Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


ТРЕНИНГ ДАВОМИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН МАШҚ ВА ЎЙИНЛАР


Download 0.58 Mb.
bet34/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

12. ТРЕНИНГ ДАВОМИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН МАШҚ ВА ЎЙИНЛАР.


Оилавий тасаввурларнинг шаклланишига кўмак берувчи ўйинлар
"Оила хақидаги афсоналар"
Мақсад: Ўсмирларнинг оилавий ҳаётга оид кенг тарқалтан лекин ноўрин "афсонавий" фикрларга муносабатини аниқлаш ва уларда мустақил фикрлар ва қарашларни шакллантириш.
Материаллар: "Қўшилмайман", "Қўшиламан", "Қисман Қўшиламан", "Билмайман" каби ёзувлар.
Ўйин давомийлиги: 20-25 мин.
Ўйиннинг бориши:

  1. Хонанинг турли томонларига "Қўшилмайман", "Қўшиламан", "Қисман қўшиламан", "Билмайман" ёзувлари ёпиштириб чиқилади.

  2. Ўсмирларга оилавий ҳаётга оид ҳодисаларни акс эттирувчи ва омма орасида кенг тарқалган ғайритабиий фикрлар — "афсона"ларни ўқиб эшиттирилади. Болалар бу фикрларга қўшилиш ёки қўшилмасликларини девордаги ёзувлар ёнига бориб туриши орқали намоён этадилар. Шундан сўнг улар ўз танловларини асослаб, изохлаб берадилар. Бошловчи ҳар томондаги ўсмирларнинг фикрларини бошқа ўсмирларни баҳсга жалб этган ҳолда муҳокама қилади ва гуруҳиймунозара орқали ўқувчиларни тўғри жавоб сари етаклайди.

  3. Жинслар ўртасидаги тенглик, оилавий ҳаётдаги поклик ва инсондаги маънавий етуклик ҳакидаги тушунчалар мажмуаси қуйидагича бўлиши мумкин:

1) Оилада доимо эркак киши хўжайин;
2) Аёл киши ҳеч қаерда ишламай уйда ўтириши керак.
3) Оилага пул топиб келиш фақат эркак кишининг иши.
4) Хотин эрининг рухсатисиз ҳеч қаерга чиқа олмайди.
Бошловчи ўз ихтиёрига кўра бу таърифлар ёнига бошқаларини ўйлаб топиб қўшиши ҳам мумкин.
“Оила муаммолари”
Мақсад: Оилавий ҳаётда учраши мумкин бўлган муаммолар ҳақида тушунча бериш. Уларни ҳал қилишнинг турли ечимларини топа билишга оид билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш.
Ўйиннинг бошланишида иштирокчилардан бошловчи ҳозирги пайтда оилаларда энг кўп учраши мумкин бўлган муаммолар нималардан иборат эканлигини сўрайди. Жавобларни флипчартга ёзиб борилади.
Шундан сўнг гуруҳда "Оила муаммолари" ўйини ўтказилади.
Фаолиятнинг бу турини амалга оширишда гуруҳни 5-8 кишидан иборат кичик гуруҳларга бўлиш мумкин. Шундан сўнг кичик гуруҳларнинг ҳар бирига қуйидагича топшириқ берилади:
"Биргаликда иш олиб бориб, юқорида санаб ўтилган оила муаммоларидан бирини танлаб олинг ва шу асосда 10 дақиқага мўлжалланган саҳна кўриниши тайёрланг. Ҳар бир гуруҳ турли хил муаммоларни танлаб олиши лозим. Кейин эса ана шу муаммони саҳна кўриниши асосида очиб беришлари лозим. Сизга муаммони танлаш ва шу муаммо асосида саҳна кўриниши тайёрлаш учун 15 дақиқа вақт берилади".
Бунда бошловчи албатта ҳар бир гуруҳнинг мавзу танлашида турли муаммоларга мурожаат қилиши учун уларга маслаҳат бериши ва тайёрланаётган саҳна кўринишларини кузатиб бориши лозим. Муаммолар турлича бўлиши мумкин. Масалан: оиладаги ота-она ва бола ўртасидаги келишмовчиликлар, эр-хотин ўртасидаги низолар, ажралиш, қайнона-келин ўртасидаги келишмовчиликлар, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик муаммоси ва ҳоказо.
Гуруҳ аъзоларига ўз чиқишларини намойиш этишларида турли хил усуллардан масалан: мусиқа, рақс, юмор, драматик ўйин ва ҳ.к. лардан фойдаланишлари мумкинлигини эслатиб ўтилади.
Гуруҳлар ўзлари тайёрлаган саҳна кўринишини намойиш этиб бўлганларидан сўнг кўтариб чиқилган муаммонинг келиб чиқиш сабаблари ва бу муаммони ҳал қилишнинг турли ечимларини барча иштирокчилар томонидан муҳокама қилинишини ташкил қилиш керак.
Муҳокамадан сўнг ўқувчиларга, ҳеч қайси оилавий муаммонинг ечими ягона бўлмаслигини, оилавий ҳаётда муаммо вужудга келар экан, уни албатта ўша вазият, ўша шароитдан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш лозимлигини алоҳида таъкидланади.


"Оила тасвири"
Ушбу ўйин аввалгиси билан боғлик бўлиб, бунда доска ёки плакатда ёзилган афсоналар рўйхати гуруҳ иши учун материал бўлиб хизмат қилади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling