Трубали ўтхоналар
Download 446.68 Kb. Pdf ko'rish
|
korroziya 10-ma\'ruza
4.18-расм.
Резервуарнинг туташ белбоғи. 1-фиксатор, 2,5- поналар, 3-қискич, 4-қулоқча, 6-тенглаштирувчи планка. Қобиқ листларини бир-бирига ёндош белбоғларнинг вертикал(меридионал) чоклари тарқоқ жойлашадиган қилиб, устма-уст ёки туташтирилиб пайвандланади. Пайванд чоклари керосин суркаб, синовдан ўтказилади ва рентген ускунаси ёрдамида текширилади. Керосин суркаб синаш вақтида натижаларни ёз вақтида 12 с, қиш вақтида 24 с ўтгандан сўнг олиш мумкин. Чок умумий узунлигининг тахминан 10 %, қуйи белбоғнинг вертикал чоклари, шунингдек горизонтал ва вертикал чокларнинг туташ участкалари рентгеноскопияга йўналтирилади. Чокларнинг аниқланган нуқсонли участкалари узиб ташланади, чоклар яна қайтадан пайвандланади ва яна синовдан ўтказилади. Сузиб юрувчи қопқоқли резервуарларда қобиқнинг ички томонидан кўзга илинадиган қалинлашган пайванд чокларини йўқотиш керак, бу қопқоқ периферияси бўйлаб эластик затворлар ишининг мустаҳкамлигини таъминлаш учун бажарилади. Сузиб юрувчи қопқоқларни қобиқнинг ҳеч бўлмаганда бошланғич 3 та белбоғини пайвандлангандан сўнг йиғилади. Бунинг учун резервуар таглигида каркас ва понтонлар ўрнатилади, улар ягона конструкцияга пайвандланади. Ундан сўнг каркас юзаси шип тунукаси билан қопланади. Сузиб юрувчи қопқоқни монтаж қилишнинг сўнгги босқичи – бу затвор ўрнатиш ҳисобланади. Сузиб юрувчи қопқоқнинг пайванд чокларини вакуум – камералар ёрдамида текширилади, понтонларнинг герметиклигини ҳавони босим билан ҳайдаш орқали ва совунли эритма билан чокларни ювиш орқали текширилади. Резервуарнинг қопқоқларини алоҳида шитлар кўринишида келтирб бу шитларни кранларда кўтариб, каркасга ўрнатилади ёки фақатгина қобиқга (сферик томли резервуарлар бўлган ҳолатда) ўрнатилади. Томларнинг тўшамасини пайванд чоклари зичлигини керосин суркаш орқали текширилади. Томларни тўшамасини пайванд чоклари зичлигини керосин суркаш орқали текширилади. Охирги вақтларда кўпгина вертикал цилиндрик резервуарлар рулон усулида қурилмаланади, бу ўрни монтаж қилиш ва монтаж муддатини қисқартиришни индустрлашга имкон беради. Тагликлар ва қобиқларни монтаж майдонига тайёрловчи завод томонидан рулон қилиб ўралган пайвандланган полотнолар кўринишида келтирилади. Монтаж жараёни рулонларни очиш ва бирлаштирувчи чокларни пайвандлашдан иборатдир. Томлар марказий устун, зиналар ва бошқа металлоконструкциялар тошишга қулай бўлган максимал йирик блокларда келтирилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling