Trust and support
Форс тилидан Башорат Отажонова таржимаси
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Форс тилидан Башорат Отажонова таржимаси
Ҳикоялар тўплами 306 ГУЛЛАРНИ СЕВАДИГАН ЙИГИТ Стивен Кинг, АҚШ 1 963 йилнинг май ойлари. Яна бир тароватли оқшом эди. Қўлида пакет кўта- риб олган бир йигит Нью Йоркнинг муҳташам хиё- бонида шаҳдам қадамлар ташлаб олға юриб борар- ди. Ҳаво ҳар кунгидан-да мусаффо ва соф, осмон ҳам сокин мовий рангдан виқорли тўқ бинафшарангга айланиб, вақт ўтган сари қуюқлашиб бораётганди. Одамлар бу шаҳарни севишар, айниқса, кечалари- нинг гўзал манзараси унинг кўркига кўрк қўшарди. Бу ерда яшовчи аҳоли, балки шунинг учун ҳам Нью Йоркни яхши кўришар. Турли-туман яхна овқатлар, хомашёлар сотиладиган дўконлар ва қиммат ресто- ранларнинг эшиги ёнида турган одамлар ёқимли та- омларнинг хушбўй ҳидларидан сармаст эди. Эски болалар аравачасида икки халта сабзавот ва меваларни ташиб кетаётган қари кампир ёш йигитга кулимсираб қаради ва у билан саломлашди: – Салом, хушсурат йигит. Йигит ҳам нимтабассум билан унга қаради ва Атиргул ўғриси 307 қўлини кўтариб силкиб қўйди. Кампир унинг ҳола- тини кўриб йўлдан ўтар экан ўйлаб қолди: «У севиб қолганга ўхшайди». Йигит ташқи кўринишига кўп эътибор бермас- ди. Аммо энди у ўзгариб қолганди. Унинг кўрини- ши жуда ажойиб эди: ёрқин кулранг костюм кийиб олган, ингичка бўйинбоғи бироз пастлаган ва ёқаси- нинг тугмалари қадалмаган эди. Сочлари қоп-қора бўлиб калта қилиб олинганди. Юзи эса оппоқ, кўз- лари ёрқин мовий ранг эди. Унинг юзи фавқулотда бошқаларникидан фарқ қилмаса-да, самимий баҳор кечасида, бу хиёбонда, 1963 йилнинг мана шу май ку- нида, у ҳаммадан ҳам чиройли эди. Бояги кекса аёл эса баҳорда ҳар қандай инсон ҳам гўзал бўлиб кета- ди, ахир, дея ҳали ҳамон ўзининг ширин дамларини қўмсаётган эди. Улар балки кечки овқат учун ўзла- ри орзу қилган бирор жойга учрашишга ёки рақс тушиш учун шошилишаётгандир. Баҳор шундай фаслки, бундай соғинишлар кишини ҳеч ҳам тарк этмайди. У йўлида мамнун ҳолда кетар, хушсурат йигитчага гапирган вақтини ва йигитнинг ҳам қўл кўтариб салом берганини эслаб севинарди. Ёш йигит эса 63-кўчани кесиб ўтиб, лабларида ярим табассум қилган ҳолда ката-катта қадамлар ташлаб юриб борарди. Йўлнинг тугашида бир қария сариқ рангли турли-туман гуллар солинган ишлов берилиб бежирим бўлган яшил рангли аравачаси билан ўтиб қолди. Аравачадаги сарғиш рангли нар- гиз гули ва кечки заъфарон гуллари кўзга ташланиб турарди. Кекса чолда яна чиннигуллар, иссиқхона- да ўстирилган, деярли ҳаммаси сариқ ва оқ рангда бўлган хушбўй атиргуллар ҳам бор эди. Чол прет- зел еб, аравачанинг бир бурчагида турган катта ва бесўнақай радиони тинглаш билан овора эди. Айни дамда радиода ёмон хабарлар қуйилиб Ҳикоялар тўплами 308 келса-да, ҳеч ким унга эътибор бермасди: бир қо- тил ҳануз эркинликда; Жон Ф. Кеннеди Вьетнам деб номланган кичик Осиё мамлакатидаги вазиятни кўришга чидай олишини хабар берган. (Бир йигит радиода айтилган янги сўзни ўқиш билан овора эди: Вите-нум); шахси номаълум аёл жасади Шарқий дарёдан олиб чиқилган; бош ҳоким амалда тайин- ланган шаҳарда героин савдоси бўйича жиноятда айбланиб қамоққа олинган; россияликлар ядровий қурилмани портлатган. Бу хабарларнинг ҳеч бири ҳақиқийга ўхшамасди ва ҳеч бири эътиборга лойиқ эмасди. Шунчаки, ҳаво соф ва беғубор эди, холос. Атрофда одамлар кам. Бир бурчакда қоринлари- ни пиво билан тўлдираётган икки киши эса никел қўйиш ҳақида суҳбатлашиб бир-бирларига қараган- ча новвойхона ташқарисида туришарди. Баҳор ниҳо- ясига етиб, ёз яқинлашиб келиши билан бу шаҳарча- да орзулар фасли ўз бўйини кўрсата бошлайди. Ёш йигит гуллар йўлагидан ўтар экан, тўсатдан бу нохуш янгиликлар қулоғига чалинди. У жуда ҳа- яжонланарди ва нималарнидир ўйларди. Палтоси- нинг чўнтагига қўл узатганда унда яна нимадир бор- лигини пайқади. Бироздан сўнг, унинг юзи қийин аҳволга тушган одамнинг юзидек буришиб кетди, яна унда руҳан ёлғизлик аломатлари ҳам акс этар- ди, гўёки кимдир уни таъқиб қилгандай ҳис қиларди ўзини. Аммо тезда ўзини ўнглаб олди. У гулларга қарар экан, табассум қиларди. Йи- гит уни мамнун кўриш учун бир даста гул олмоқ- чи бўлди. У севганига кичик сюрприз бериб, унинг кўзларида ҳаяжон ва қувончни кўришни хоҳларди, айниқса, кўзлар бир-бири билан тўқнашиб кетиш- са, йигит яна ҳам хурсанд бўлишини ҳис қилди. Ёш йигит бой оиладан эмасди, шунинг учун севган қизи унинг кичик совғаларидан хурсанд бўлишини жуда |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling