Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш
ТРЕНИНГНИ МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ
Download 0.58 Mb.
|
Шамсиддинов ТРЕНИНГ
3. ТРЕНИНГНИ МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ
Психологик тренингга мурожаат этувчилар гуруҳи. Ҳозирги даврда одамлар орасида психологик муаммоларга дуч келиш ва бу муамммолар натижасида рухий зўриқишлар, асабийлашиш ҳоллари нисбатан анча кўп кузатилаётганлиги сир эмас. Бундай рухий зўриқиш ва асабийлашишларнинг натижасида инсонларда турли ҳаётий муаммолар, жумладан шахслараро муносабатларнинг бузилиши, юрак-қон томир, асаб тизими касалликларининг вужудга келаётганлиги кўпчиликни, айниқса кенг жамоатчиликни, шунингдек айнан психолог мутахассисларни ҳам ташвишга солаётганлиги бежиз эмас. Айтиш мумкинки бундай асабийлашиш ҳолатлари турли даражадаги зўриқишлар натижасида вужудга келмоқда. Айни кунларида асабийлашиш ҳолатлари кузатилаётган қуйидаги кишилар гуруҳини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз: И. Болалар орасида: 1. Мактабгача тарбия муассасалари болалари орасида кузатиладиган асабийлик ҳолатлари 2. Кичик мактаб ёши ўқувчилари орасида кузатиладиган асабийлик ҳолатлари; 3. Ўсмирлар орасида кузатиладиган асабийлик ҳолатлари; П. Катталар орасида: Иш жойларида (раҳбар ёки ходимлар орасида) кузатиладиган асабийлик ҳолатлари; Оилада (эр-хотин, қайнона-келин, ота-она ва фарзандлар орасида) кузатиладиган асабийлик ҳолатлари; Кексалар орасида (психологик ўзгаришлар натижасида) кузатиладиган асабийлик ҳолатлари. Юқорида санаб ўтилган асабийлашишлардан келиб чиқадиган муаммолар мавжуд бўлиб, бу муаммоларни ечиш имконини топа олмаслик натижасида психологик маслаҳат ва психологик коррекцияга муҳтож бўлиб қоладиган бир неча хил гуруҳлар вужудга келадики, булар: Мулоқотчанликнинг етишмаслиги муаммосидан сиқилган кишилар гуруҳи. Иқтисодий етишмовчиликдан сиқилган кишилар гуруҳи. Ўз яқинларини йўқотиб сиқилган кишилар гуруҳи. Турли бахтсиз ҳодисалардан кейин руҳий зўриқишларни бошидан кечираётган кишилар гуруҳи. Бегона жойга кўчиб келиб, туб аҳолининг босимидан сиқилган кишилар гуруҳи. Раҳбарлар томонидан ёки ўзидан катталар томонидан шахсиятига тегилган ҳолларда сиқилишга дуч келган кишилар гуруҳи. Янги ўқиш ёки иш жойига мослаша олмасдан сиқилишга дуч келган кишилар гуруҳи. Чекиш, ичиш, наркотик моддалар истеъмол қилишдан қутила олмасликдан сиқилаётган кишилар гуруҳи. Юқорида санаб ўтилган муаммоларни ҳал қилишда психологик тренинг деб аталувчи ўйин ва машқлар тўпламидан иборат машғулотлар ёрдам беради. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, тренинг жараёнида муаммоларни ечиш хам, бу борадаги билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш ҳам тренердан шахс психологияси, шахс индивидуал психологияси билан ишлашни тақозо этади. Шунинг учун психологияда бундай тренинглар психологик тренинглар деб аталади. Ҳар қандай психологик тренингларни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичлардан ташкил топади. Гуруҳни ташкил этиш ёки йиғиш босқичи. Бошланғич босқич. Ишни олиб бориш босқичи. Якунлаш босқичи. Юқорида саналган барча босқичларнинг ўзига хос муҳим жиҳатлари мавжуд бўлиб, қуйида шу ҳақда сўз юритилади. Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling