Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Ҳикоялар тўплами
298
қаратди. «Сигрон дўкони, 102», деб қайд этилган 
экан. Секин сурилиб, нари кетди. Қалби қинидан 
чиққудек типирчилар, боши айланиб, кўзи тинарди. 
Мафтункор табассумли маникен кўз олдидан кет-
масди. Кимдир ундан аввал келиб, маникенни сотиб 
олишидан қўрқар, шу билан бирга, бошқаларнинг 
бу ҳайкал қизга қандай бефарқ ўтиб кетаётганини 
ақлига сиғдиролмасди. Балки уни алдаш учун шун-
дай қилишар. 
Меҳрдод бутун ҳаётининг соя ва зулматда ўтга-
нини, унаштирилган қизи – Дирахшандага кўнгли 
йўқлигини ҳис қилди. У европалик аёллар билан 
осонгина муносабат қила олмаслигини биларди. 
Рақсдан, суҳбатдан, йиғинларда гап сотиб ўтириш-
дан, қувлашмачоқ ўйнашдан, тор кийимлар кийиш-
дан, хушомад қилишдан, бунинг учун барча ишни 
қилишдан қочарди. Қолаверса, уятчанлиги бунга 
монеълик қиларди. Меҳрдод ўзида дадилликни 
кўрмасди. Бу маникен ҳаётига ёруғлик бахш этувчи 
бир нур эди гўё. Ёнига ўтириб, тунлари денгизга ёй 
шаклидаги нур юборадиган фонарга ўхшарди у. Бу 
истакнинг ҳеч бир меъёрга тўғри келмаслигини, уни 
масхара қилишларини билмасмиди? Бу маникен-
нинг болакайлар қўлига бериладиган картон, лой, 
бўёқ ва пахтадан тайёрланишини билмасмиди у? На 
тили калимага келар, на вужудида ҳарорат бор, на 
юзидаги қиёфа ўзгарар. Мана шу ўзгачалик туфайли 
Меҳрдод маникенни севиб қолди. Гапираётган одам-
дан, тафти бор, ўз хоҳишига ёки иродасига қарши 
иш қилган, рашкини уйғотган одамдан қўрқар, ҳур-
карди. Йўқ, унга нафас олиш учун ҳам бу маникен 
ҳаводек зарур эди. Бундан буён қўли бир ишга бор-
мас, ҳаётини давом эттира олмасди. Мана шундай 
ҳаётни уч юз эллик франкка сотиб олиш мумкинми?
Меҳрдод саросималаниб, ўтган-кетган одамлар 


Атиргул ўғриси
299
орасида хаёли чувалашиб юрарди. Ҳеч кимни кўр-
мас, руҳсиз ва иродасиз у ёқдан бу ёққа бориб ке-
ларди. Ичига гўё жин кириб олгандек эди. Кетаркан, 
елкасига рўмол ташлаб олган, ҳаддан ташқари қуюқ 
бўяниб олган бир аёлга кўзи тушди. Беихтиёр унга 
эргашди. Аёл черков ёнидан қўрқинчли, қоронғу ва 
тор Сент-Жак кўчасига бурилди. Очиқ турган дера-
засидан фокстрот овози эшитилиб турган хонага 
кириб кетди. Граммофонда интервалларда чалина-
диган қўшиқдек инглизча оҳанг билан ҳамоҳанг куй 
таралаётганди. Меҳрдод ёзув тугагунча бироз кутди; 
бунинг қандай чолғу асбоби эканини ажратолмади. 
Бу аёл ким эди? Нега у ерга кирди? Нега Меҳрдод 
унга эргашиб келди?
Йигит йўлида давом этди. Кўз олдидан пастак 
майхоналарнинг қирмизи чироқлари, қочоқлар, 
ғалати чеҳралар, бу тоифа одамларга мос кичик ва 
сирли қаҳвахоналар бирин-кетин ўтиб борарди. 
Бандаргоҳда қатрон ва балиқ ёғи аралаш намхуш ва 
саррин шабада эсар, темир устунлардаги ранго ранг 
чироқлар кўз қамаштирарди.
Катта-кичик кемалар, қайиқлар, елканлар шовқи-
ни орасида бир гуруҳ ишчилар, ўғрилар, Одам авло-
дидан бўлган турли ирқ вакиллари бор эди. 
Меҳрдод беихтиёр жакетининг тугмаларини 
тақиб, томоғини қирди. Сўнг тез-тез қадам ташлаб 
тўғридаги Этац-унис шоссеси томон кетди. Соҳилда 
катта кема боғлоқлик турар, олисдан қатор-қатор 
чироқлар порлаб турарди. Сузиб юрувчи кичик бир 
шаҳардек кемалар олис ўлкалардан ғалати тилларда 
сўзлашувчи одамларни соҳилга олиб келар, бу одам-
лар шаҳар томонидан сўрилиб, хазм этиларди.
У бирин-кетин бу ғалати ҳаётни кузатар, аёл-
ларнинг макияжли юзларига нигоҳ соларди. Эрка-
кларни алдаб, ўзларига далли-девона этгувчи шулар 


Ҳикоялар тўплами
300
эмасми? Буларнинг ҳар бири дўкондаги витрина-
да кўргани маникендан паст ва енгилтабиат ҳайкал 
эмасми? Ҳаёт деган нарса бутунлай уйдирма, ноа-
ниқ ва бемаъни нарса бўлиб туюлди шу онда. Ўзи-
ни ёпишқоқ модда ичида айланаётган, бироқ қуту-
ла олмаётгандек ҳис қилди. Ҳамма нарса мантиқсиз 
эди. Суратга олиш майдончасида қўлларини бўйни-
га қўйиб ўтирган йигит ва қиз ҳам бемаъни туюлди 
унга.
Ўқиган китоблари, мактабнинг эски девори, бу-
ларнинг бари уйдирма, сунъий ва ўйинчоқ эди. 
Меҳрдод учун бир ҳақиқат бор эди: витринадаги ма-
никен.
Дарҳол изига қайтди. Одамлар оралаб ўтиб, 
Сигран дўконининг ёнига келганда тўхтади. Яна ма-
никенга қаради, ҳайрият, ўз жойида турибди. Ҳаёти-
да илк марта қарор қабул қилгандек дўконга кирди. 
Қора кўйлак, устидан оқ фартук боғлаган хушбичим 
сотувчи қиз сохта табассум билан қарши олди.
– Келинг, жаноб. Нима излаяпсиз?
– Мана шу маникенни, – деди Меҳрдод витринага 
ишора қилиб.
– Яшил кўйлакними? Истасангиз, бунинг бошқа 
рангларидан ҳам бор. Илтимос, икки дақиқа кутиб 
туринг, ходимамиз кийиб кўрсатади сизга. Унашти-
рилган қизингиз учун олмоқчимисиз? Айнан яшили 
керакми?
– Кечирасиз, мен маникенни сотиб олмоқчиман.
– Маникенни? Тушунмадим.
Меҳрдод ўринсиз савол берганини фаҳмлади, би-
роқ сир бой бергиси келмади:
– Ҳа, мана шу кийимдаги маникенни. Мен хо-
рижликман. Тикувчилик цехим бор. Маникенни 
шундайича сотиб олмоқчиман.
– О-о-о, бу қийин масала. Мен дўкон эгаси билан 



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling