Тўсиклардан сув ўтказувчи (дюкер) иншоотининг конструкцияси: кириш кисми, кувур кисми, чикиш кисми ва бошка элементлари
-расм. Канал тагидан ўтказилган дюкер конструкцияси
Download 0.73 Mb.
|
4 амалий машгулот
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3 -расм. Дюкер кириш ва чиқиш қисмларининг конструкциялари
2-расм. Канал тагидан ўтказилган дюкер конструкцияси: а-бўйлама қирқим; b,d,e-доиравий -қувурлар; f,g-мос равишда бир ва кўп кузли -қувурлар; 1-кириш қисми; 2-кириш каллаги; 3-босимли -қувур; 4-анкерли таянч; 5-панжара; 6-затвор; 7-хизмат кўп риги. Маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда ва дюкердан ўтадиган сув сарфига кўра юқорида келтирилган таркибий қисмдаги конструктив элементларининг баъзи бирлари бўлмаслиги мумкин. Масалан, бир кузли дюкерларда затвор бўлмайди, унча сув сарфи катта бўлмаган канал дюкерида анкерли таянчлар ўрнатилмайди. Каналнинг сув сарфига кўра дюкерлар бир кузли ёки кўп кўзли бўлиши мумкин. Кўп кўзли дюкерлар узлуксиз ишлайдиган каналларда ҳам қурилади. Чунки дюкерлар кўп кўзли бўлганида уларни таъмир қилишга имкон туғилади. Гидромелиоратив тизимлардаги дюкер қурилишида доиравий ва тўғри бурчакли кесимли қувурлар қўлланилади. Дюкерлар ҳар қандай ҳисобий сув сарфини ўтказиши мумкин, лекин уларнинг кўндаланг кесим юзалари катта сув миқдорларида чегараланиб қолади. Шунинг учун бундай катта сув миқдорини ўтказиш учун кўп кўзли дюкерлар қабул қилинади. Дюкердаги тезлик 1,5…4 м/с атрофида тайинланади. Бу ерда пастки чегара дюкер қувурининг лойқа босиб қолмаслик асосида ва шу билан бирга бу тезлик каналдаги тезликдан кичик бўлмаслиги керак. Тезликнинг юкори чегараси дюкердаги босимнинг йўқолиши билан боғлиқдир. Дюкердаги тезликнинг ошиши қувурнинг кесим юзасини камайтиришга ва бу ўз навбатида харажатларни камайтиришга олиб келади. Лекин босим йўқолиши тезликнинг квадрати бўйича пропорционал ошиб боради. Натижада дюкердан кейинги канални чуқур қазилмада лойиҳалашга тўғри келади. 3-расм. Дюкер кириш ва чиқиш қисмларининг конструкциялари: b,d,e,f – кириш қисми; а-чиқиш қисми; 1-спицалар; 2-шандорлар учун паз; 3-панжара; 4-затвор; 5-чуқур жойлашган затвор; 6-тезоқар; 7-дюкер. Йиғма конструкцияли дюкерлар заводларда тайёрланиб, уларнинг диаметри 1,5 м дан ошмайди. Сув сарфининг ошиши билан қувурлар монолит қуйилиб, тўғри бурчакли кесимли қувурлар қабул қилинади. Монолит конструкцияли қувурлар узунлиги бўйича деформация чоклари урнатилади, улар темир-бетонли конструкцияларда ҳар 30…35 м дан кейин ва металл -қувурларда эса бу ҳар 50 м дан сўнг ўрнатилади. Бу чоклар эластик ва ўзидан сув ўтказмайдиган хусусиятга эга бўлиши шарт. Дюкерларнинг кириш ва чиқиш қисмларида каллаклар ўрнатилади, улар ўтиш элементлари бўлиб, қувурлар билан туташтириш вазифасини бажаради. Кўп кўзли дюкерларда ҳамма қувурлар учун қолган элементлар умумий лойиҳаланади. Қувур қайси материалдан тайёрланишидан қатъий назар, кириш ва чиқиш каллаклари бетон ва темир-бетондан барпо этилади. Дюкерларнинг кириш ва чиқиш қисмлари гидравлик нуқтаи назаридан ҳамма вақт кўмилган водосливлар сифатида ишлаши зурар. Акс ҳолда шу қисмларда гидравлик сакраш юз беради ва унинг таъсирида чокларга шикаст етади. Кириш ва чиқиш қисмларининг конструкцияси 3-расмда келтирилган. Дюкер қувурининг юқори қирраси минимал сув сатҳидан миқдорида пастда жойлашган бўлиши шарт. Доиравий-қувурларда бу қиймат га тенг бўлиши лозим, бунда -дюкер -қувурининг диаметри. Гидромелиоратив каналлар сув сарфи 10 м3/с дан 30м3/с гача бўлган да, йиғма темир-бетонли намунавий лойиҳа асосидаги дюкерлар қўлланилади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling