Trust and support
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Атиргул ўғриси
333 – Гап шундаки, бу жуда нозик масала... – Наҳотки, менга ишонмасангиз? Бош директор аста ўрнидан турди, хона бўйлаб ўғринча қадам ташлаб эшик олдига келди-да, уни қулфлади, йўлак бўйлаб ҳеч ким келмаётганмикан, дегандай бир оз қулоқ солди ва бармоғини лаблари- га босиб, шивирлаб деди: – Батистелла, гапларимга яхшилаб қулоқ солинг. Менинг тўримдан гўрим яқин... – Қўрқитманг, жаноб бошлиқ... – Қаридим... қариб қолдим... Ўқтин-ўқтин юра- гим панд бераётир. Бу кетишда... – Жаноб бошлиқ, яхши ният қилинг. – Мендан кейин бу мансабни ким эгаллайди? Эшитяпсизми, Батистелла? – Албатта, албатта. – Ҳеч кимга чурқ этманг, бу гапларни сизга ишонганимдан айтаяпман. Анчадан буён жиддий ўзгариш лар бўлишини башорат қилишмоқда. – Наҳотки? – Гапимга ишонаверинг. Янги хўжайинлар, бош- қа молиявий гуруҳ келади. Кейин нима бўлади? – Наҳотки ҳозирги бошлиқлар ўрнини янгилари эгаллайди? – Бунинг оқибатида нималар бўлишини биласиз- ми? – Бирон нарса дейишим қийин. – Биринчи галда тежамкорликка зўр беришади. Назаримда, саноқли кунлардан кейин раҳбарлар ўзгаради, чунки инқироз бизларни ҳам четлаб ўт- гани йўқ. Ишлар кўнгилдагидек эмас, Батистелла. Мен ишдан кетаманми, қоламанми, бундан қатъий назар менинг ўрнимга келадиган одам маблағларни тежаш чораларини қидира бошлайди. Қандай чора- Ҳикоялар тўплами 334 лар дейсизми? Жуда оддий. Биласизми, одатда бун- дай ҳолатларда нима қилинади? – Йўқ. – Иш қайта ташкил қилинади. Қайтадан ташкил қилиш! Ажойиб ибора-а! Бу нима дегани? Ортиқча дахмазадан халос бўлиш дегани. Саралаш бошлана- ди. Йирик маош оладиган барча ходимлар элакдан ўтказилади. Камина ҳам. Уларнинг паттасини қўли- га тутқазишади. Қайта-қайта элакдан ўтказишади. Ким омон қолади? Бундай ҳолатда одатда ҳеч ким назарга илмайдиган оддий ходимларга жин ҳам ур- майди. – Демак?.. – Сиздай садоқатли ходимни ишдан бўшатиш мен учун азоб! Виждонли одам сифатида, муҳтарам Батистелла, сизни огоҳлантиришим ҳар қарз, ҳам фарз. Қолаверса, сизни бу балодан сақлаб қолишим керак. – Қандай қилиб? – Сизни маошингиз кескин ортишидан асрашим, ниқоблаб, ишонарли жойга бекитишим зарур. Би- роқ ҳар қанча жон куйдирганимдан нима наф? Сиз, ёшлар, буни ҳеч қачон қадрига... – Йўқ, йўқ, жаноб бошлиқ, гапингизни давом эт- тираверинг... – Сизга ўз ўғлимдай ҳаммасини очиқ айтайми? Яхши. Бундай вазиятда сизнинг ўрнингизда бўлсам, биласизми, нима қилардим? – Нима қилардингиз? – Мана, нима қирлардим, жон болам! Бошимни икки елкамни орасига олиб, фақир киши пана де- ганларидай, бошлиқларнинг кўзига ташланмаслик- ка, қанча беришса ҳам... – Қанча маош олсам ҳам? – Албатта. Шундай хулоса келиб чиқаётир: сиз- Атиргул ўғриси 335 нинг моддий аҳволингизни яхшилаш мақсадида ас- лида дўстнинг эмас, душманнинг ишини қилаётир- ман. Холисона айтганда, сизни боши берк кўчага кириб қўймоқдаман. – Демак, сизнинг фикрингизча?.. – Муҳтарам Батистелла, бир кун келиб мендан норози бўлишингизни сира ҳам истамайман. Гапла- римга ҳўп деяверинг. Ўз вақтида мени огоҳлантир- маган экансиз, деб гина қилишингиз аниқ. Вақт эса, азизим, биз билан ҳисоблашмайди. Хўжайинлар ўз- гарадами, ўзгармайдими, барибир жиддий чоралар талаб қиладиган фурсат келади. Шуни билган холда, нима учун ўзингизни балога гирифтор қилишингиз керак? – Ҳеч нарсани тушуна олмаяпман... Буларнинг ҳаммасига маошим ортгани сабаб бўладими? Ҳозир- ча сабр қилганим маъқул, демоқчимисиз? – Шунчаки сабр қилиш эмас? Олдини олиш ке- рак! Ғаним тўхтовсиз ўққа тутганда аскарлар нима қилишини биласизми? Ерга юз тубан ётиб олади. Сиз ҳам ўзингизни чет олинг, Батистелла. – Қандай четга оламан? – Кўчма маънода айтаяпман. Узоқ мақсадни кўз- лаган ҳолда зарбаларга чап бериш керак. Бу борада ҳар қанча ғайрат қилсангиз ҳам – оз. Тушундингиз- ми, Батистелла? – Унчалик эмас... – Маошингиз бироз камайса, сиздай бўйдоқ одам нима ҳам зарар кўрарди? Дейлик, 97 минг ўрнига 80 минг лира оласиз. Очингиздан ўлиб қолмайсиз-ку. 90 минг лирадан ортиқ маош оладиган ходимлар эса яққол кўзга ташланади. Сиз эса ҳеч нарса бўлмаган- дай хотиржам ишлайверасиз. – Демак, маошим камайгани маъқул? – Мана, сизга нима дегандим, яхшиси бу ҳақда гап Ҳикоялар тўплами 336 очмаслигим керак эди. Менинг сўзларимни нотўғри талқин қила бошладингиз. – Менга ойига 80 минг лира таклиф қиляпсизми? – 70 мингга қаноат қилсангиз, яна ҳам яхши бўларди, лекин ўйлашимча, 80 минг лира маош ҳам бўлаверади. – Жаноб бошлиқ... – Яхши отга бир қамчи деб билиб айтишган. Сиздай тушунган одамнинг садағаси кетсанг арзий- ди. Бир тасаввур қилинг-а: сизнинг маошингизни кўпайтиришди! Ойига 150 минг лира? Кейин-чи? Дастлабки қисқартириш пайтидаёқ ковушингизни тўғрилаб қўйишарди. Сизни ўз боламдай кўрганим учун Худога шукр қилинг. – Сизнингча, қўшимча маош... – Ҳеч шубҳасиз, болагинам. Ҳозирги пайтда ма- ошни ошириш – ўз бошингни дорга тутиб беришдай гап. – Нима ҳам дердим, жаноб бошлиқ. Мени бир балодан асраб қолдингиз, катта раҳмат. – Раҳмат айтишнинг сира ҳам ҳожати йўқ. Энг муҳими кўнглингиз тинчиди, хотиржам ишлайве- ринг. Менга ишонаверинг: сиз учун жонимни ҳам аямайман, қимматли Батистелла! Download 2.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling