Trikotaj kiyimlarini loyixalash
Матонинг чўзилувчанлик гурухи
Download 100.55 Kb.
|
1.2. chala
Матонинг чўзилувчанлик гурухи. Трикотаж кийимини конструктив ечими хар доим матонинг чўзилувчанлик кўрсаткичи бўйича аниқланади. Чўзилувчанлик – трикотаж матосининг энг муҳим хусусиятларидан бири хисобланади. Трикотаж матосига 6Н куч берганда унинг чўзилувчанлигига қараб шартли равишда уч гурухга бўлинади:
Кийим андозалари мато гурухига ва унинг шартли қолдиқ деформациясига боғлиқ холда қурилиб, унинг сақланиб қолишини ифодалайди. Бу эса андозаларни ишлаб чиқаришда инобатга олиниб унинг кенглигини охирида камайтиради. Матодан бажарилган биринчи гурух чўзилувчанликдаги елкали кийимлар учун учинчи кўкрак айланаси учун қўшимча 2-3 см дан кам бўлмаслиги тавсия этилади. Иккинчи ва учинчи гурух чўзилувчанлик матолари учун қўшимча 0 га тенгдир. Биринчи гурух чўзилувчанлигига эга трикотаж матосидан кийим конструкциялашда газламадан тикиладиган конструктив моделлаш принципи қўлланилади. Бунинг натижасида шундай конструктив моделлаш воситалари: деталларга булаклаш, рельеф лойихалаш, кокеткалар, қирқимлар, икки чокли енглар ва бошқа моделлаш воситалари қўлланилади. Бундай конструкция чизмалариларни қуриш принциплари хар хил дарсликлар, тикув буюмларини конструкциялаш бўйича бошқа махсус адабиётларда кўрсатилган. Замонавий трикотаж матолари ассортименти хилма-хил булиб, ўта юпқа матодан калин муйнагача. Трикотаж кийимлари кулай ва шинам, ғижимланмайди ва инсон ҳаракатига халакит килмайди. Шу билан бирга трикотаж матони ишлаб чикариш анча осон, жихозларнинг унумдорлиги эса тукув дастгохларига нисбатан юкоридир. Охирги йилларда ишлаб чикарилган электрон бошкарувли курилмалар билан жихозланган трикотаж тукув дастгохлари жуда юкори самарадорликка эга. Улар халка хосил қилишнинг бир канча тизимлари, турли нақш хосил килиш ва технологик имкониятлар бўлиб, турли структурадаги тўқималар тўқиш имконига эга. Замонавий трикотаж кийимлари ассортименти хам жуда хилма-хил, булар – турли вазифали кийим турлари ва унга қўшимчалар. Трикотаж кийимлари ассортименти устки трикотаж ва ички кийимлар, пайпок ва носкилар, галантерея буюмларидан иборат булиб, улар турли мавсум ва ёш-жинс гурухига, вазифасига мулжалланган. Шу жумладан, спорт кийимлари, медицина ва профилактика, махсус кийимлардир. Трикотаж кийимларини лойихалашдан аввал дизайнер кийимга куйиладиган талаблар, кийим ассортименти, унинг услубий тузилиши, ишлаб чикариш талаблари хакида тасаввурга эга булиши керак. Трикотаж буюмлари ассортиментига аввало кийим (ички, устки, болалар, спорт ва х.з.), донали ва галантерея буюмлари, тиббий ва профилактик буюмлар киради. Улар вазифасига, ёш-жинс характеристикасига ва мавсумига кўра яна кичик гуруҳларга бўлинади. Устки трикотаж кийимларига блузкалар, футболкалар, джемпер ва свитерлар, куйлак ва юбкалар, шим, пальто, кардиган ва бошкалар киради. Калин устки трикотаж кийимлари учун калин трикотаж полотнолари, ёзги ва бахорги кийимлар учун эса енгил, силлик, ажурли полотналар ишлатилади. Трикотаж полотналари айникса болалар кийими ва спорт кийимлари учун кенг ишлатилади. Асосий сабаб уларнинг чузилувчанлигидир. Болалар кийими учун ёркин рангли, чидамли, мустахкам порлотналар ишлатилади. Кийим композициясида асосий уринлардан бирини геометрик накшлар ва технологик ишлов бериш усули тутиши мумкин. Факат махсус тикув машиналари имкониятларидан фойдаланиш хисобига хилма-хил куринишли замонавий моделларни лойихалаш мумкин. Трикотаж буюмлари хомашё турига кўра қуйидагиларга бўлинади: пахта толали, жун толали, кимёвий толали, синтетик ёки аралаш толали ва х.з. Замонавий трикотаж буюмларини кўринишини бежирим ва кўркам, қулайлик нуқтаи назаридан алоҳида хусусиятли қилиб (иссиқ сақловчан, иситмайдиган, эластик, универсал, сув ва намга чидамли ва х.з.) ишлаб чиқарилаяпти. Трикотаж буюмлари ёш-жинс белгисига кўра эркаклар, аёллар ва болалар кийимига бўлинади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, аёллар устки кийимлари ассортименти полотно ва хомашё тури, модел белгилари ва бадиий колористик ечими бўйича эркакларникига нисбатан анча кенг. Ишлаб чиқариш турига кўра трикотаж буюмлари мунтазам, яриммунтазам (купон ҳолида), бичиладиган ва аралаш усулда ишлаб чиқарилган турларга бўлинади. Download 100.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling