Trust and support
Рус тилидан Умид Али таржимаси
Download 2.87 Mb. Pdf ko'rish
|
АТИРГУЛ (1)
Рус тилидан Умид Али таржимаси
Атиргул ўғриси 261 КИТОБ ҚОТИЛИ Аҳмад Умид, Туркия К омиссар Навзод билан унинг ёрдамчиси Али кўзларини узмасдан тикилиб, мени диққат билан кузатишарди. Сигарета тутуни- дан бўғриққан бу кичик хонага кирганимиздан бери учинчи бора комиссар Навзод мендан шу гапни сўраши: – Агар шанба куни, соат ўн етти яримдан ўн тўққизгача қаерда бўлганингизни айтмасангиз, сиз- дан ҳам гумонсирашимизга тўғри келади. – Тушунмаяпман, – дедим ҳайрат билан. – У танқидчини нега мен ўлдирарканман? – Охирги романингизни танқид қилиб, роса ерга урган, – дея бошимни қотиради Али. Олифтанамо кийимлари, мулозаматли муомаласи билан у поли- циячидан кўра кўпроқ даллолга ўхшаб кетарди. – Бунинг учун одам ўлдирадими киши? – Нималар деяпсиз ўзи? Кимдир ёмонроқ қара- ди, деб ҳам жиноятга қўл ураётганлар бор мамлака- тимизда. Ҳикоялар тўплами 262 – Мен унақалардан эмасман. – Бунга ҳозирча ишонолмаймиз, – деди Навзод. – Бунинг устига, бизга ёлғон гапирганингиздан кейин, – дея унинг гапини тасдиқлади Али. – Эмиш- ки, шанба куни ҳужжат имзолаш учун Эскишаҳарга борганмиш бу киши. – Мен сизларга ёлғон гапирганим йўқ. Имзо иши ростанам бор эди, сўнгги соатларда бекор қилинди. – Бизни эмас, рафиқангизни алдагансиз, – дер- кан, Али «рафиқангиз» сўзига алоҳида урғу берди. – Хотинига ёлғон гапирган киши, ким билади, бизга қандай эртаклар айтаркан? Қарасам, вазият мен ўйлаганимдан кўра жид- дийга ўхшаяпти. Тўғрисини айтишдан бошқа чорам йўқ, шекилли. – Биласиз-ку... – дейман гапни узоқдан бошлаб. – Сизнинг ҳам бошингизга тушгандир балки... Вақт ўтиши билан оилада бир хиллик келиб чиқа бош- лайди, киши бундан зерикиб, саргузаштлар излай- ди... Гап қаёққа бораётганини тушуниб Али қиқирла- ди, комиссарнинг эса қошлари чимирилди: – Илтимос, очиқроқ гапирсангиз? – Хўп, – дея тушунтира бошладим. – Шанба куни бир аёл танишим билан бирга эдим. «Кактус» ка- фесида учрашдик, Бейўғлида. Тушдан кейинги соат беш яримлар атрофида. Мен гапираётганимда Али дафтарига қайдларни тушира бошлади. – Гапларингизни тасдиқлаш учун кафеда бирор гувоҳ бормиди? – Бармен Эҳсон мени танийди. Ундан сўрашин- гиз мумкин. – Хўп, кейин нима қилдинглар? Атиргул ўғриси 263 – Ўртакўй мавзесига тушдик, бир ресторанда овқатланиб, у ердан қизнинг уйига кетдик. – Ким эди у қиз? – Исми Нармин, ёш шоира. – Телефони борми? Нарминнинг телефон рақамини ёддан айтдим. Навзод эса, рақамни ёзиб олган ёрдамчисига ўги- рилди: – Сен ўша «Кактус» кафесидаги барменни, кейин қизни суриштириб кўр. – Бош устига, бошлиқ, – деркан, Али ўрнидан қўзғолди. Ёрдамчиси чиқиб кетмасидан комиссар яна бир топшириқ берди: – Йигитлардан ҳам сўраб кўр-чи, эшикбонни келтиришибдими? Нашриёт хўжайини билан юз- лаштирамиз. Демак, қайсидир нашриётнинг хўжайини ҳам бор. Ким экан, ажабо? Ёки менинг ношириммикан? Лекин буниси ўта аҳмоқона иш! – Ўша нашриётчи, – дедим Али чиқиб кетгач, – Ойтуғ Гўкча эмасми? Навзод бироз шошиб, аммо совуққонлигини йўқотмасдан юзимга қаради. – Қаердан биласиз? – Китобимни танқид қилгани учун Сулаймон Сомеъни ўлдирган, дея мени қотилга чиқардингиз, демак, ноширимни ҳам айбдор ҳисобласангиз керак. Ойтуғ Оғани ҳам сўроққа тутдингизми? Саволимга жавоб бериш ўрнига, комиссар стол устидаги сигарета қутисига қўл чўзди. Бир дона олиб, лабларига яқинлаштираркан, кўзларини мен- га қадаб, «Чекасизми?», – дея сўради. Олдим, то чекиб тугатгунча айтарли гаплашма- дик. Аслида вазиятни сал англаб олиш учун бир-ик- ки савол ташлаб кўрдим, аммо комиссар ёқар-ёқмас, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling