Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


Тренинг ўтказиладиган хона


Download 0.58 Mb.
bet5/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

Тренинг ўтказиладиган хона. Ҳар бир иштирокчи хонада ўзини эркин ҳис этиши учун лозим бўлган барча шароитларнинг бўлиши тренингни самарасини таъминловчи омиллардан биридир. Шуни ҳисобга олган ҳолда тренинг машғулотлари ўтказиладиган жой шинам, кенг, эркин ҳаракатланишга мўлжалланган, керакли анжомлар билан жиҳозланган бўлиши тавсия этилади. Хонанинг бир чеккасида думалоқ шаклда қўйилган стуллар, бир чеккасида юмшоқ мебель ўриндиқлари, 2-3 дона стол, аквариум, деворда 1-2 дона манзарали тасвир акс эттирилган расмлар, имкон даражасида чиройли манзарали гуллар бўлиши лозим. Булардан ташқари машғулот жараёнида фойдаланиш учун магнитофон, телевизор, видеоплеер, проектор, компьютер жиҳозлари бўлиши керак. Хонада иштирокчиларнинг орасига тўсиқ бўладиган ортиқча жиҳозлар (стол, стуллар) бўлмаслиги тавсия этилади.
Тренинг ўтказиладиган хона албатта изоляцияланган бўлиши шарт, яъни ҳеч ким уларни безовта қилиши мумкин эмас ва улар ҳам бошқаларга ҳалакит бермаслиги керак. Чунки тренинг машғулотлари ҳиссиётларга бой жараён ҳисобланиб, айнан бундай ҳолатда кимнингдир оддийгина эшикни очиб қараши ҳам иштирокчиларни бу ҳиссиётдан чиқариб юбориши, уларнинг диққатининг бўлинишига сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари гуруҳдаги доимий баҳс-мунозаралар, ўйин ва машқлар натижаси бўлган шовқин атрофдагиларга халақит бериши керак эмас.
Бундай шароитлар яратиш ҳар бир тренер учун имкон даражасидан келиб чиқади. Шунинг учун бундай хонага эга бўлмаган ҳолатларда тренинг ўтказиш мумкин эмас деган хулосага келмаслик лозим. Оддий хоналарда ҳам гуруҳ аъзоларини доира шаклида жойлаштирилган стуллар қўйиб тренинг машғулотлар олиб борилиши ҳолатлари бўлади. Яъни тренинг жараёнида асосий эътибор иштирокчиларнинг доира шаклида ўтиришига қаратлиши керак. Доира шаклида ўтиришнинг афзаллиги шундаки, ҳамма иштирокчилар бир-бирининг борлигини ҳис қилиши ва бир-бирини кўриб туришига имконият яратилади. Бу эса иштирокчиларда бир-бирига эътиборни орттириш билан бирга машғулотларга диққат билан муносабатда бўлиш ҳиссини, шунингдек ўзаро ишонч, ўзаро қизиқиш каби хусусиятларни вужудга келтиради.
Бундан ташқари, доира шаклида ўтириш бошловчи ва иштирокчилар орасида эркин мулоқотда бўлиш имкониятини яратади. Айниқса, ўсмирлар гуруҳи билан ишлаганда, улар қаршисида ўқитувчининг бўлмаслиги ўсмирларда ҳақиқий тенгликни ҳис этишга ёрдам беради. Бу орқали гуруҳ аъзоларининг ҳақиқий ижтимоий тенглигини таъминловчи психологик муҳит (иклим) яратилади.
Баъзи тренинг хоналари оддий гиламлар тўшалган ва иштирокчилар гиламларнинг устида ўтирган ҳолда машғулотлар ташкил этиладиган ҳолатлар ҳам бўлади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling