Трубали ўтхоналар


-расм. Хлопунларни таъмирлаш


Download 446.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana18.02.2023
Hajmi446.68 Kb.
#1212844
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
korroziya 10-ma\'ruza

4.22-расм. Хлопунларни таъмирлаш: 
А- кесиш ва латок қўйиш усули билан; Б- зичлаш усули билан; 1- таглик; 2-латка; 3-гидро 
изоляцион қатлам; 4- қум қатлами; 5- асос (пойдевор). 
4.23-расм. Газгольдер рулонларини айлантириб очиш схемаси. 
1- дниша; 2- қўнғироқ рулони; 3- телескоп рулони; 4- қобиқ рулони; 
5- тортувчи канат; 6- трактор; 7- қўнғироқ усти щити. 
Тагликда бўлгани каби қобиқда ҳам кўпинча очиқ, ёки очиқ бўлмаган дарзлар, 
тешикларни кавшарлаш мумкин. Дарзларни тарқалиш чегаралари аниқлангандан кейин 
буткул участкани кесиб олиб ташланади ва яхлиш тунука билан алмаштирилади. Дарзлар 
унча катта бўлмаганда уни учларидан диаметрлари 15 мм бўлган тешиклар пармаланади, 
бу билан дарзнинг узун чўзилишини олди олинади. Кейин дарзни зубилалар ёрдамида узиб 
ташланади ва пайвандланади. 
Кесиб олинган участкаларга солинадиган ямоқларни асосий тунукани 30 мм дан 
кам бўлмаган микдорда қоплайдиган қилиб, устма-уст қилиб пайвандланади. Катта 
резервуарларни қобиқларини ямашда ямоқларни учма-уч қилиб ҳар икки томондан 
пайвандланади. 
Таъмирланган участкаларни зичлигини текшириш вакуум, кимёвий усулларда ёки 
керосин қўллаб қобиқ ва томлар учун текширилади. Барча резервуарни эса 
эксплуатациясига беришдан олдин максимал ишчи белгисигача сув билан тўлдириб 
текширилади.
6.13. Шарсимон резервуарлар. 
Шарсимон резервуарни таъмирлаш мураккаблиги билан ажрилиб туради ва уни 
бажаришда юқори малака талаб этади. Монтаж қилиш технологияси тайёрловчи - завод 
томонидан бериладиган диаметрга (9 дан 33 метргача), девор қалинлиги (36 метргача), 


таянч конструкцияларига, тайёрлаш ўлчамларига ва характерига боғлиқ ҳолда шунингдек, 
йиғув - монтаж қурилмаларини мавжудлигига боғлиқ. Резеруварларни тайёрлашни асосий 
элементлари – бу листли япроқчадир. Уларни иссиқ штамповкалар билан, улкан пресс 
остида совуқ штамповкалар билан, охирги вақтларда эса валекларда совуқ прокатка орқали 
тайёрланади. Монтаж участкасига келтирилаётган маҳсулотларда маркировка бўлиши 
керак, бу маркировка бўйича чизмаларга мос равишда йиғиш амалга оширилади. 
Шарсимон резервуарларни монтаж қилишнинг 2 хил усули қўлланилмокда – 
пойдеворда мунтазал узайтириш ва 2 та яримшарлар (яримсфералар)ни йиғиш орқали. 
Шарсимон резервуарларни мунтазам равишда алоҳида япроқчалардан ва 
йириклашган пўчоқлардан узайтириб бориб, пойдеворда монтаж қилишни экваториал 
белбоғдан бошлаб қутбларга қаратиб амалга оширилади. Бунда маҳсулотларни 
резервуарнинг ичидан узатиб берувчи ўзи юрар кранлардан фойдаланилади, ёки, деррик - 
кранлардан фойдаланилади. Улар резервуар ўқи бўйлаб монтаж вақти давомида 
жойлаштирилади ва фақат қутб шапкаларини ўрнатишдан аввал демонтаж қилинади. 
Аввал пойдеворга таянч устунлари (металл таянчлар бўлганда) ўрнатилади ёки таянч 
халқари (темирбетон таянчлар бўлганда) ўрнатилади. Биринчи бўлиб устунга таянадиган 
2-3 япроқчалардан иборат секциялар ёки япроқлар монтаж қилинади. Таянчга ўрнатилган 
япроқ ёки япроқчалар секцияларини лойиҳа ҳолатига расчалкалар, скобалар ва 
вақтинчалик устунлар билан маҳкамланади. Ушбу белбоғдаги барча кейинги блокларни 
кўтариб, туташтирилади ва бутун белбоғ туташгунча, худди шундай ушланади. 
Кўтарилгунча қадар (ерда) секциялар (блоклар)ни минимал йириклаштиришга ҳаракат 
қилиш зарур. кўтарилаётган блокларни кронштейнлар билан қурилмаланади, бу уларга 
резервуар юзасини ички ва ташқи юзалар бўйлаб подмостлар тўшаш учун қилинади.
Йиғилган белбоғ шаблон билан текширилади, ундан сўнг, пастда жойлашган 
белбоғларни йиғишга киришилади. Уларда ҳам вақтинчалик устунлар, тирговичлар ва 
расчалкалардан фойдаланилади. Буларни ҳар бир белбоғ туташиб бўлгандан кейин ва 
текширилгандан кейин олиб ташланади.
Ундан сўнг экватор белбоғи устида жойлаш белбоғлар йиғилади. Уларни 
вақтинчалик устунлари резервуарни тайёрлаб бўлинган қуйи белбоғига таяниб туради. 
4.24-расмда иккита доимий узунликка эга бўлган тормоқдан ва битта ростланувчи 
узунликдаги тармоқдан иборат бўлган махсус юк кўтариш занжари ёрдамида япроқчалар 
блокларини ўрнатиш схемаси келтирилган.

Download 446.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling