Trust and support


Download 2.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/97
Sana27.07.2023
Hajmi2.87 Mb.
#1662914
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   97
Bog'liq
АТИРГУЛ (1)

Ҳикоялар тўплами
264
мавҳум муомала қилди. Токи Али келиб, гапларим-
ни бармен ва Нармин тасдиқлаганини айтгунча шу 
мавҳумлик давом этди. Ёрдамчисининг бу хабари-
дан сўнг эса комиссар юмшади. Тўртбурчак қиёфа-
сидаги қаттиқ аломатлар ёйилиб, нигоҳларига ҳа-
моҳанг бир ифода ўрнашди.
– Ойтуғ Гўкчани яхши танийсизми? – дея сўради.
– Танийман. Уни айбдор, деб ўйлаяпсизми?
– Сулаймон Сомеъ танқид қилган учта китоб 
унинг нашриётида босилган.
Бу гапни эшитиб кула бошладим.
– Шунчалик кулгилими? – деди Навзод.
– Кулгили-да, – дедим. – Раҳматлининг танқид 
қилган китоблари у мақтаганларидан кўра кўпроқ 
сотиларди.
Иккала полициячи ҳайрон бўлиб, бир-бирлари-
га қарашди. Аввал Навзод ўзини йиғиштириб олди:
– Аммо мусаҳҳиҳ Солиҳ шанба куни шу ноши-
рингизни танқидчининг уйида кўрган.
– Мунаққиднинг уйида Солиҳнинг нима иши бор 
экан? – дедим ҳайратланиб.
– Сулаймон Сомеънинг янги китоби таҳририни 
олиб келган. У уйдалигида Ойтуғ Бей келган. Солиҳ 
уларни ёлғиз қолдириб чиқиб кетган.
– Бунда шубҳали бирор ҳолат йўқ, иккаласи дўст 
эдилар. Бунинг устига ўша, Солиҳ Бей таҳрир қилиб 
келган китоб ҳам бизнинг нашриётда чиқадиган эди.
Бироз муддат хонада ҳеч ким гапирмади. Суку-
натни яна комиссар бузди:
– Хўп, Ёқуб Қирочни танийсизми?
– У дўстим бўлади, – дедим. – Туркиянинг энг 
яхши ҳикоянависларидан бири у.
– Ўша яхши ҳикоянависингиз бир неча кундан 
бери қорасини кўрсатмаяпти.
– Ёқуб ўзи девонасифат одам, – дедим ўртоғим-


Атиргул ўғриси
265
ни ҳимоя қилиш учун. – Кўнглига тушган пайти ҳеч 
кимга айтмасдан боши оққан томонларга кетиб қо-
ладиган одати бор.
– У уч кун олдин бир жойда Сулаймон Сомеъ би-
лан ёқалашиб қолган экан.
– Хабарим бор, нохуш бир воқеа. Аммо Ёқуб би-
ровни ўлдира олмайди.
– Уни топсак, буниям аниқлаймиз, – деди Навзод 
бош чайқаб.
– Сулаймон Сомеъни ёзувчилар хушламас экан-
лар, – дея бу сафар Али сўроқ бошлади. – Сизнинг 
ҳам ундан аччиқланган пайтларингиз бўлганми?
– Авваллари роса жаҳлим чиқарди, бироқ кейин-
чалик, унинг танқидлари кўп ҳолларда ноҳақ экани, 
гина-кудуратга асосланганини пайқаганман. Ўзини 
ўзи еб битирарди, бечора.
– Лекин бошқалар сиз каби фикрламас эканлар, 
унинг умрига нуқта қўйишибди, – деди Али.
– Нега қотилни айнан адабиёт аҳли орасидан из-
лаяпсиз? Бошқа биров, масалан, ўғри бўлиши мум-
кин-ку?
– Уйдан ҳеч нарса ўғирланмаган. Тағин, жино-
ятдан сўнг қотил адабиётга оид муҳим журналлар-
ни излаган, танқидчини ўлдиргани ҳақида телефон 
орқали хабар берган. Ўзининг адабиёт ихлосманди 
эканлигини, Сулаймон Сомеънинг эса китоб қоти-
ли, адабиёт душмани эканлигини айтган. Жиноят-
нинг сабаби сифатида эса Сулаймон Сомеънинг ада-
биётга зарар бераётганини пеш қилган.
– Қизиқ, – дедим. – Балки қотил ашаддий бир 
адабиёт мухлисидир. Севган адибини Сулаймон 
Сомеъ танқид қилгач, у жиноятга қўл ургандир?
– Бу гапингиз тўғри бўлиши мумкин эди, аммо 
Сулаймон Сомеъ уни уйига киритган. Одамлар би-
лан унча чиқиша олмайдиган мунаққиднинг дуч 


Ҳикоялар тўплами
266
келган мухлисни ўз уйига киритаверишига ишониб 
бўлмайди. Қотил танқидчининг яқин танишларидан 
бири бўлса керак. Жиноят пичоқ ёки ҳанжар каби 
тиғли бир нарса билан амалга оширилган. Ижоди-
нинг 25 йиллиги тадбирида совға қилинган, мактуб 
очишга мўлжалланган кумуш пичоқча бўлиши мум-
кинлигини тахмин қиляпмиз. Ҳамиша стол устида 
турадиган мактуб очгични тополмадик, далилни 
йўқотиш учун қотил олиб кетган бўлса керак.
– Унинг қўнғироқ қилиши, – дедим ўйга чўмиб, 
– сизни чалғитиш учун қилинган бўлишиям мум-
кин-ку? Балки қотил жиноятини адабиётшуносларга 
тўнкаш учун шу йўлни танлагандир?
– Бўлиши мумкин, аммо ҳозирча бу ҳақда қўли-
мизда ҳеч қандай далил йўқ, – деди Навзод. Кейин 
ташриф қоғозини узатаркан, қўшиб қўйди:
– Сиздан илтимос, бирор нимадан хабар топсан-
гиз ёки эшитиб қолсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.
– Ҳавотирланманг, – дедим ўрнимдан туриб. – 
Бирор нимани билсам, хабардор қиламан.
Уйга келиб, хотинимнинг саволларига бир амал-
лаб жавоб бергач, ижодхонамга кириб, Сулаймон 
Сомеъни ким ўлдирган бўлиши мумкинлигини ўй-
лай бошладим. Қотилнинг ёзувчи бўлиши менга 
жуда кичик бир эҳтимолдай туюлади. Адибларнинг 
кўпчилиги, ўзлари сезсалар-сезмасалар-да, мангу-
ликка интиладилар. Аммо бу абадийликни жино-
ятлар билан эмас, балки асарлари билан таъмин-
лашга ҳаракат қиладилар. Шунинг учун, агар ақлдан 
озган бўлмаса, бирорта ёзувчи мангулик орзусини 
мунаққидни ўлдириш жиноятига қурбон қилиши-
га ишонмайман. Хўш, унда ким бўлди экан бу қо-
тил? Қариндошлари десам, у бадавлат эмас эдики, 
бирортасига каттароқ мерос қолса. Ишқий можа-
ро десам, Сулаймон Сомеъ бунақа ёшдан ошганига 



Download 2.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling