Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш
Мунозара жараёни қуйидаги босқичлардан иборат бўлиши лозим
Download 0.58 Mb.
|
Шамсиддинов ТРЕНИНГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тренинг жараёнида машқ усули
Мунозара жараёни қуйидаги босқичлардан иборат бўлиши лозим.
Йўналтириш босқичи — бунда мунозара мавзуси танланади, мақсад аниқланади, иштирокчилар томонидан билдирилган тушунча, фикр, мулоҳазалар асосида иш учун зарур булган ахборот йиғилади. Вақтни бошқариш босқичи — бунда тренер мавзуни эълон қилиш, иш шаклини тушунтириш ва заруриятга қараб иштирокчиларнинг фикрини йўналтириб туриш учун вақтни олдиндан тақсимлаши лозим. Бахолаш босқичи — муҳокама давомида барча фикрлар эшитиб бўлгандан сўнг уларни тартиб билан асосли тарзда ва ҳамкорликда баҳолаш жуда муҳимдир. Тугаллаш босқичи бунда мунозара якунлари сарҳисоб қилинади. Гуруҳий мунозарада тренер гуруҳда ишонч муҳитини яратиш учун масъулдир. Шунинг учун у бир пайтнинг узида 2 та ролни ҳам тренер, ҳам иштирокчи ролини ўташга бурчлидир. Ва охирида тренер ягона хулосани эълон қилади, иштирокчиларга миннатдорчилик билдиради. Тренинг жараёнида машқ усули Машқ усули — тренинг жараёнида иштирокчиларни фаоллаштириш, кайфиятини кўтариш, улар орасида ўзаро ишонч ва самимийлик муҳитини яратиш мақсадида писихогимнастик машқлар усулини қўллаш тактикасидир. Машқ усули — зарур малака ва кўникма ҳосил қилиш ҳамда уларни мустаҳкамлаш учун назарий, амалий билимларни онгли равишда, кўп марталаб такрорлашдан иборат. Бу усулнинг вазифаси — олинган билимлардан кўникма ва малакаларга утишдир. Шунингдек, машқлар тренинг давомида олинган маълумотларни иштирокчилар қандай ўзлаштираётганлигини ҳам кўрсатади. Тренердан талаб қилинадиган хусусиятлар, яъни машқни танлашда тренер нималарни ҳисобга олиши зарурлиги ҳақида гaн кетганда қуйидагиларни таъкидлаб кўрсатиш жоиз. Тренер биринчи навбатда машқни ўтказиш натижасида гурухда қандай ҳолат вужудга келишини ҳисобга олиши лозим. Бунда асосан 2 хил ҳолат кузатилади. а) бутун гурухнинг ҳолати узгаради. б) гуруҳдаги хар бир иштирокчининг ҳолати узгарадл. Иккинчи навбатда тренер гуруҳ тараққиётнинг қайси босқичида турганлигини хисобга олиши керак. Буни билишнинг зарурияти шундаки, гуруҳ иштирокчилари қанчалик жипслашган бўлса, ўзини эркин сезса, ўтказилаётган машқлар таҳликасиз ўтади. Айниқса гуруҳ аъзоларининг тана контактларига оид бўлган ва кўзни юмиб бажариладиган машқларга эътибор қаратиш керак, чунки бундай машқларнинг бевақт ўтказилиши гуруҳда зўрикиш ёки норозилик ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Тренер ҳисобга олиши зарур бўлган учинчи ҳолат кун вақтини ҳисобга олишдир, кун бошланишида гуруҳда ишчанлик, аҳиллик, ўзаро ишонч муҳитини яратувчи машқларни ўтказиш мақсадга мувофикдир. Бу — гуруҳнинг айни пайтдаги ишга тааллуқли бўлмаган ташвиш ва муаммоларини унутишга олиб келади, гуруҳ аъзолари "ҳозир ва шу ерда" деган шароитни сезишади. Бундан ташқари, бутун диққат-эътиборини ва ақлий фаолиятини сафарбар этишига имкон туҳилади. Куннинг иккинчи ярмида эса чарчоқни тарқатадиган, ҳаяжонли ҳис-туйғуларни юмшатишга олиб келадиган машқларни ўтказиш тавсия этилади. "Тушгача очликка қарши, тушдан сунг уйқуга қарши курашиш керак" — бу ҳар қандай тренернинг шиори бўлиши керак. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling