Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Атиргул ўғриси
309 истар эди. Бир қути ширинлик, тақинчоқ, Валенсия мандаринларидан бир нечта сотиб олди. Чунки бу- лар Норманинг севимли нарсалари эди. «Ёш дўстим», деди йигитга кулранг костюм кий- ган, енглари шимарилган бир сотувчи. У аравасидан кўз югуртирар экан, йигитни бирор нарса олиш- га ундарди. Сотувчи кекса чол бўлиб, тахминан 68 ёшлар атрофида эди; йиртилган кулранг тўқима свитер ва илиқ баҳор оқшоми бўлишига қарамасдан иссиқ телпак кийиб олган бу қариянинг юзи ажин- лар билан тўла, кўзлари эса чексиз тубсизликка ғарқ бўлганди; қўлидаги сигаретдан унинг асабийлиги яққол билинарди. Шунга қарамай, у баҳорда, севги фаслида, инсонлар янада ёшариб кетиши, севгига бурканиши ҳақида сўзларди, у ҳар ерда бундай ҳо- латни кузатиб юрганини айтарди. Сотувчининг юзи ғамгин эди, аммо айни дамда бироз бўлсада кулиш- га ҳаракат қиларди, худди озиқ-овқат олиб кетаётган бояги кекса аёл сингари. – Гулларингиз қанча туради? – йигитча сўради. – Мен сизга бир долларга ажойиб букет тайёрлаб бераман. Булар хушбўй атиргуллар иссиқхонадан келтирилган. Нархи озгина қимматроқ, донаси 70 центдан. Мен сизга 3 доллар 50 центга буларнинг яр- мини беришим мумкин. – Қиммат-ку? – Ҳеч нарса арзон эмас, менинг ёш дўстим. Онан- гиз айтмаганми сизга? Йигит жилмайиб қўйди. Албатта, онаси буни айт ган бўлиши мумкин. – Ишончим комил. Онангиз айтган бўлиши ке- рак. Мен сизга иккита қизил, иккита сариқ ва иккита оқ атиргулларни бераман. Бунга қарши эмасмисиз? Чақалоқни ўраган каби уларни қирққулоқлар билан ўраб бераман. Ажойиб-а? Ёки сиз хоҳласангиз, бир Ҳикоялар тўплами 310 долларга букет қилиб олишингиз ҳам мумкин. – Уларними? – сўради йигитча ҳануз жилмайган- ча. – Менинг ёш дўстим, – дея сўз бошлади қария си- гарет кукунларини тўкар экан, – ҳеч ким гулларни май ойида ўзи учун сотиб олмайди. Бу худди мил- лий ҳуқуққа ўхшайди, сиз бунинг маъносини тушун- сангиз керак? Йигит унинг гапларини тингламасди, у Норма- ни ўйларди, унинг қувончини, ҳайратланган чақноқ кўзларини кўриш ва самимий кулгусини эшитишга интиқ эди. Бошида фақат шу ўй-хаёллар айланарди. – Ҳа, шундай қилинг. Нима деган эдингиз? – тал- мовсираб сўради йигит. – Нимани ўйлаётган эдингиз? – Мен сизга нима ўйлаганимни айтмоқчиман. Маслаҳат текинми? Ёш йигит кулганча нима ҳақида ўйлаётганини айта бошлади. – Сиз жиннилик қиляпсиз. – Гап бошлади сотув- чи, – Яхши дўстим. Агар сиз гулларни онангиз учун олсангиз, унга букетга ўралганини беринг. Чиройли наргис, заъфарон гуллари ёки адирда ўсган лилия гуллари ҳам ажойиб таклиф бўла олади. У бу гап- ларни айтишдан ўзини тўхтата олмаса керак: «О ўғ- лим, нархи қиммат бўлса ҳам мен севган гулларим- ни олиб келибсан, қанча пул сарфладинг, ахир, бу гуллар жуда қиммат-ку!». Йигитча қўлларини орқага ташлаганча қаҳ-қаҳ отиб куларди. Сотувчи давом эттирди: – Борди-ю гулларни севган қизингизга олиб бора- ётган бўлсангиз, бу анча жиддий нарса, ўғлим. Буни билишингиз керак. Сиз унга қип-қизил атиргуллар- ни олиб борганингиз яхшироқ. У сизни рад эта ол- Атиргул ўғриси 311 майди. Нима деганимни тушундингизми? Ҳей бола! Қизнинг қўллари елкангизда бўлади, ишонаверинг. – Мен сиз айтган атиргулларни оламан. Бу гап қариянинг кулгусини қистади. Дўкон ол- дидаги икки киши ҳам уларга қараб кулиб туришар- ди. – Ҳей, бола! – улардан бири болани чақирди, – Сиз арзонга тўй узукларини хоҳлайсизми? Мен сиз- га ўзимникини сотишим мумкин. Энди буни менга кераги йўқ. Йигит жилмайди ва сочининг учидан товонигача қизариб кетди. Гул сотувчиси олтита гулни тўплади, пояларини бироз қисқартириб ташлади, сув сепди ва катта ко- нусли матога уларни ўради. – Кечки об-ҳаво сиз хоҳлаганингиздек бўлади. Ра- диода айтишганди. Очиқ ва мўътадил. Ярим тунда ҳаво 6+ атрофида бўлади. Томда юлдуз санаш учун қулай фурсат, агар сиз романтикани ёқтирсангиз. Жозибали Нью Йоркдан роҳатланинг, мазза қилинг! Қария гулларни елимли қоғоз билан боғлаб бе- раркан, яна бир нечта маслаҳатлар бера бошлади: – Ёш ледига айтинг, гулларни бироз шакар со- линган идишга солиб қўйсин, шунда улар узоқ вақт янгидек бўлиб туради. – Хўп, айтаман, – деб ёш йигит сотувчига 5 дол- ларни тутқазди, – Раҳмат. – Бу менинг ишим, ёш дўстим, – деди кекса чол мамнун тарзда қайтимини қайтариб бераркан, – Уни мен учун ўпиб қўйинг, – деди. Радиода Фоур Сеасонснинг «Шерри» қўшиғи жа- ранглай бошлади. Йигитча харидларини кўтариб, йўлини давом эттирарди; кўзлар чақноқ ва бургут- нигоҳ эди; ҳақиқий ҳаётдаги ўзига ўхшамасди. Аммо бирданига у нимагадир қоқилиб кетди: бир она бо- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling