Trust and support


Рус тилидан Абдуҳамид Пардаев таржимаси


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Рус тилидан Абдуҳамид Пардаев таржимаси


Атиргул ўғриси
337
БЕГОНА ҚИЗ
Анна КИМ,
Жанубий Корея 
Чхунчхондо вилоятида бир ташландиқ ибодатхо-
на бор эди. Бутун борлиқни ибтидодан интиҳогача 
кузатиб борувчи вақт секин-аста бу бинони ҳам ха-
робага айлантирди.
Узоқ йўл юриб, жуда толиққан роҳибнинг кўзига 
узоқдаги кулбасифат бино элас-элас чалинди. Яқин-
роқ келгач, вайронага айланган ибодатхонани кўрди 
ва унинг деворини қўли билан оҳиста силади. «Се-
нинг нураб, рангпарлашган деворинг менинг ажин 
босиб, қўнғиррангнинг бир неча тусини ўзида жам-
лаган юзимга ўхшайди» деб хаёлидан ўтказди роҳиб. 
Сўнг ичкари хоналарни бирма-бир кўздан кечириб, 
бир қанча иш қуролларини топди-да, ҳовлига олиб 
чиқди. У ёқ-бу ёқларни тозалаб, йиғиштирди. Иш 
билан овора бўлиб кетганидан ҳатто қош қорайгани-
ни ҳам сезмай қолди.
Белида оғриқ пайдо бўлди, оёқларидан мадор 
қочди. «Кечки овқатни ейишни ҳам унутиб қўйиб-


Ҳикоялар тўплами
338
ман-ку», – деди роҳиб ўзига-ўзи ва йўлхалтасини 
кўтариб ичкарига кирди. Тугунча ичидаги гуручли 
кулчани, сопол кўзадаги денгиз карамидан пиши-
рилган шўрвани ва ундирилган мош уруғидан тай-
ёрланган салатни хонадаги кичик столча устига қўй-
ди-да, чордона қуриб ўтириб олди.
Оламга тун чўкди. Осмоннинг тим қора шойидан 
тикилган «тўн»нини безатиб турган юлдузлар худди 
ойисидан қўрқиб, секингина шивирлаб суҳбатлаша-
ётгандек туюлар, дам буниси, дам униси чарақлаб 
қўярди.
Осуда ором олаётган роҳиб баланд ўкириқдан 
чўчиб уйғониб кетди. У ўрнига ўтириб олди-да, 
атрофига қулоқ тутди. Энди сукунатни ингичка ва 
даҳшатли чинқириқ овози буза бошлади. «Ёрдам 
беринг!» деган фарёд янгради-ю, шу заҳоти уни даҳ-
шатли ўкирик овози босиб кетди.
Роҳиб сакраб ўрнидан турди ва узоқ йўлда 
ҳамроҳи бўлган ҳассасининг учига эски мато боғла-
ди. Матога мойчироқдаги мойни қуйиб, кейин уни 
ёқди. Бир қўли учида машъала ёнаётган ҳассани, 
иккинчисида пичоғини ушлаганича ўкириқ товуши 
янграётган тарафга чопди.
Ибодатхонадан бир неча қадам узоқлашган ҳам 
эдики, худди шамолдек елганча ўзи томон шиддат 
билан келаётган катта шарпа кўринди. Роҳиб орқага 
бир қадам тисланди. Шу пайт ўтлоққа катта йўлбарс 
сакраб чиқди ва роҳибга қараб важоҳат билан ўкир-
ди. Йўлбарснинг забтидан беихтиёр бир неча қадам 
ортга тисланган роҳиб дарров оловли ҳассасини у то-
мон ўқталди-да:
– Кет, маҳлуқ! Сендан қўрқмайман! Мен тоғу 
тош лардаги илон ва чаёнлар орасида ҳам тирик қол-
ганман. Агар сен ажалим бўлмасанг, изингга қайтиб 
кет. Иккимиз ҳам яшашга ҳақлимиз! – деб бақирди.


Атиргул ўғриси
339
Роҳибнинг баланд овозидан ғазабланган йўлбарс 
унга ҳужум қилишга шайланди. Йиртқич баланд 
овозда ўкириб, роҳибга яқинлашган эди ҳамки, у 
бор кучи билан оловли ҳассасини йўлбарснинг юзи-
га отди. Ҳасса йўлбарснинг нақ кўзига урилди. Олов 
кўзини куйдирган йўлбарс баланд овозда нолали 
ўкирди-ю, саросимага тушганидан ўтлар орасида 
қолган ўлжасини ҳам унутиб, тоғ томонга қочди.
Йиртқич кўздан узоқлашиши билан роҳиб дар-
ров эшитилар-эшитилмас инграган овоз келаётган 
тарафга юрди. Роҳиб келиб, не кўз билан кўрсин-
ки, пайҳон қилиниб, тупроқ билан қориштириб 
ташланган гуллар устида либослари йиртилган
нимжонгина, худди янги экилган ниҳолдек озғин 
қиз дир-дир титраганича ғужанак бўлиб ётарди. Бе-
чора қиз роҳибга қараб:
– Ёр-да-мм... – деди-ю, ҳушини йўқотди.
Роҳиб бор кучини тўплаб, беҳуш ётган қизни даст 
кўтариб олди. Ибодатхонагача бўлган бир неча қа-
дам унга худди бепоён далани кесиб ўтгандек узоқ 
бўлиб туюлди.
У хонага кириб, қизни ердаги эски чойшаб усти-
га астагина ётқизди. Сўнг мойчироққа янги мой қу-
йиб, хонани ёритди. Қизнинг юз-кўзлари, бутун ба-
дани тирналиб, қонга беланиб кетганди. Бир қўлида 
катта-катта сўйлоқ тишларнинг изи яққол кўриниб 
турарди. Қизнинг аҳволини кўриб, роҳибнинг раҳ-
ми келди. У дарров йўлхалтасини очиб, доривор 
гиёҳлардан тайёрланган малҳамни олди ва қизнинг 
жароҳатларига суртди. Сўнг унинг устига юпқа чой-
шаб ёпди-да, қўшни хонага чиқиб, курсига ўтирди ва 
шу тариқа уйқуга кетди.
Тонг отди, бутун олам ширин уйқудан уйғонди. 
Уйқудан кўз очган гуллар ва асаларилар, капалак ва 



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling