Электр ёйи таъсирида эритиб қоплаш дастаги (қўлда ушлаб), ярим автоматик ва автоматик кўринишларда бўлади. - Электр ёйи таъсирида эритиб қоплаш дастаги (қўлда ушлаб), ярим автоматик ва автоматик кўринишларда бўлади.
- Электр ёйи ва газ таъсирида эритиб қоплашдан ташқари, шлак ёрдамида электрик ва тебранма ёйли ва бошқа эритиб қоплаш усуллари ҳам кенг қўлланилади. Ейилишга чидамли қатламларни газ билан, электрда ва плазмали металлаш билан ҳам қоплаш мумкин. Буларнинг ичида сўнги йилларда энг истиқболлиси плазмали металлаш бўлиб қолмоқда.
- Металлашда асосий металнинг қоплама металидаги улушини регулировка қилиш керак бўлади. Бу регулировка эритиш жараёнида қатламни хусусиятларини ёмонлаштирувчи асосий метал таркибидаги компонентларни юқори легирланган металлар билан аралашиши юз бермаслиги учун керак. Кўп қатламли эритиб қоплаш асосий метални таъсирини камайтиради.
Эритиб қоплаш термик шароитини тўғри танлаш (эритиб қоплашгача ва ундан кейинги ҳарорат) термик таъсир зонасида дарз ҳосил бўлишини олдини олиш ва қатламнинг маълум структурасини таъминлаш ҳисобланади. Иссиқ дарзланишни олдини олиш учун олдиндан қиздириш қўлланилади. Эритилган металда дарз ҳосил бўлишига мойиллик қанча юқори бўлса, унинг ҳарорати шунча баланд бўлиши керак. Кичик ўлчамли деталларни олдиндан иситиш талаб этилмайди. - Эритиб қоплаш термик шароитини тўғри танлаш (эритиб қоплашгача ва ундан кейинги ҳарорат) термик таъсир зонасида дарз ҳосил бўлишини олдини олиш ва қатламнинг маълум структурасини таъминлаш ҳисобланади. Иссиқ дарзланишни олдини олиш учун олдиндан қиздириш қўлланилади. Эритилган металда дарз ҳосил бўлишига мойиллик қанча юқори бўлса, унинг ҳарорати шунча баланд бўлиши керак. Кичик ўлчамли деталларни олдиндан иситиш талаб этилмайди.
14.3. Чангитиб металлаш - Чангитиб металлаш деганда металлагичга эритилган метални қисилган ҳаво оқими босими остида олдиндан тайёрланган детал сиртига чангитиб узатиш жараёни тушунилади. Металлаш учун пўлатдан тайёрланган сим, мис, рух, қўрғошин, бронза, латун, алюмин ва кадмий ҳамда кукунли материаллар қўлланилади. Метални эритиш учун иссиқлик манбаига боғлиқ ҳолда газли, электрик ва плазмали металлаш турлари мавжуд.
- Зарраларни ҳаво оқимидаги ҳаракатида ва уларни сиртга зарбаланишида улар механикавий, кимёвий ва термик таъсирланишларга дучор бўлади. Металлашда метални оксидланиши ва электрод таркибига кирувчи айрим элементларнинг ёниши содир бўлади. Чангланган метал ташқарисидан оксид пленкаси билан қопланган юқори даражадаги дисперсли сфера шаклидаги зарралардан ташкил топади. Эрига метални зарралари чанглатиб металланаётган сиртга зарбаланиб деформацияланади ва асоснинг нотекис сиртларига ва бири бирига поналашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |