул тренинг машғулотларида ҳам яхши самара беради. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling