Трубали ўтхоналар


-расм. Полотнолар арқонга струбцина ёрдамида маҳкамланиши


Download 446.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana18.02.2023
Hajmi446.68 Kb.
#1212844
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
korroziya 10-ma\'ruza

4.19-расм. Полотнолар арқонга струбцина ёрдамида маҳкамланиши. 
1-полотно, 2- винтли струбцина, 3- қискичлар, 4- арқон

Рулон қилиб ўралган резервуарларни монтаж қилиш тартиби қуйидагича: тайёр 
асосларга тагликни рулони думалатиб ўралади (бу шу худди цилиндрик аппаратларни 
думалатиб ўралгандек бажарилади) ва ҳолатни текшириб бўлгандан сўнг, уларни трактор 
ёки трос ёрдамида очилади. Рулонни думалатиб ўраш ва уни очиш алоҳида эҳтиёткорлик 
чораларини кўришни талаб қилади: яқин атрофда одам бўлмаслиги керак; полотнони чети 
рулон массаси билан бирга асосга қистирилган бўлиши керак ва рулонни ёрилган 
ҳолатидаги ушлаб турган планкаларни узиб ташланганда, тезда очилиб кетиш содир 
бўлмаслиги керак.
Йирик резервуарларни тагликларини алоҳида қисмларини учма-уч ёки устма–уст 
қилиб, худди листма-лист йиғишдагидек пайвандланади. Қисмларни мослаштириш учун 
махсус струбциналардан фойдаланилади (4.19-расм), улар арқонни полотнога мустаҳкам 
боғлаган бўлади. Пайванд чокларини сифатини текшириб бўлгач, тагликка белги 
қўйилади, яъни асосдаги резервуар қобиғини ташқи айланасини аниқловчи белги чизиб 
қўйилади. Бу айлана бўйлаб, пайвандларда четдагилар ўрнатилади. Сўнгра сузиб юрувчи 
томнинг таглигини айлантириб қўйилади (Агар резервуар сузувчи томли бўлса). Кейин 
тагликка ёки сузиб юрувчи томга қобиқ рулони ўралади, уни кран ёки А-симон шарнирли 
мачта ёрдамида (4.20-расм) бошланғич (вертикал) ҳолатга кўтарилади ва поддонга 
ўрнатилади. 
Ўралаётган рулонни тўнтарилиб кетиш олдини олиш учун трос билан страховка 
қилинади. Маҳкамловчи планкаларни узиб ташлаб ва буни натижасида рулонни 
бошланғич учини бўшатиб, уни таглик перифериясигача чеклагичдан тортилади. Чеклагич 
рулонни тагликдаги чизилган белги чегараларидан чиқиб кетишига йўл қўймайди. 
Рулонни трактор ёрдамида очилади, бунинг учун рулонни юзасига тортувчи трос остида 
скоба пайвандланади. Айлантириб очиш чегараларида скобани бошқа жойга кўчириб 
турилади. Айлантириб очилаётган рулонни бошланғич учини устки томондан тортиб 
туриб страховка қилинади. 

Download 446.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling