Тренинг шамсиддинов Ботиржон Нуриддинович Андижон 2023 Кириш


ТРЕНИНГНИ БОШЛАНҒИЧ БОСҚИЧИ


Download 0.58 Mb.
bet7/56
Sana22.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1646540
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56
Bog'liq
Шамсиддинов ТРЕНИНГ

ТРЕНИНГНИ БОШЛАНҒИЧ БОСҚИЧИ



Тренингни биринчи куни.

Тренинг машғулотининг бошланғич босқичи тренингнинг самарадорлгини таъминлашда асос бўлиб хизмат қилади. Бу босқич биринчи кундаги қуйидаги босқичларини ўз ичига олади:



  1. Гуруҳий нормаларни ишлаб чиқиш босқичи

  2. Танишув босқичи

  3. Кутишларни аниқлаш босқичи

Гуруҳий норма (тамойил, қоида)ларни ишлаб чиқиш босқичи. Тренинг жараёнида албатта ўтказилиши керак бўлган босқич — гуруҳий нормаларни ишлаб чиқиш босқичидир. Гуруҳий нормалар гуруҳда машғулотнинг дастлабки соатлариданоқ самимийлик, ўзаро ишонч, ўзаро ҳурмат муҳитини вужудга келтириш мақсадида қабул қилинади. Гуруҳий нормаларни ишлаб чиқиш жараёнида иштирокчилар билан бу нормаларга албатта риоя қилиш кераклиги тўғрисида келишиш ва ҳар бир аъзонинг розилигини олиш керак. Бу қоидаларга риоя этиш тренингнинг мақсадига эришиш ва қулай психологик иқлимнинг яратилишида катта аҳамиятга эга ҳисобланади.
Гуруҳий нормалар тренер билан гуруҳ иштирокчиларининг ҳамкорлигида ишлаб чиқилиши шарт. Машғулот жараёнида қандай қоидаларга амал қилиш лозимлиги тўғрисида гуруҳ аъзоларининг ўзи таклифлар, фикрлар бериши керак ва бу фикрларини асослаб берганидан кейин қабул илинади. Бунинг учун тренер “Ақлий ҳужум” усулидан фойдаланган ҳолда фикрлар йиғишга ҳаракат қилади.
Кўпгина ҳолларда тренернинг ўзи йўналтирувчи фикр сифатида бирорта қоидани таклиф этади.
Тренинг жараёнида гуруҳда ишларни ташкил қилишга доир нормалар қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
* Интизомга қатъий риоя қилиш ёки “О-О қоидаси”. Бунда ҳар бир гуруҳ аъзоси машғулотга ўз вақтида келиши, ўз вақтида кетиши кераклиги зарурлигини ҳис этиши лозим ва бунга қатъий амал қилиши керак. Чунки тренинг машғулотига бирор бир аъзо кечикиб келганида одатда уни кутишга тўғри келади. Шунинг учун бундай ҳолнинг бўлиши баъзи иштирокчиларнинг жаҳлини чиқариши, ғашига тегиши, машғулотларнинг тўхтаб қолиши ва норозиликларга олиб келиши мумкин.
* "Махфийлик". Тренинг жараёнида баён этилган кимнингдир, аниқроғи бирор-бир гуруҳ аъзосининг ҳаётига оид маълумотлар, фикрлар, ҳиссиётларнинг ифодаланиши, ўйин ва машқларни бажариш жараёнида ноқулай ҳолатларга тушиб қолишлар тренинг доирасидан четга чиқмаслиги лозим.
* "Шу ерда ва ҳозир". Гуруҳдаги муомала-муносабат машғулот жараёнига бевосита алоқадор, яъни ҳозирги замонга боғлиқ бўлиши зарур. Ҳаттоки иштирокчилардан бирортаси ўтган замондаги воқеани ҳикоя қилаётганда ҳам, унинг шу ерда ва айни пайтда нимани ҳис қилаётганлиги муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, тренер ҳам, ҳар бир иштирокчи ҳам барча муаммоларини унутиб, ўзини фақат "шу ерда ва ҳозир" ҳолатида ҳис қилиши лозим.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling