Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Атиргул ўғриси
285
дегиси келади қизчанинг. Лекин уларни ранжитиб 
қўйишдан чўчийди. Фақат Жон Тэйлор ва Делия би-
лади, деб ўйлайди Нора.
Икки ҳафтадан кейин улар Делавэрга жўнаб ке-
тишди.
– У қандайдир озғин, – деди Бриджет.
– Лекин чиройли, – деди Нора.
Кэтлин лабини тишлади: холанг билан торти-
шиш яхши эмас.
Делия хат ёзмасди. Янги йил арафасида Нора 
унга туғилган куни муносабати билан совға юборди. 
Бу қуриган атир – Нора ёзда терган, ўшандан буён 
шиша идиш ичида сақланган гулбарг билан тўлди-
рилган юрак кўринишидаги яшил тусли атлас қоп-
ча эди. У онаси кўмагида ҳиди сақланадиган турли 
жиҳозларни ясай оларди.
Делия «Ажойиб совға учун раҳмат. Мен уни ички 
кийимларим турадиган сандиққа солиб қўйдим», 
деб ёзилган откритка юборди.
Ички кийимлар билан… Онаси Норага келган 
хатни ўқиб берганида икки холаси уларникида меҳ-
мон бўлиб, чой ичиб ўтиришарди.
– Ёш болага ички кийим ҳақида ёзиш! – деди 
Бриджет. – Яна откриткада.
– Унинг ички кийимлари чиройли, – деди Нэтти.
– Нора, юқорига чиқиб укангдан хабар ол, – деди 
онаси.
– Улар Нью-Йоркка кўчиб ўтишганида Жон унга 
биргина ички кийим ва кўйлаклар учун йигирма 
беш доллар берган. Делия пулнинг ҳаммасига гули 
қўлда тўқилган, ипак лентали сарғиш тунги кийим 
ва кўйлаклар сотиб олган, – деди Нэтти.
– Шунчаки миннатдорчилик учун қандайдир ҳу-
нарсиз одам тиккан бўлса керак, – деди Бриджет.
Энди ички кийим деганда Делия нимани назарда 


Ҳикоялар тўплами
286
тутганини Нора яхши билади. Аввалига Делия қан-
дайдир дастурхон ҳақида ёзибди, шундай гул ифо-
рини дастурхонда қандай сақлаш мумкин экан деб, 
ҳеч нимани тушунмай юрганди. Нора Делиянинг 
кўйлаклари қандайлигини тасаввур қилиб кўрди: 
фаришталар сингари оппоқ, гуллар каби хушбўй. 
Жон Тэйлор уни шундай кийимда кўрганмикин? 
Кўрмаган. Йўқ, кўрган. У Делиянинг эри. Нега энди 
эри кўрмасин? Холаларининг бу ҳақда гаплашгани 
яхши бўлди. Энди у ички кийим қандай бўлишини 
билади. Гулли лентаси бор, деди Нэтти.
Делиянинг қорни кўтарилган, лекин Норанинг 
онасиникига ўхшаб катта эмас. Аслида онаси май 
ойи да туғиши керак, Делия эса ундан аввалроқ. 
Мартда деб айтишди. Унинг қорни ҳаво шари син-
гари енгил ва мулойим. Онасиники эса шалғом син-
гари оғир ва қаттиқ. Қизиқ, нега бундай экан, деб 
ўйлайди Нора. Онасининг беш нафар боласи бор
Делия эса биринчисини туғяпти, шунинг учун бўлса 
керак.
Онаси Делияга хат ёзаётганида Нора ундан баъ-
зи гапларни қўшиб қўйишни илтимос қилди. Жон 
Тэйлорнинг туғилган куни қачон бўлишини сўради. 
Балки ёздадир? Агар чиндан ҳам ёзда бўлса, унга иг-
набарг солинган ёстиқча тикиб жўнатади. Уларнинг 
оиласи июл ойида шаҳар ташқарисига бир ҳафта-
лик дам олиш учун чиққанида игнабарглардан те-
риб, онаси берган халтачага солиб, совға тариқасида 
юборади.
Март ойи келди, лекин Делия ва унинг чақалоғи 
ҳақида хабар келмади. Унга ҳамма – Норанинг онаси, 
Нэтти, ҳатто Бриджет ҳам хат ёзди, лекин ҳеч қандай 
жавоб олишмади.
– У биздан тамоман айрилиб кетди, – деди 
Бриджет, – шуниси аниқки, бола чўқинтирилмаган. 


Атиргул ўғриси
287
Шунинг учун бизга хабар юборишдан чўчияпти.
– Биринчи бола доимо кечикади, – деди Кэтлин, 
– фурсати етганидан кейин ҳам Норани тағин бир ой 
кўтариб юрганман.
– Боласига бирор нима бўлгандир, балки ўзи бе-
мор бўлиб қолгандир? Делия бизни ташвишга қўй-
моқчи эмасга ўхшайди, – деди Нэтти.
– Бизнинг оилада ҳеч қачон бундай бўлмаган. – 
деди Бриджет қаҳрланиб. – Биз томонларда бундай 
ҳодисалар бўлганини эшитмаганмиз.
– Том Хоган-чи? Уччала боласининг ҳам ақли 
расо эмас. Миссис Келлининг ўғли эса сўқир, – деди 
Нэтти.
– Сен, Бриджет О’Рэйли, ҳаётингда бир марта 
бўлса ҳам синглимиз ҳақида илиқ гапириб, чўқиниб, 
дуо қил! Қаерда яхшилик бўлса, дарров маломат то-
шини отишга тайёрсан, – деди Кэтлин.
Биласанми, нима? Менга қулоқ тутганида, 
чўқинмасам ҳам бинойидек яшаб юрарди.
– Худо асрасин, ким чўқинмай иш битирибди? – 
деди Кэтлин чўқиниб. 
– Делавэрда об-ҳаво қандай? – деб сўради Нэтти.
– У ерда намгарчилик, – жавоб берди Бриджет, – 
ёмғир.
– Улар шундоққина қўрғоннинг ўзида яшашади, 
– деди Кэтлин, – жаноб Дюпон нимани тановул қил-
са, улар ҳам ўшандан истеъмол қилишади.
– Шундайликка шундай, лекин бир столда эмас, 
– деди Бриджет, – хизматкорлар пастда овқатлани-
шади. Мен ўзимнинг уйимда таом еганим яхши. 
Хизматкорларга ажратилган столда овқатланишга 
кимнинг ҳам кўзи учиб турибди. 
– Хўш, биз унга бошқа ёзмаймизми? – Нэтти 
Кэтлинга мурожаат қилди.
– Қўявер, аввал ўзи ёзсин. Бирор сабаб топилиб 



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling