Трубали ўтхоналар


-расм. Вертикал ва цилиндрик резервуар остидаги асос қирқими


Download 446.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/12
Sana18.02.2023
Hajmi446.68 Kb.
#1212844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
korroziya 10-ma\'ruza

4.15-расм. Вертикал ва цилиндрик резервуар остидаги асос қирқими: 
а) лойли грунтлар учун; б) дренировка қилинадиган грунтлар учун; 
1-резервуар днишаси; 2- қоплама қатлами; 3-қумли ёстиқ. 
Барча цилиндрик резервуарлар учун монтаж қилиш кетма-кетлиги тахминан бир 
хилдир. Йиғишни таглик тунукаси асосига тўшамани чизма ва маркировкага қатъий риоя 
килган ҳолда тўшашдан бошланади. Тунукаларни учма-уч ёки устма-уст пайвандланади. 


Аввал кўндаланг чоклар, кейин бўйлама чоклар пайвандланади. Пайвандлашни қарама-
қарши босқичли усулда резервуар марказидан периферияга йўналтирилган усулда амалга 
оширилади. Тагликлар ҳошияли ва уларсиз бўлиши мумкин (4.16-расм).
4.16-расм. Вертикал цилиндрик 
резервуар тагликлари 
конструкциялари: 
а) ҳошияли; б) ҳошиясиз; в,г-чоклар 
конструкциялари

4.17-расм. Резервуарлар пайванд 
чокларининг назорат қилиш схемаси 
(юқоридаги) ва тўғри участкалар учун 
вакуум камера конструкциялари (а) ва 
бурчак чоклари учун вакуум камера 
конструкциялари (б ва в). 
1- органик шишадан ясалган вакуум камера; 2- 
камеранинг резинали девори; 3- вакуумметр; 4- 
вакуум бак; 5- вакуум машина; 6- туткич. 
Биринчи ҳолатда окрайкалар тунукаларини учма-уч пайвандланади. Пайванд 
чокларидаги қолдиқ кучланишни пасайтириш учун ва “хлопун”лар ҳосил бўлишини 
камайтириш учун, тагликларни окрайкаларга монтаж тамом бўлганидан сўнг ва резервуар 
қобиғини пайвандлаш тамом бўлганидан сўнг пайвандланади. Окрайкасиз тагликларни 
конструкциялашда тунукаларни чокларни энига 25 мм дан кам бўлмаган ҳолда қоплаб, 
устма-уст пайвандланади. Қобиқнинг биринчи белбоғини зичлаб ётқизиш учун туташув 
жойларида четдан 200 мм дан камроқ масофада устма- уст чокларни битта текисликка 
энгаштирилади. 
Тагликни пайвандлаш асосан автоматларда, кам ҳолларда кул билан амалга 
оширилади. Пайванд чоклари тозалангандан сўнг, вакуум агрегатга уланган вакуум камера 
ёрдамида зичликка текширилади (4.17-расм). Вакуум камера рамасининг шакли 
синалаётган участка юзасига зич ётқизилишини таъминлайди. Рамаларни қалинлиги 40-45 
мм губкали резинадан тайёрланиб, устидан плексиглас билан қопланади, бу пексиглас 
орқали камера орқали участка кўриниб туради. Камера электр лампочкалар билан 
ёритилади, унда 500650 мм сим. уст. сийраклашуви юзага келтирилади. Синовдан олдин 
чокларни совунли эритма билан мойланади; нуқсонли жойларда камерага сурилаётган 
ҳаво кўпик ҳосил қилади.Резервуарлар қобиқларини белбоғлари бўйлаб монтировка 
қилинади, улар ўз навбвтида кранлар ёрдамида кўтарилиб ўрнатиладиган бир нечта 
вальцовка қилинган тунукалардан йиғилади. Узайтирилган стрелали ёки ўзиюрар 
кранларни одатда, резервуарнинг ўртасига, қоидаси бўйича тагликка пайвандлаб бўлинган 
ҳолатда жойлаштирилади. Тагликни жойдаги пачақланишлардан муҳофазалаш учун кран 
остига қаттиқ рама жойлаштирилади. Жуда катта кранларни йиғишда бир нечта кранлар 
қўлланилса ҳам бўлади, улар кўрилаётган резервуар бўйлаб ўрнатилади. Ҳар бир тунукани 


кўтаришдан олдин унга зарурий монтаж қурилмалари, (бириктирувчи планкалар, тирқиш 
мосламалари), подмостлар учун кранштейнлар, худди қобиқ юзасининг ташқарисидан 
монтаж давомида ўрнатилганидек ичкарисидан ҳам ўрнатилади. 
Аввал биринчи белбоғ йиғилади, сўнгра иккинчиси ва кейингилари навбат билан 
йиғилади. Бириктирилган чокларни 4.18-расмда келтирилган схемага мослаштирилади. 
Ҳар бир текширилган лист шаблон ва отвестлар ёрдамида текширилади.

Download 446.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling