Trikotaj kiyimlarini loyixalash


Трикотаж полотноси фактураси


Download 100.55 Kb.
bet2/4
Sana20.06.2023
Hajmi100.55 Kb.
#1636878
TuriЛекция
1   2   3   4
Bog'liq
1.2. chala

Трикотаж полотноси фактураси – унинг ташқи тузилиши ва сирт хусусиятини англатади. Мато фактураси ғадир-будур, силлиқ, ҳажмдор, тукли, ялтироқ ёки хира, шаффоф, майда ва йирик донасимон бўлади.
Трикотаж полотноси асосий параметрларига унинг эни, қалинлиги ва юза зичлиги киради. Трикотаж полотноси эни аввало уни ишлаб чиқарадиган машинанинг игнадони диаметри ёки кенглигига боғлиқ. Трикотаж полотноси эни кийим тайёрлашда катта аҳамиятга эга бўлиб, кийим силуэти, уни конструкциялаш усули ҳамда матодан тежамли фойдаланиш бу кўрсаткичга мосланади.
Трикотаж полотноси қалинлиги 0,4 мм дан 5,0 мм гача бўлиши мумкин. Трикотаж қалинлиги матонинг кўпгина технологик хусусиятларини, шу жумладан, ундан тайёрланадиган кийим турини, шакл бериш усулини, чок конструкциясини, бурмадорлигини, матони бичишда қаватлар сони ва тикув иплари сарфини белгилайди.
Трикотаж матосининг асосий хоссалари қуйидагилар:
Юза зичлиги - трикотаж тўқимасининг 1 м2 даги оғирлиги кўрсаткичи, асосан уни мато оғирлиги деб аташади, г/м2. Устки трикотаж матонинг юза зичлиги кўрсаткичи 300-600г/м2 , енгил трикотаж тўқимасининг юза зичлиги – 115-240г/м2ни ташкил этади. Юза зичлик тўқима турига, ип қалинлиги ва тўқима параметрларига (ҳалқа қадами, ҳалқа баландлиги, хажмий зичлик ва чизиқли зичликка) боғлиқ.
Сўкилувчанликтрикотаж тўқимаси халқасимон структурага эга бўлгани учун жуда сўкилувчан бўлади. Агар трикотаж матосидан тасма шаклида кесиб олиб, устки ёки пастки ҳалқалар қатори ипининг учидан тортилса, трикотаж ҳалқалари кетма-кет сўкилиб кетади. Тўқиманинг сўкилувчанлиги унинг асосий камчилиги бўлиб, тўқиманинг зичлигига (қалин ва зич тўқима камроқ сўкилади), ип тола таркибига (ипак ипидан тўқима, пахта ипи ва жун тўқимага нисбатан осон сўкилади), ипнинг ишқаланиш коэффициентига, тўқима турига боғлиқ. Лекин барча трикотаж матолар ҳам сўкилавермайди. Энг сўқилувчан мато гладь тўқимасидир.
Буралувчанлик- трикотаж буралувчанлиги деб унинг четларидан буралиш ҳусусиятларига айтилади. Трикотаж ипининг ҳалқа хосил қилишга қаршилик кўрсатиши билан изоғланади. Трикотажнинг буралувчанлик даражаси трикотаж ипининг эластиклигига, унга ишлов бериш технологиясига ва трикотажнинг зичлигига боғлиқдир.
Эластиклик - трикотажнинг эластиклиги дейилганда эластик деформация миқдори тушунилади. Агар эластик тўқимасини энига таранг чўзилса, кейин уни қўйиб юборилса, у ҳолда эластик тўқима ўзининг бошланғич ҳолига қайтади.
Чузилувчанлик- трикотажга қўйилган куч таьсирида унинг чўзилишидир. Чўзилувчанлик трикотажни чўзилишдаги шаклий ўзгариш миқдори ва трикотаж матосининг йиртишга узайиш миқдори билан ифодаланади, қайсики тўқимани турига қараб ва ипларнинг ҳусусиятларига қараб қайишқоқ ва қайишқоқ бўлмаган бўлиши мумкин.

Download 100.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling