Trikotaj kiyimlarini loyixalash


Download 100.55 Kb.
bet1/4
Sana20.06.2023
Hajmi100.55 Kb.
#1636878
TuriЛекция
  1   2   3   4
Bog'liq
1.2. chala


Лекция №4
Тема: Trikotaj kiyimlarini loyixalash

4.1. Трикотаж матоси хоссалари. Трикотаж кийимлари ассортименти


Режа

  1. Трикотаж тўқималари характеристикаси

  2. Трикотаж матонинг хусусиятлари

  3. Трикотаж кийимлари ассортименти

Трикотаж сўзи французчадан (tricotage – тўқилган мато) – тўқимачилик матоси ёки трикотаждан тайёр буюмни англатади. Унинг структураси газламадан фарқли, горизонтал ва вертикал йўналишдаги ҳалқа ипларнинг ўзаро тўқилишидан тузилган.

Трикотаж матонинг хусусиятлари куйидагилар:


Тўқима тури –Трикотаж матонинг энг асосий структуравий кўрсаткичи – тўқима туридир. Улар бош, хосила ва нақшли тўқималарга бўлинади. Ундан ташқари ҳар бир тўқима кўндаланг ва бўйлама тўқилган бўлиши мумкин. Тўқималар ясси игнадонли ва айлана игнадонли машиналарда тўқилиши мумкин. Замонавий трикотаж матоларининг тўқилиш тури 400 хилдан ошади. Хар бир тўқима сифат кўрсаткичлари ўзаро фарқланади.
Трикотаж матонинг асосий ёки бош тўқималарига гладь, ластик, цепочка, трико, ва уларнинг турли комбинациялари киради.
Гладь - кўндаланг тўқилган бир томонли бош ўрилиш тури, унинг юзида силлиқ бўлиб, халқа устунлари аниқ кўриниб туради, тескари томонида ёйсимон игнадан ва протяжкадан ҳосил бўлган кўндаланг қаторлар бор. Гладь тўқимаси яхши чўзилувчан, буралувчан, тўқиш йўналишида ва унга тескари ҳолда сўкилувчан хусусиятга эга. Гладь ўрилишли трикотаж полотноси болалар ва катталар ич кийимлари, спорт буюмлари ва пайпоқ буюмларини ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Гладь ўрилиши тузилиши
Ластик - икки томонли кўндаланг тўқилган бош ўрилишли мато бўлиб, юзида ўнг (лицевой) ва терс (изнаночний) халқалар маълум тартибда алмашуви характерлидир. Ластик 1+1 (битта ўнг, битта терс), ластик 2+2, ластик 2+1 ва ҳ.з. ўрилиш турлари энг кўп тарқалган.


Ластик ўрилиши тузилиши: а - ластик 1+1; б - ластик 2+2

Хосила тўқима турлари: интерлок, икки ипли гладь, занжирли интерлок ва бошқалар бош тўқималар комбинациясидан хосил қилинади.


Нақшли тўқималарга жаккард, пресс филей, футер, ажурли, тукли ва арқоқли тўқималар киради.

Download 100.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling