Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Ҳикоялар тўплами
340
чумолилар қуёшни олқишлаб, тун сабабли чала қол-
ган юмушларини давом эттира бошлашди.
Ойнаси йўқ эски ромларнинг бир чеккасидан 
сизиб кираётган қуёш нурлари тўғри роҳибнинг 
кўзини «нишон» қилишди. Роҳиб худди тегирмон-
тош осиб қўйилгандек пастга тортилиб кетаётган 
қовоқларини базўр очди. Шу онда тўсатдан тундаги 
воқеани эслади-ю, сакраб ўрнидан турди ва қўшни 
хонага чопди. Йўлбарснинг ўлжаси бўлишига бир 
баҳя қолган шўрлик қиз чойшабга ўралганича ҳамон 
қимирламай ётарди. Роҳиб дарров қизнинг бурни 
устига бармоғини тутди. «Ҳайрият, нафас оляпти», 
деб ўйлади у.
Майин шабадали тонг, қуёшнинг заррин нурла-
рига тўйинган кун ўтиб, оламга салқин шамол би-
лан оқшом чўкди. Кун бўйи қизнинг жароҳатларига 
суртилган малҳамни бир неча марта алмаштириб
унинг ўзига келишини сўраб, ибодат қилган роҳиб 
яна бир тунни хавотир ила мудраб ўтказди. 
Тонг отди. Пуф дейилса, қум зарраларидек тўки-
либ, ерга уйилиб қоладигандек нураб кетган ром-
нинг устига оҳиста қўнган мусича шерикларини 
чақириб, «ғур-ғур»лай бошлади. Қушнинг овозидан 
уйғониб кетган роҳиб яна қўшни хонага чиқди. Уйғо-
ниб, ўзининг қаерда эканлигини англолмай атрофи-
га аланглаётган қиз ўгирилиб, роҳибга қаради.
Роҳиб ўзини таништирди ва йўлбарс қизга ҳужум 
қилган тунда бўлиб ўтган воқеани гапириб берди. 
Ўша даҳшатли онлар қизнинг ёдига тушди-ю, авва-
лига кўзлари даҳшатдан катта-катта очилди, сўнгра 
дувиллаб оққан аламли кўз ёшлари юзини юва бош-
лади. Бир оздан сўнг қиз тинчланди.
Роҳиб аввалига сўрашга иккиланди-ю, лекин қи-
зиқувчанлиги устун келди ва қиздан қандай қилиб бу 


Атиргул ўғриси
341
аҳволга тушганини сўради. Қиз Чолладо қишлоғида 
туғилиб-ўсганини, ота-онаси шоли экишларини
йўлбарс эса айнан унинг тўйи бўлаётган оқшомда ҳу-
жум қилганини, меҳмонлару мезбонлар дуч келган 
томонга қочишганини, куёв ўзини ташлаб қочаётга-
нини кўргач, у ҳам экинзорлар томонга югурганини 
сўзлаб берди. Йўлбарс етиб олиб, ҳамла қилгани, ўт-
кир тирноқларини баданига ботиргач, кўз олди қо-
ронғилашгани, сўнгра мана шу хонада уйғонганидан 
бошқа нарсани эслолмаслигини сўзларкан, қизнинг 
кўз ёшлари яна қуюлиб кела бошлади. Қўрқоқ «эр»-
нинг ўз ёрини йўлбарсга ташлаб қочганининг алами 
худди юрагини ўтмас пичоқ билан қиймалаётгандек 
оғриқ берарди.
Қиз то тузалгунига қадар роҳиб унга худди ўз ну-
ридийдасидек жон куйдириб парвона бўлди. У тонг 
саҳарлаб уйғонар, узоқ-узоқларни кезиб, мевалар, 
маймунжонлар, женьшень илдизлари ва шифобахш 
гиёҳлар териб келарди. Малҳамлар тайёрлаб, қиз-
нинг жароҳатларини даволар ва унинг кайфиятини 
кўтариш учун ўзининг ҳаётидаги қизиқ воқеаларни 
сўзлаб берарди.
Кунлар кетидан кунлар, ҳаттоки бир неча ойлар 
қувалашиб ўтиб кетди. Бир куни тонгда қиз чўчиб 
уйғониб кетди-да, роҳиб ором олаётган хонага югу-
риб кириб, оиласи, яқинлари уни қидиришаётгани, 
онаси қаттиқ қайғуга ботганини айтиб, уйига элтиб 
қўйишини илтимос қилди. Бир умр ёлғиз яшаган, 
тақдирнинг кутилмаган иноятига кўра бир бегона 
қизнинг шарофати ила оталик ҳиссини туя бошла-
ган ва унга қаттиқ меҳри тушиб қолган роҳибнинг 
кўнгли чўкди. Куни бўйи қиз билан гаплашиб, гиёҳ 
териш ва экин экишни ўргатадиган, турли қизиқ 
воқеаларни айтиб, кулдиришдан чарчамайдиган 


Ҳикоялар тўплами
342
роҳиб ўша куни бир оғиз ҳам гапирмади. У жимги-
на йўлхалтасини олди-да, қиз билан у туғилиб ўсган 
қишлоқ томон йўл олди.
Мана, улар қиз яшайдиган кичик кулбага етиб 
келишди. Хурсандлигидан кўзлари чақнаб кетган 
қиз роҳибни ичкарига таклиф қилиб, ҳовлига оти-
либ кирди. Ҳовлида паст бўйли аёл тозаланган жень-
шень илдизларини юваётганини кўрган қиз мушти-
пар онасини таниб, унинг ёнига югуриб борди ва 
маҳкам бағрига босди. Она қўлидаги илдизларни 
оёғи остидаги лойқа кўлмакка ташлади-ю, ўзини қу-
чоқлаган қизга қараб, худди арвоҳни кўргандек донг 
қотиб қолди.
Бир неча ой давомида бирор марта ҳам кўзгу-
га қарамаган қиз жароҳатлари ўрнини эгаллаган 
чандиқлар ташқи қиёфасини қанчалик ўзгартириб 
юборганини тасаввур ҳам қилолмасди. Устига-устак 
қишлоқ руҳонийси шумқадам йўлбарс шўрлик аёл-
нинг турмуш ўртоғи, қизи ва куёвини суягигача қол-
дирмай еб қўйганини айтганди. Шу пайт ичкаридан 
қизнинг синглиси чиқиб қолди. У бадбашара, юзла-
ри ва бадани чандиқлар билан қопланган нотаниш 
аёл онасини қучоқлаб турганини кўриб қўрқиб кет-
ди-да, дарвоза ёнида ётган таёқни олиб, уни уришга 
шайланди. Бу тасқара аслида бир вақтлари бадани 
сутдек оппоқ, қошларию кўзлари тундек қоп-қо-
ра бўлган жонажон опаси эканлигини билганидан 
кейингина сингил кўзёшларини тиёлмай, уни қучиб 
олди.
Қиз бошдан кечирганларини бирма-бир сўзлаб 
берди. Сўзини якунлар экан, у шошиб ортига қа-
ради. У ёқ-бу ёққа аланглади-ю, излаётган одамини 
топа олмади.
Дарвоза хатлаб киришга юраги бетламаган, яго-


Атиргул ўғриси
343
на қувончи бўлган «бегона қиз» билан хайрлашишга 
бардош беролмаслигини англаган роҳиб аллақачон 
ортига қайтиб кетган эди.

Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling