Тўртлик. Кўз ўнгингда хўп жилваланар, Сув саклалшс сирсш кўзалар. Улар лойдан, лойдир барчаси, Фақат суесиз кўкрагин керар. Ёдлов
Download 329 Kb.
|
Жура ака шеърлари 07.07.2018
- Bu sahifa navigatsiya:
- Совқотган хаёллар
Мен сенга
Мен сенга не дейин, айтгил азизим, Тўғри йўл нелигин англай олмасанг. Ўткинчи дунё бу - дунёи азим, Шакар деб оқ тузни сен ялаб турсанг. Мен сенга не дейин, айтгил азизим, Дўст-у қариндошинг таний олмасанг. Дўстни четга суриб, билмасдан тиним, Ўйинчи айиқни дўст деб танласанг. Мен сенга не дейин, айтгил азизим, Дунё - чархпалакдир, мансабмас унвон. Сен оғир олмагин тўқмоқли сўзим, Ҳақиқат аччиқдир, ширини ёлғон. 30.10.2013й * * * Шивирлаб ўқидим, шивирлаб ёздим, Сирғалар сатрлар қоғоз сатҳида. Қалбимнинг тубидан қабр ҳам қаздим, Ва пинҳон дардларим мен унга кўмдим. Пинҳона дардларим менга тегишли, Уни ошкоралаб нима ҳам қилдим. Сенинг пинҳон сиринг ахир сеники, Мен уни билсам-да билиб не қилдим. Самарсиз саманлар учиб кетгуси, Уларни юракда сақлаб не қилдим. Сирингни сақлагай фақат кўкда ой, Битмас садоқатга мен сажда этдим. 20.11.2013й. Йиллар карвони. 5. Йиллар карвонига эргашган жонинг, Ўзин қимматини излаб овора. Йўллар азобидан қонаб товонинг, Афсус-ла бош чайқар кунда минг бора. Саробий ташвишлар ичра унутиб, Ҳол сўрмай куйганмиз яқин бир дўстдан. Пучмоқ ваъдаларни этагин тутиб, Нақдидан воз кечдик , гоҳида қасддан. Ажабо, гоҳида шоҳлар мисоли, Бир бора йўталдик , келдилар ўйнаб. Ҳеч тамом бўлганми олам саволи, Ўшал ўйинчилик кетди-ку тўнғаб... 20.11.2013Й. Совқотган хаёллар Хўмрайиб пардасин ёя бошлар тун, Ҳисор чўққилари борар қорайиб. Ҳолинг сўрамайди асло ўтган кун, Кўнгил кўчалари борар торайиб. Ним ёруғ хонада ўзинг-ла ўзинг Хоҳлаган мавзуда суҳбат қурасан. Уй шифти тинглайди ҳар битта сўзинг, Хоҳласанг йиғлайсан, хандон куласан. Ҳар мавзу мазмуни бўлакча эртак , Унинг маънисини мушук англамас. Тўнинг этагида отар у хуррак , Сенинг дард - ҳасратинг унга керакмас. Хар ён ағдарилиб сурасан хаёл, Хаёллар ҳар томон сени етаклар. Кимнидир эслайсан соғиниб беҳол, Совқотган хаёллар сени қучоқлар. 26.11.2013Й. Қўшиқ айтиб Қўшиқ айтиб киргил қалбимга, Хаста жоним яйраблар кетсин. ,, Хонишингдан хаёлларимда Райҳон иси уфуриб турсин. Қўшиқ айтиб киргил қалбимга, Оҳангида лолазор бўлсин. Лолаларнинг алвон рангида Онажоним жилмайиб турсин. Қўшиқ айтиб киргил қалбимга, Ҳар пардаси жарангдор бўлсин. Олам завқин бериб кўнгилга, Эрка ҳислар кўриниб турсин. Қўшиқ айтиб киргил кўнгилга, Оқсоч Ҳисор қаҳ-қаҳа отсин. Гулдан тақиб нозик исирға, Диллар занги ювилиб кетсин. 20.11.2013Й Шарафлагум келди Шарафлагум келди сени тўсатдан, Гарчи шарафлашга арзимасанг-да. Ишонтирмоқ бўлдим ўзимни қасддан, Ўсган айвонингни тан олмасанг-да. Сайёр кўчаларда кўрдим ўзимни, Гўзал фазилатинг топмоқчи бўлдим. Дўзах оловига тутиб юзимни, Саҳрода гул излаб топмоқ ҳам бўлдим. Хаёлан ўтириб узун кечалар, Босган изларимиз расмини чиздим. Жонимни қайчилаб, кезиб кўчалар, Ўзлигинг топмайин ўзимдан бездим. Шарафлагум келди сени тўсатдан... 20.11.2013Й. Ҳаволанар бир тўп каптар Ҳаволанар бир тўп каптар, Самоларда садо берар. Менинг ҳушим олган дилдор, Ҳолим сўрсанг, айтгил, нетар. Кунлар ўтар, сирқирар жон, Кўнгли ярим мен нотавон. Ярим кўнглим - синиқ кўзгу, Унга боқиб бўлма ҳайрон. Садоланар дилда оҳим, Совурилар, воҳ, бу жоним. Савдолардан,садолардан, Хабар олмас менинг моҳим. Ишқ савдоси бошга тушмиш, Бошдан ақл-у ҳушим учмиш. Боғлар аро бир тўп каптар, Гулдан учиб гулга қўнмиш... 20.11.2013Й. Download 329 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling