Тўртлик. Кўз ўнгингда хўп жилваланар, Сув саклалшс сирсш кўзалар. Улар лойдан, лойдир барчаси, Фақат суесиз кўкрагин керар. Ёдлов


Download 329 Kb.
bet1/13
Sana15.01.2023
Hajmi329 Kb.
#1094435
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Жура ака шеърлари 07.07.2018


Шу муносабат билан таҳририят жамоаси улуғ бобомиз олтин меросини кенг тарғиб этиш борасидаги фаолияти кўламини янада кенгайтиришга интилмоқда.


Жўра Тўхтаев
Бўзлаб қолди бийдек далалар. (Қадрдопларим Ғуломжон ва Қахрамонжонни эслаб)



Бўзлаб қолди бийдек далалар,
Учиб кетгач оппоц турналар.
Жисму жоним маним қийналар,
Қайга кетди айтинг, турналар.


Тўлиб оцар со-ю жилгалар,
Зилол сувлар жўшқин йўргалар.
Неча кунки, юрак шшланар,
Қайга кетди айтинг, турналар.


Ҳаволаниб кўкда аргимчоц,
Гўё ита тизилган мунчоц.
Олам кўзга кўринади чоҳ,
Қайга кетди айтинг, турналар.


Субҳи шомда ҳамдамим эди,
Огриқ дшим малҳами эди.
Нур таратган оқ шамим эди,
Қайга кетди айтинг, турналар.


Бўзлаб борар даламас, кўнглим,
Дала-даштлар улар-ла сўлим.
Суратларин ахтарар кўлим,
Қайга кетди айтинг, турналар,| :


Бўзлаб қолди бийдай далалар...


Тўртлик.


Кўз ўнгингда... хўп жилваланар,
Сув саклалшс сирсш кўзалар.
Улар лойдан, лойдир барчаси,
Фақат суесиз кўкрагин керар.


Ёдлов.
Ҳувиллаб бормоқда ер-у осмоним,
Ерда шамол эсмас, самода қуёш.
Муаллақ турибди қалтираб жоним,
Э-воҳ, киприкларим ювмоқда кўзёш.


Хотиралар кўймас ҳоли - жонимга,
Кўз юмсам намоён онажонгинам.
Жилмайиб чиқади кенг осмонимга,
Ноним чайнаб берган отажонгинам.


Ёлғиз кунларимда мунис ҳамроҳим,
Бошимни силаган акам қўллари.
Соғиниб яшайман тугаб бардошим,
Опам опичида ўтган дамларим.
Тангрим ато этди бир қаламқошни,
Насиб этган умрин бахшида этди.


Ёлғизлик эзади сабр-у бардошни,
Сайрамим бир кунда ташлади - кетди.
Умрим ўтиб борар ташвишлар аро,
Пойимда чўзилган йўллар қирқилган.


Тунларим қародир, кундузим қаро,
Юрар йўлларимга тикон экилган.
Ўйланиб қоламан, қўмсаб қоламан,
Онамнинг атрини, иссиқ бағрини.
Йиллар тутқич бермас, ўйлаб толаман, Алпқомат отамнинг сийна-сағрини.
Акам жилмаяди завқларга тўлиб,
Опам эркалатар бошимни кучиб.
Кўзларим чақнайди, куйиб кетаман,
Сайрамим туради жилмайиб кулиб.
Соғиниб куяман, Сизни зизим,
Меҳр боғингизда ўсганим эслаб.
МЕН ОЙДАН,СЎРАДИМ.
Мен ойдан сўрадим:- "қайда у дилдор?!"
Ой ҳайрон боқди-ю думалаб кетди.
Ҳайрона боқмишдир юлдузлар бедор,
Ҳар бири кўз ёшга айланиб кетди.

Тоғлардан сўрадим:- "қайда ул гулюз?!"


Тоғлар силкинди-ю пасайиб кетди.
Оҳулар оҳ тортиб айтолмай бир сўз,
Сойлардан муздек сув ичгали кетди.

Чинордан сўрадим исмингни айтиб,


У ҳам ўз сояси ичра бекинди.
Булбул нола қилди боғларга қайтиб,
Кўп ўтмай унинг-да навоси тинди.
Йиллардан сўрадим:- "қайда сумбул соч?!”
Улар ҳам ададсиз сукутга чўмди.
Чўллардан изладим, етмади бардош,
Васлинг қароғимга оҳиста дўнди.
Мен ойдан сўрадим...

23.10.2013Й.



Download 329 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling