Трубали ўтхоналар


Download 446.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/12
Sana18.02.2023
Hajmi446.68 Kb.
#1212844
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
korroziya 10-ma\'ruza

 
 
4.10. Змеевиклар емирилиши. 
Печларнинг мунтазам ишлаши давомийлиги трубали змеевикларнинг узоқ 
муддатга чидамлилигига ва ҳолатига боғлиқ. Кўпгина ҳолларда эса бутун технологик 
қурилмага ҳам боғлиқ. Шунинг учун трубали змеевиклар емирилиши сабабларини 
аниқлашга алоҳида эътибор бериш зарур. 
Печли трубалар икки томонлама юқори температура таъсирига дуч келади: 
ичкаридан қиздирилаётган хомашёдан, ташқаридан ўтхона ва нурланувчи юзалардан. 
Худди труба ички юзаларида бўлгани каби, ташқи труба юзалари ҳам емирилишга 
учрайди. Юзаларнинг емирилиши ва уларни ҳосил қилувчи сабаблари турлича бўлиши 
мумкин. 
Трубалар ички юзаларнинг емирилиши хом-ашё таркибида бўлган агрессив 
қўшимчалар таъсиридан, шунингдек хом-ашё оқими эрозияси таъсиридан юзага келади. 
Нефтни қайта ишлаш қурилмалари змеевикларнинг ички юзалари коррозияси 
қиздирилаётган муҳитларда мавжуд бўлган хлор тузлари, олтингугурт ва нафтен 
кислоталари таъсиридан ҳосил бўлади. Кимёвий коррозия интенсивлиги муҳит 
температураси ошганда ортиб кетади. 
Трубаларда қиздирилаётган суюқ, буғ ёки буғ-суюқлик ҳолатида бўлган хом-
ашёлар, трубалар бўйлаб кичик тезликда ҳаракатланади.
Хом-ашё таркибида бўлган сезиларли кинетик энергияга эга бўлган механик 
аралашмалар, кокс ва бошқа қўшилмалар трубаларнинг абразив йўналишига олиб келади. 
Механик аралашмаларнинг каттагина қисми змеевикка ташқаридан (хом-ашё сифатсиз 
тайёрланганда ёки печга киргунгача бўлган вақтда, қиздирилаётган оқимга дуч келадиган 
жараёнлар оқибатида) кириб қолади. Қаттиқ қисмнинг қолган қисми эса змеевикни ўзида 
печ оқимларининг турлича ўзгариши натижасида ҳосил бўлади. 


Ички юзаларнинг эрозион емирилиши труба узунлиги бўйича бир хилда эмас. 
Ретрубендларда развальцовка қилинган труба учлари айниқса тез ишдан чиқади. Бу ҳолни 
ретрубенд камерага кириши олдидан оқим гидравлик режимининг ўзгариши деб тушунса 
бўлади (тезлик камайиши натижасида кавитация ҳолати кузатилади) ва бир камерадан 
қўшни трубага ўтиш вақтида (оқим зарбаси) юз беради. Труба учларининг янада тез 
емирилиши иссиқлик радиациясининг очиқ таъсиридан, кокс муҳофазаланган бўлишига 
қарамасдан кокс муҳофазаловчи плёнкаси билан ҳам қопланган бўлиши билан асосланади. 
Ретрубентларнинг корризион емирилиши трубалар корризион емирилишига 
ўхшашдир. Трубалар ташқи юзаларининг емирилиши ўтхона газлари коррозиясидан
металл куйиндиси, қурумлар ва куллар ҳосил бўлишидан асослаш мумкин. 
Ўтхона газларидан содир бўладиган коррозия печ ўтхонасида коррозион актив 
ёқилғи ёнишидан ҳосил бўлади. Юқори температуралар зонасида жойлашган радиант 
трубалар, шунингдек температураси 50°С дан кам бўлган, яъни эҳтимолий шудринг
нуқтасидан паст бўлган хом-ашё биринчи бўлиб кирадигант конвекцион трубалар, 
коррозияга кўпроқ учрайди. Ўтхона газларида мавжуд бўлган сув буғи труба юзасида 
конденсатланиб, ушбу газлар таркибидаги олтингугурт ангидридини ютади ва бунинг 
натижасида ҳосил бўладиган сульфат кислота трубаларни ишдан чиқаради.
Металл куюндисининг ҳосил бўлиши труба металларининг ташқи юзаларидан 
бошланадиган кислоталаниши натижасидир: тутун газлари таркибида ҳар доим 
оксидловчи ҳисобланган кислороднинг етарлича микдори бўлади. 
Труба деворларининг юқори температураларида металлнинг механик пишиқлиги 
камаяди, у эгилувчан ҳолатидан эгилувчан пластик ҳолатга ўтади, юклама таъсири остида 
осон диформацияланади. 
Шундай қилиб, ўтхона трубалари емирилаётганда девор қалинлигининг ҳақиқий 
камайишига қараб, мунтазам равишда кўтарилиб борадиган кучланиш остида бўлади. 
Шунинг билан биргаликда, деворларни юқори температураларга қиздирилганда ва узоқ 
муддат эксплуатация қилинганда, трубалар силжувчанликка дуч келади: вақт ўтиши билан 
уларнинг деформацияси катталашиб боради. Силжувчанлик тезлиги, труба деворларининг 
температураси ва кучлашиши ортгани сайин катталашади. Натижасида трубалар 
диаметрлари бўйича «ўсади» ёки айтиш мумкинки, шишлар пайдо бўлади. Шунинг учун, 
трубалар ташқи диаметрларининг ўзгаришига қараб уларнинг ҳолатига ва ҳақиқий
мустаҳкамлик ҳолатларига баҳо бериши мумкин. 
Ҳар бир режавий нормал таъмирлашда трубаларнинг яроқсизлиги нормал бўйича 
ўтказилиши қийин, бу нормал ҳар бир алоҳида трубаниг хизмат қилиш муддатига таъсир 
қилувчи барча факторларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган. Шунингдек, 
таъмирлашлараро қабул қилинган, ўтилган масофалардан келиб чиқиб амалга оширилади. 
Трубали печларнинг эксплуатацияси шартлари ва бажарилиши конструкцияларининг 
турлича бўлганлигидан яроқсизлигининг универсал нормалари барча ўтхоналар учун ҳам 
ишлатилмайди. 
Трубалар диаметрлари ўлчангунга қадар, уларнинг ички ва ташқи юзалари 
тозаланади. Ўта қиздиришларга хавфли бўлган юзалар участкаларидан металл 
куйиндисини болғача ёрдамида, уриш йўли билан тозаланади. Болғача билан уриб 
кўришдаги товуш орқали жароҳатланган участкалар аниқланади: тўғриланган, аввалдан 
тозаланган трубага оғирлиги 800 г бўлган болға билан уриб кўрилганда жарангдор металл 
товуши чиқади. 
Труба девори қалинлигини ультротовушли қалинлик ўлчагичлар ёки бошқа ўлчов 
асбоблари ёрдамида ўлчанади. 
Трубаларни яроқсиз деб ҳисоблаш учун, фақатгина уларнинг деворлари 
емирилиши асос бўлиб қолмай, балки таянчлар оралиғида (кронштейнлар, осмалар 
оралиғида) ўта чегаравий катталиклар осилиб туриши ҳам асос ҳисобланади. Тубалар 
уларга ўта юқори температураларнинг узоқ вақт таъсири остида осилиб туриши мумкин, 


шунингдек, оралиқ таянчларнинг узилиши натижасида ҳамдир. Трубаларнинг максимал 
осилиб туриши, уларнинг узунлигининг 1/20 дан ортмаслиги керак. 

Download 446.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling