Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Ҳикоялар тўплами
270 – Қораламаларни келтиргансиз, фаҳмимча, – деди у ўзига ишонган бир тарзда. – Мен ҳам сизни кутаётгандим, марҳамат. Бу кишига нима бўлибди, дея ўйлаб қолдим. Де- ворлари кутубхонага айлантирилган кенггина хона- нинг ўртасида, ёғоч стол ёнидаги иккита оромкурси- дан бирига ишорат қилиб: – Марҳамат, ўтиринг, – дедида, биттасига ўзи ўтирди. – Қайдларимни ўқимоққа фурсат тополдин- гизми? – Ҳа, ўқидим, – дедим, унинг устунлигини қабул қилганимга ўзим ҳам ҳайрон бўлиб. Тўсатдан, айни шу саҳнани аввал ҳам бошимдан кечирганимни эслагандек бўлдим. Ҳа-ҳа, илк романим чиқиши- дан олдин Сулаймон Сомеънинг олдига борувдим. Ўшанда, худди Солиҳ Бейнинг ҳозирги муомаласи- дек баланддан туриб муносабатда бўлганди мен би- лан. – Шу романингни чиқаришга шошилибсан, – деди Солиҳ Бей дангаллик билан. – Камчиликлари бор. – Лекин... – дея ўзимни ҳимоя қилмоқчи бўлдим. – Лекин-пекини йўқ, сиз ёшлар ҳамиша шунақа ҳовлиқасизлар, – деди у. – Қанақа чиқсаям, китобин- гиз чиқса бўлди! Шон-шуҳрат ортидан қувасиз... Қарасам, менга очиқча ҳужумга ўтяпти. Сулаймон Сомеъдан ҳам ўтказиб юборди, дея хаёлимдан ке- чирдим. Бироқ аслида адашаётган менмас, ўзи. Ахир, мен энди шунчаки бир ҳаваскор ёзувчи эмас- ман. – Ўзингизни босиб олинг, Солиҳ Бей! – дея бақир- дим. – Сиз қанақа оҳангда гапиряпсиз? У довдираб, қорачиқларидаги қаттиқ ифодалар юмшади, нигоҳи гўё този итнинг ўлик боқишларига Атиргул ўғриси 271 айланди. Энди рўпарамда ўзим билган ўша ҳорғин, эзилган Солиҳ Бей ўтирарди. – Қаранг, – дедим бироз овозимни пасайтириб. – Сиз жуда яхши мусаҳҳиҳсиз. Аммо бу сизга менга дағдаға қилиш ҳуқуқини бермайди. Қарасам, ўрта яшар одам оромкурсига чўкиб, ях- шигина кичрайиб қолди. Унга ачина бошладим. Бечора аста-секин ақлдан озяпти, шекилли. – Айниқса, – дея кўнглини кўтаришга уриндим. – Ёзган қайдларингиз ёққанини таъкидлашим жоиз. Ҳаммасидан ҳам, ўша охирги абзац... Фикрларингиз учун сизни табрикласам арзийди. – У қайдларни мен ёзмадим, – деди у уятчан бир тарзда. – Ким ёзди унда?! Унинг нигоҳи ваҳима билан хонанинг кириш эшигига қаради, биров эшитиб қолишидан қўрққан- дек: «Солиҳ Сомеъ», – дея шивирлади. Солиҳ Сомеъ дегани ким бўлди энди? Рўпарамда- ги кишининг фамилияси Борам бўлса, Солиҳ Сомеъ дегани қаёқдан чиқди? – Сулаймон Сомеъ, демоқчимисиз? – Йўқ, у ўлди. Энди Солиҳ Сомеъ бор, – дея изоҳ берди у. Ҳуркак кўзлари ҳалиям хона эшигида. Мен ҳам эшикка ўгирилиб қарадим. – Унақа одамни танимайман, – дедим, унинг қа- ерга тикилётганини билмоққа уриниб. – Нега танимайсиз? – дея бирдан бақирди у. Ҳайрон бўлиб унга қарадим. Доимий эзгинликни устидан улоқтириб ташлаган, боягидек шафқатсиз оҳангда гапиряпти. Унинг ақлдан озганини фаҳмла- дим. Аммо сал паст келсам, «Солиҳ Сомеъ» шафқат қилмаслигини ҳам биламан. – Овозингни пасайтир! – дея, ўзим ҳам камида Ҳикоялар тўплами 272 уникидек баланд овозда бақирдим. – Алдаяпсан. Солиҳ Сомеъ деган киши йўқ умуман! Кутганимдек бўлмади, унинг кўзларидаги ғазаб юмшамади. – Жоҳил! – дея қўли билан орқасидаги жавонни кўрсатди. – Бу китобларни ким ёзди бўлмаса? Жавонларга боқиб, Сулаймон Сомеънинг ки- тобларини кўрдим. У бўлса тушунтиришда давом этди: – Пастдагилар эса китоб бўлиб чиқарилмаган ишларим. Сулаймон Сомеъ ҳасад қилди, нашр эти- лишига рухсат бермади. Ҳайратдан қотиб қолдим. – Ҳалиям ишонмасанг, мана бунга қара, – дея стол тортмасини очди. Диққат қилиб турсам, тортмадан кумуш мактуб очгични олиб менга узатди: – Буни менга ижодимнинг 25 йиллик юбилейида совға қилишган. Аввалига қўрқув билан тисарилдим, қочишни ўйладим. Кейин ўзимни қўлга олиб: – Кўрсам бўладими? – дея чаққонлик билан мактуб очгични қўлидан тортиб олдим. – Ёлғон га- пиряпсан. Бу сеникимас, Сулаймон Сомеъники, – юзида акс этган довдирашни кўришим биланоқ ово- зимни баландлатдим: – Сен Солиҳ Сомеъ эмассан, сен Солиҳ Борамсан! Рўпарамдаги киши яна мусаҳҳиҳ Солиҳ Бейга «айланди». Бўйнини эгиб, бўйсунувчан эзик нигоҳ билан менга тикилди. Аммо энди ҳечам чекиниш ниятим йўқ. – Сен мунаққид эмассан, – дедим. – Бўлишим мумкин эди, – деди у титроқ бир то- вуш билан. – Сулаймон Сомеъ тўсди менинг йўлим- ни. Уни ҳурмат қилардим. Ҳар бир ёзган нарсамни Атиргул ўғриси 273 унга олиб борардим. Ёқтирмасди, мени ерга урарди. «Сендан нари борса, мусаҳҳиҳ чиқади», – дерди. – Касбингни паст кўрма, – дедим; ниятим – «Солиҳ Сомеъ»нинг яна юзага чиқишига йўл қўймаслик эди. – Мусаҳҳиҳлик ҳам аҳамиятли иш. – Аммо Солиҳ Сомеъ унақа демаяпти. – Уни қўявер. Ёлғон айтади. Биласанки, у қотил. Бунинг устига, айбини ҳам Ойтуғ Бейга ағдармоқчи бўлди. – Ёмон нияти йўқ эди аслида. Сулаймон Сомеъга унинг қилганлари хато эканини айтмоқчийди. Аммо шу пайт Ойтуғ Бей келиб қолди. Унинг ёнида гапи- ролмасди. Ташқарига чиқиб кутиб турди. Ойтуғ Бей кетгач, уйга қайтиб кирди. Танқидларининг ноўрин эканини, одамларга сал ҳурмат билан муомалада бў- лиши кераклигини айтди. Лекин Сулаймон Сомеъ, худди менга қилганидек, унга ҳам дағдаға қила бош- лади. Овози баландлашидан билдимки, «Солиҳ Сомеъ» яна юзага чиқаётир. – Уни ўлдиришга ҳаққи йўқ эди! – дедим дангал. – Эртага у алам устида Солиҳ Борамни ҳам ўлдири- ши мумкин. Мусаҳҳиҳ энди мадад тилагандек илтижоли кўз- лари билан менга қаради. – Полицияни чақириб, уни ушлаб берайлик, яго- на чораси шу! – дедим кескин бир тарзда. – Қўлимдан келмайди, – деди у. – Сен қилолмасанг, мана мен қиламан бу ишни, – дедим. – Телефон қаерда? У индамасдан китоб жавонининг пастки токчаси- да турган телефон аппаратини кўрсатди. Дарров телефонга ёпишиб, Навзодга қўнғироқ қилдим. Дарҳол етиб келишларини айтишди. Солиҳ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling