Қайдасан эй дўст
Дилда дардинг ортиб кетганда бисёр, Кўзларингга олам кўринганда тор.
Сен томон тинмасдан тош отса ,ағёр, Эслаб қоларкансан, қайдасан, эй дўст.
Сиғинган сирдошинг сотиб кетган дам, Оёғинг ботқоққа ботиб кетган дам. Вужудинг совуқдан қотиб кетган дам, Бехос ҳайқирасан, қайдасан, эй дўст.
Қай бир дам сенингсиз тўйламаган дўст, Сенингсиз бир қўшиқ куйламаган дўст. Ушбу кун дўстини танимаган дўст, Сенга битта сўзим, -Қайдасан, эй дўст?... 27.11.2013Й.
Қисмат
Қолиб кетаяпти йўллар, бекатлар, Поезд шитоб билан олға елади. Ёнма-ён ўтирган дўст-у қадрдон, Ўзин бекатида тушиб қолади.
Поезд тўхтамайди, йўлидан қолмас,
Ким сергак , кимлардир ухлаб боради. Поезд ўз йўлида одам танламас,
Тун-у кун елади, асло тўхтамас.
Поезд алмашмайди, югурар - елиб, Йўловчи алмашар бекати келиб.
Кимдир кулиб тушар, кимдир хаёлчан, Манзил яқинлашса тушарлар қолиб.
Поездга йўловчи эмасдир қаҳат,
Унинг-чун фарқлимас элат-у миллат.
Бир бора мингуси дунёга келган,
Гар вақти келганда пушмони қисмат. 29.11.2013Й.
* * *
Яшагим келади гулларга тўлиб,
Дўстлар даврасида очилиб хандон.
Лек қаддим бормоқда ҳар дам букилиб,
Букри қад қадами бўлурми равон?
;1
Бу ҳаёт шириндир, азиз, мукаррам,
Талпиниб яшайсан яхшилар томон.
Гоҳ етиб, гоҳ етмай кўзларингда нам,
Бир дўст назаридан қолганинг ёмон.
Садоқат шевасин баҳосин ўлчаб,
Сайрон кўчаларда чопдим беармон.
У кетди олислаб ишончни алдаб,
Ишонч лоймидики, қорилса сомон...
1.12.2013Й.
СИЗНИНГ КЎНГЛИНГИЗ НОЗИК
Кўнглингиз бунча нозик,
Унга йўлни топмадик.
Куйган кўнглимдир куюк,
Давосин хўп изладик.
Ўсмали қалам қошлар,
Ёқиб турса не қилай?...
Йўллар сиз томон бошлар,
Қайтолмасам не қилай.
Қароғимда бир юлдуз,
Доим порлаб туродир.
Қай тамонга бургай юз,
Меҳр товлаб туродир.
Do'stlaringiz bilan baham: |